Амалиётчи кундалиги ва ҳисоботи
II.2. Модулни ўзлаштириш учун ажратилган вақт миқдорининг тақсимоти
Download 160 Kb.
|
амалиёт умумкасбий
II.2. Модулни ўзлаштириш учун ажратилган вақт миқдорининг тақсимоти:
III. “ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР” КАФЕДРАСИГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН АМАЛИЁТ МАЗМУНИ Умумкасбий ва ихтисослик ўқув предметларини ўқитиш методикаси бўйича педагогик амалиётнинг мақсади, вазифалари-касбий педагогик маҳоратни ошириш омили эканлиги. Амалиёт ташкил этилган касб-ҳунар коллежининг раҳбарияти, тузилмаси ва бошқарув тизими билан қисқача танишиш. Касб-ҳунар таълимига тегишли ҳуқуқий, меъёрий ва режалаштириш ҳужжатлари билан танишиш. Мураббий ўқитувчининг ўқув-режалаштириш ҳужжатлари билан танишиш.Умумкасбий ва ихтисослик ўқув предметларини ўқитиш методикасидан педагогик амалиёт режасини тузиш. Педагогик амалиёт жараёнида иштирок этиб, тажрибали ўқитувчилар ва гуруҳдошлари ўтказган машғулотларни таҳлил этиш. Бириктирилган гуруҳ ўқувчилари билан яқиндан танишиш. Гуруҳ лидерлари ва фаолларини аниқлаш. Умумкасбий ва ихтисослик ўқув предметларини ўқитиш методикасидан педагогик амалиёт давомида бажариладиган ишлар бўйича ўқув режалаштириш ҳужжатларини тузиш. Ишчи дастур, тақвимий-мавзулар режаси, дарс ва тарбиявий тадбир режаларини тузиш. Амалиётчи ўзи ўқитадиган ўқув предмети бўйича машғулотларни режалаштириш, режага мос ҳолда матн тайёрлаш, тарқатма, назорат, кўрсатмали материаллар тайёрлаш ва машғулотлар натижаларини назорат қилиб баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш. Таълим мақсадлари, мазмуни, мавжуд шарт-шароитларга кўра таълим-тарбия шакли, методлари ва воситаларини танлаш. Умумкасбий ва ихтисослик ўқув фанлари тақвимий-мавзулар режаларига тўғри келган аниқ мавзу бўйича таълим технологияларини қўллаган ҳолда машғулотларни лойиҳалаштириш ва амалиёт раҳбари билан муҳокама қилгандан сўнг унга тайёргарлик кўриш. Ўқув-режалаштириш ҳужжатларига тўғри келган иккита назарий машғулот(дарс) ўтказиш ва натижаларини талаб даражасида расмийлаштириш. Амалиётчи ўзи бириктирилган гуруҳ раҳбарининг тарбиявий тадбирлар режасига биноан битта тарбиявий тадбир сценарийсини ишлаб чиқиб, ўтказиш ва расмийлаштириш. Download 160 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling