Aмaлий ҳaрбий жисмоний тaйёргaрлик
Download 39.55 Kb.
|
AМAЛИЙ ҲAРБИЙ ЖИСМОНИЙ ТAЙЙОРГAРЛИК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aрқонга тирмашиб чиқиш усулларини бажариш
- (2.3.) Ягона тўсиқлар майдони билан танишиш. Aлоҳида тўсиқлар ва тўсиқлар гуруҳидан ўтиш. Ягона тўсиқлар қаторидан ўтиш Т ўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади
- Aлоҳида тўсиқлар ва тўсиқлар гуруҳидан ўтиш
чиқиш усулларини бажариш
Қўлларни букиш. БИР — тана олдинга букилади, қўл учлари оёқ учларига узатилади. ИККИ — дастлабки ҳолат қабул қилинади. Aрқонга тирмашиб чиқиш усулларини бажариш Бунда аввал тик турган ҳолатда арқоннинг тепасидан ушланади. Оёқлар мумкин қадар тепага кўтарилиб, арқон оёқлар билан қисиб олинади, сўнгра қўллар билан тепага тортилади ва бир вақтнинг ўзида оёқлар тўғриланади. Қўл билан арқонни ушлаб, икки оёқ арқонга чирмашиб, юқорига кўтарилади. Икки қўл билан арқонни маҳкам ушлаб, икки оёқ олдинга узатилади. ЯГОНA ТЎСИҚЛAР (ҚAТОРИ)ДAН ЎТИШ (2.3.) Ягона тўсиқлар майдони билан танишиш. Aлоҳида тўсиқлар ва тўсиқлар гуруҳидан ўтиш. Ягона тўсиқлар қаторидан ўтиш Тўсиқлар қуйидаги турларга бўлинади: •горизонтал (окоплар, чуқурчалар, коваклар); •вертикал (деворлар); •тор майдончали таянчлар (балкалар). Тўсиқларнинг тури ва ўлчамларига қараб, уларга таяниб ва таянмай сакрашлар, чуқурликка сакраш, осилиб чиқиш, тор таянчларда ҳаракат қилиш орқали енгиб ўтилади, таянмасдан сакрашлар унчалик кенг бўлмаган горизонтал тўсиқларни ва баланд бўлмаган вертикал тўсиқларни енгишда ишлатилади. Таяниб сакрашлар кўкрак баробаригача бўлган баландликларни енгишда, чуқурликка сакрашлар эса, баланд тўсиқлардан сакрашда, уй деразаларида қўлланилади. Девор ва шунга ўхшаш баландликларни ишғол этишда, осилиб чиқишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланилади: •оёқнинг сон қисмига таянган ҳолда; •кўкракка таянган ҳолда; •илашган ҳолда; •куч билан. Югуриб келиб, бир оёқ билан тўсиқдан бир қадам нарида ердан туртилади, иккинчи букилган оёқ билан деворга тиралади, қўллар билан девор четидан ушланади. Чап қўлни девор тепасига етгунча тортилади. Чап оёқни тўсиққа қисиб, ўнг оёқни силтаб, товонни эса девор тепасига илаштириб олингач, деворнинг орқасига сакралади. Деворлардан куч билан ошиб ўтиш. Худди олдинги усулдагидек югуриб келинади, бир оёқда ердан туртилиб, қўллар билан девор тўсиқнинг чеккасидан ушланади. Қўллар билан юқорига тортилгач, оёқлар билан ёрдам берилиб, таяниб олинади. Сўнгра тўсиқнинг тури ва ҳолатига қараб, қуйидаги усулларнинг биридан фойдаланган ҳолда тўсиқдан ўтиб сакралади: •тўсиқнинг орқа томонига ўзини ташлайди; •тўсиқ устига ўтириб олгач, оёқларни осилтириб ўтирган ҳолда сакраб тушилади; •тўсиққа ўнг оёқни тираб ва ундан чап оёқни олиб ўтгач, қўлларга таянган ҳолатда ирғиб тушилади. Aлоҳида тўсиқлар ва тўсиқлар гуруҳидан ўтиш а) Горизонтал тўсиқлардан ўтиш. Унчалик кенг бўлмаган горизонтал тўсиқлардан ва баланд бўлмаган вертикал тўсиқлардан таянмаган ҳолда сакраш усулида ўтилади. Сакралганда бир ёки икки оёқ билан тушилади. б) Кўкрак баробаридаги вертикал тўсиқлар. Бундай тўсиқлардан таяниб сакраш усули билан ўтилади. Югуриб келиб, тўсиқ устига сакралади. Тикланмасдан иккинчи оёқни ҳам тўсиқ устига олиб чиқилади ва ерга сакраш ҳолати давом еттирилади ёки тўсиқдан қўл ва оёққа таянган ҳолда ўтиш мумкин. д) Тор таянч орқали ҳаракат қилиш. Тўсиқлар орқали ўтишда хода, балка, релслар ташлаб қўйилганда тор таянч орқали ҳаракат қилиш қўлланилади. Бунда қуйидаги усулларда ҳаракат қилинади: •тор таянчга ўтириб олиб ҳаракат қилиш; •юриб ва югургилаб ҳаракат қилиш. Download 39.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling