Aмaлий ҳaрбий жисмоний тaйёргaрлик


Download 39.55 Kb.
bet1/8
Sana11.01.2023
Hajmi39.55 Kb.
#1088433
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
AМAЛИЙ ҲAРБИЙ ЖИСМОНИЙ ТAЙЙОРГAРЛИК


AМAЛИЙ ҲAРБИЙ ЖИСМОНИЙ ТAЙЁРГAРЛИК
Амалий ҳарбий жисмоний тайёргарлик ҳарбий таълим беришдаги зарурий ажралмас қисмидир. Жисмоний тайёргарликнинг мақсади — ҳарбий хизматчиларнинг жанговарлик фаолиятларида жисмоний тайёргарликни таъминлаш, шунингдек, уларнинг таълим олиши ва тарбияланишидаги бошқа вазифаларнинг ечимига имкон беради.
Ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги умумий вазифаси қуйида-
гилардан иборат:
— бардошлик, кучлилик, чаққонлик ва эпчиллик ҳислатларини доимий
ривожлантириш ва такомиллаштириш, яланглик ҳудудларда пиёда тартибда
ҳаракатланишни, тўсиқлардан ўтиш, қўл жанги ва ҳарбий амалий сузиш
маҳоратларини эгаллаш.
Жисмоний тайёргарлик фаолиятида назарий ва ташкилий-услубий билимлар
шаклланади. Жисмоний тайёргарлик шахсий таркибнинг ғоявий-руҳий сифатлари
ва ҳарбий бўлинмаларнинг жанговарлик шуҳратини такомиллаштиради. Жисмоний
тайёргарликнинг асосий турлари жисмоний машқлар ҳисобланади. Булар
табиатнинг соғломлаштирувчи кучларидан фаол фойдаланиш, гигиена
талабларига амал қилинган ҳолда мажбурий бажарилади.
Жисмоний тайёргарлик қуйидаги асосларда ўтказилади: ўқув машғу-
лотларда, эрталабки бадантарбияда, ўқув жанговар тайёргарликни ошириш
жараёнидаги жисмоний машғулотларда, оммавий спорт ишларида. Жисмо-
ний тайёргарлик Қуролли Кучларнинг турли қўшинлари ва махсус қў-
шинларда жанговарликни қўллаш фазилатларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган
ҳолатда ўтказилади ҳамда махсус йўналишларга эга бўлишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 27-май-
даги «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида»ги 271-сонли қарори ҳамда Олий Кенгашнинг 1992-йил 14-январ-
даги сессиясида «Жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш тўғри-
сида»ги Қонуни қабул қилинди. Жисмоний тарбия ва спортни янада ривож-
лантириш мақсадида бу Қонунга Олий Мажлиснинг 2000-йил 26-майдаги
сессиясида қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистонлик спортчилар 1952-йилдан собиқ Иттифоқ жамоаси таркибида
Олимпиада ўйинларида қатнаша бошлади. Республикамиз вакиллари Олимпиадада
муваффақиятли қатнашишларига қарамай, уларни халқаро мусобақаларга таклиф
этишга кам эътибор бериларди. Aйниқса, ўзбек миллатига мансуб спортчилар
дунёнинг энг нуфузли мусобақасига боришлари учун Олимпиада талабларини
бажаришдан ташқари, собиқ тузум қўйган сунъий ғовларни йенгиб ўтиши
керак еди. Шунга қарамай, ўзбекнинг мард ўғлонлари Олимп чўққисига
яқинлашишди. 1976-йилги Монреал Олимпиадасида машҳур боксчимиз Руфат
Рисқиевнинг, 1980-йилги Москва Олимпиадасида таниқли қиличбозимиз Собир
Рўзиевнинг кумуш медални қўлга киритгани фикримизнинг далилидир.
Дарҳақиқат, чўққига кўтарилиш осон эмас. 1992-йилги Барселона
Олимпиадасида 17 нафар спортчимиздан биронтаси шахсий мусобақада ғолиб
чиқса, унинг шарафига мустақил Ўзбекистонимиз байроғи кўтариларди.
Aфсуски, бундай шарафга ҳеч бир спортчимиз эриша олмади. 1996-йилги
Aтланта Олимпиадасига 76 нафар спортчимиз йўлга чиқди. Уларнинг ҳеч
бирига Олимп чўққисига кўтарилиш насиб этмади. Aммо бу бизнинг Олимп
чўққиси томон қўйган дадил қадамимиз бўлди. 2000-йилда Сиднейда бўлиб
ўтган Ёзги Олимпиадада ватандошимиз Муҳаммадқодир Aбдуллаев бокс
бўйича ғолиблик шоҳсупасига кўтарилиб, олтин медални қўлга киритди. Ундан
сўнг Aфинада (2004) бўлиб ўтган Олимпиадада курашчиларимиз
Ўзбекистон байроғини жаҳон саҳнасида юқори поғонага кўтаришди.
2016-йилда ҳам Рио де Жанеирода бўлиб ўтган Жаҳон Олимпиадасида
Ўзбекистон боксчилари олтин медалларга сазовор бўлиб, яна бир бор
Ўзбекистон байроғини юқори поғонага кўтаришди.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, республика
ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари
Федерацияси, «Нуроний» жамғармаси, мудофаага кўмаклашувчи
«Ватанпарвар» ташкилоти, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамкорликда
«Шунқорлар» ҳарбий спорт ўйинларини ўтказиб келишмоқда. «Шунқорлар»
мусобақасининг асосий мақсадлари ёшларда ватанпарварлик туйғуларини
шакллантириш, уларни Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга ва ҳарбий билим
юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, уларда мардлик, қатъиятлилик, куч-
ғайратни такомиллаштириш, умуман олганда, соғлом авлодни тарбиялашга
қаратилган «Шунқорлар» мусобақаларида ўрта мактаб, гимназия, академик
лицей, касб-ҳунар коллежларининг 19 ёшдан ошмаган, «Чақирувга қадар
бошланғич тайёргарлик» фанини ўтаган ўқувчилар иштирок этади.
Ҳар бир жамоада 12 нафар иштирокчи бўлиб, мусобақа туман, вилоят
ва республика босқичларида ўтказилади. Ҳозирда «Шунқорлар» ҳарбий спорт
ўйини ўз рамзи, мадҳияси ва байроғига эга. Жамоалар, асосан, умумий сиёсий
тайёргарлик, мерганлик, саф кўриги, ҳарбий варақалар танлови, фуқаролар ҳимояси
ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш, кросс, ёзги биатлон бўйича беллаша-
дилар. Мусобақанинг якуний республика босқичи ҳар йилнинг май ойида ўтказилади.
Биринчи Президентимиз И.Каримов Соҳибқирон Aмир Темурнинг чуқур
маъно-мазмунли иборасини қўллаб: «Кимки бизнинг куч-қудратимизни
билмоқчи бўлса, ўзбек паҳлавонларининг жаҳон спорт майдонларида эришган
ютуқ-зафарларига эътибор берсин, англаб олсин, деб бугун барала айтишимиз
мумкин», деган эди.
УМУМЖИСМОНИЙ ТAЙЁРГAРЛИК

Download 39.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling