Амалиётчи кундалиги ва ҳисоботи
Амалиёт даврида тингловчининг бурчлари
Download 160 Kb.
|
амалиёт умумкасбий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тингловчининг дарс ўтиш учун ёзган конспекти дарс ўтгунга қадар кафедра мудири томонидан тасдиқланиши шарт.
Амалиёт даврида тингловчининг бурчлариИшнинг барча турларини бажариш, дарсларга пухта тайёрланиш, синфдан ташкари тадбирлар ўтказиш талабанинг меҳнатсеварлиги ва интизомлилигидан далолат беради. Тингловчи-амалиётчи таълим муассасасининг ички-тартиб коидаларига амал қилиши, услубшунослар кўрсатмаларига сўзсиз амал қилиши шартдир. Тингловчи-амалиётчи ҳар куни коллежда дарс бошланишидан 15-20 минут олдин келиши керак. Агар тингловчи дарсга ёки дарсдан ташқари бирор бир тадбирга тайёрланиш учун кутубхона, тажриба хоналарига бориши керак бўлса, раҳбар ўқитувчидан рухсат олиши керак. Тингловчи касалланиб қолганда амалиёт раҳбарига билдиради. Керакли ҳужжат тақдим этади.4. Гуруҳ раҳбари билан ҳамкорликда амалиёт даврида олиб бориладиган ишлар бўйича шахсий иш режасини тузади ва кафедра мудири томонидан тасдиқланади. Тингловчининг дарс ўтиш учун ёзган конспекти дарс ўтгунга қадар кафедра мудири томонидан тасдиқланиши шарт.Тингловчи фан ўқитувчиларининг, бошқа амалиётчиларнинг дарсларини ва синфдан ташқари ишларини кузатишлари ва таҳлил қилишлари шарт.Тингловчи юқорида кўрсатилганлардан ташқари кафедранинг маънавий-маърифий ишларида олиб борилаётган тарбиявий маъруза ва кечаларда фаол қатнашиши керак.Изоҳ: Коллеж ички тартиб-қоидаларига амал қилмаган, амалиёт талабига жавоб бермаган тингловчи амалиётдан четлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, касбий педагогикани янада ривожлантириш учун янги имкониятлар юзага келди. Жумладан, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” асосида шакллантирилаётган узлуксиз таълим тизимида касб таълимини самарали ташкил этишга алоҳида урғу берилди, натижада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими шакллантирилди. Бугунги кунда касб-ҳунар таълими педагогикаси жаҳон миқёсида тан олинган энг илғор методлар ва йўналишлар билан бойиб бормоқда. Айни вақтда ўзининг кенг татбиқини кутаётган, фаннинг бошқа соҳалари билан алоқадорликда ишлаб чиқилган янги концепция ва назариялар касбий таълим педагогикаси фани нисбатан ёш ва кенг кўламда ривожланиб бораётган умумий педагогиканинг йўналиши сифатида ривожланиб боради. Дастурнинг мақсади-қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари ўқитувчиларининг касб-ҳунар таълими соҳасидаги билимларини такомиллаштириш, касб-ҳунар таълимининг мазмуни, ташкил этиш шакллари, амалга ошириш метод ва воситаларига оид бошланғич касбий кўникма ва малакалар шакллантиришдан иборат. Дастурнинг вазифалари: қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари ўқитувчиларида касб-ҳунар таълимининг меъёрий асослари, давлат таълим стандартлари асосида кўзланган мазмун билан таништириш; ишлаб чиқариш таълимининг асослари: мақсади, принциплари, мазмуни, шакл ва воситалари, ўзига хос жиҳатлари ҳамда амалга ошириш жараёни ва тизимлари ҳақида билим ва касбий педагогик малакаларини шакллантириш; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида тарбиявий ишларнинг моҳияти ва амалга ошириш жиҳатларини ўрганиш; таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш, амалга ошириш ва назорат қилиш хусусиятларини ўрганиш. Ҳозирги кунда бу вазифалар энг аввало касбий педагогик фаолият кўрсатувчи ўқитувчи ва муҳандис-педагоглар тайёрлаш масаласини долзарб масалаларидан бири сифатида кун тартибига қўяди. Қуйида “УМУМКАСБИЙ ВА ИХТИСОСЛИК ЎҚУВ ПРЕДМЕТЛАРИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИДАН ПЕДАГОГИК АМАЛИЁТ” модули бўйича қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари ўқитувчиларининг билим, кўникма ва малакалари даражасига қўйиладиган талаблар келтирилган: ривожланишнинг янги босқичида касб-ҳунар таълими педагогикасининг ўрни ва аҳамиятини ёритиб бера олади; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги педагогик жараён моҳиятини билади; ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларини таҳлил қила олади; Касб-ҳунар таълими педагогикасининг қонуният ва принципларини билади; ишлаб чиқариш таълими ва амалиётининг мазмунини, амалга ошириш шарт-шароитларини билади ҳамда унинг натижаларини баҳолай олади; ишлаб чиқариш таълими жараёнида қўлланиладиган метод ва воситаларни таълим мазмунига мос ҳолда танлай олади; ишчи ўқув-режалаштириш ҳужжатларини тузиб, улар билан ишлай олади; Махсус фанлар ва ишлаб чиқариш таълимининг бошқа фанлар билан алоқадорлигини таъминлай олади. Юқорида зикр этилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Педагогик амалиёт ўқув модулини ўзлаштирган қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари кейинчалик махсус тайёргарлик модулларини ўрганишларига замин яратган бўлади. Ўқув дастурининг асосий қисми: II. Модул номи: “Умумкасбий ва ихтисослик ўқув предметларини ўқитиш методикасидан педагогик амалиётни ташкил этиш Модулнинг мақсади: қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарида Умумкасбий ва ихтисослик ўқув предметларини ўқитиш методикаси бўйича билим, кўникма ва малакалар шакллантириш. II.1. Қайта тайёрланаётган ихтисослик ўқув предметлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари ушбу модул бирлигини ўзлаштириш жараёнида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар:
Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling