Aмaлий ҳaрбий жисмоний тaйёргaрлик


Ягона тўсиқлар қаторидан ўтиш


Download 39.55 Kb.
bet4/8
Sana11.01.2023
Hajmi39.55 Kb.
#1088433
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
AМAЛИЙ ҲAРБИЙ ЖИСМОНИЙ ТAЙЙОРГAРЛИК

Ягона тўсиқлар қаторидан ўтиш
Ягона тўсиқлар қаторида қуйидаги машқ бажарилади: масофа 200 метр.
Бошланғич ҳолат — тўсиқлар қатори олдидаги чизиққа ётган ҳолат.
«Олға» командаси берилганда:
1. Сакраб 20 метр югурилади ва 2,5 метр кенгликдаги чуқурликдан сакраб
ўтилади.
2. Лабиринт йўлаклардан югуриб ўтилади.
3. Хоҳлаган усулда 2 метрли девордан ошиб ўтилади.
4. Вертикал нарвон орқали бузилган кўприкнинг иккинчи қисмига чиқилади.
Балкадан югуриб бориб, охиридан ерга сакраб тушилади.
5. Бузилган пиллапояларнинг учинчи поғонасидан ошиб ўтилади, лекин,
албатта, оёқ йерга тегиш шарти билан тўртинчи поғонанинг тагидан ўтилади.
6. Деворнинг деразаси орқали ўтилади.
7. Окоп (хандақ)га югуриб борилади. Унга сакраб тушилади ва алоқа
йўли орқали қудуққача борилади.
8. Ердан гранатани олиб, девордаги деразаларнинг хоҳлаган бирига ёки
девор ортидаги 2,5 метрли майдончага улоқтирилади. Бунда 3 тагача граната
отишга рухсат берилади. Гранаталарнинг оғирлиги 600 гр.
9. Қудуқдан сакраб чиқиб, девордан сакраб ўтилади.
10. Энгашган нарвон орқали бузилган пиллапоянинг тўртинчи поғона-
сига чиқилади ва пиллапоя поғоналаридан югуриб тушилади.
11. Вертикал нарвон орқали бузилган кўприкнинг балкаси устига чиқилади. Ундан
югуриб бориб, узилган жойдан сакраб ўтилади ва енгашган тахта орқали пастга
югуриб тушилади.
12. Икки метрли кенгликдаги чуқурдан сакраб ўтилади, йўлаккача ўтиб
олиб, тўсиқлар қаторининг бошланиш чизиғи кесиб ўтилади.
3.2. Турли ҳолатларда граната улоқтириш техникасини ўрганиш.
Гранатани қуйидаги ҳолатларда улоқтириш мумкин:
а) Жойда тик турган ҳолда гранатани улоқтириш.
Бунда нишон томонга юзи билан қараб турилади. Ўнг қўлга граната
ушланади, ўнг оёқни бир қадам орқага ташлаб, салгина букилади. Ўнг
қўл тепага кўтарилиб, орқага ташланади, ўнг оёқ билан турилиб, гавдани
еса олдинга ташлаб, граната улоқтирилади.
Гранатани улоқтираётганда, автомат кўкракда, орқада ёки чап қўлда
бўлиши мумкин.

Download 39.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling