Aмaлий ҳaрбий жисмоний тaйёргaрлик


б) Ҳаракат вақтида гранатани улоқтириш


Download 39.55 Kb.
bet5/8
Sana11.01.2023
Hajmi39.55 Kb.
#1088433
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
AМAЛИЙ ҲAРБИЙ ЖИСМОНИЙ ТAЙЙОРГAРЛИК

б) Ҳаракат вақтида гранатани улоқтириш.
Ҳаракат вақтида гранатани улоқтириш учун чап оёқни ташлаш билан
силташ бошланади. Гранатали қўл олдинга пастга туширилади. Икки қадам билан
ўнг оёқ сал ташқарига бурилади.
Бир вақтда ҳам гавда бурилади, ҳам орқага ташланади. Чап оёқни
яна орқага ташлаш билан гавда буришдан тўхтатилади, қўл орқага охирги
чекка ҳолатга келтирилади. Чап оёқни қўйиб бўлингач, тезликдан
фойдаланиб, граната нишонга қараб улоқтирилади.
д) Тиззалаган ҳолда гранатани улоқтириш.
Бу ҳолатда қурол чап қўлга олинади ёки брустверга қўйилади. Сўнг
ўнг тиззага ўрнатилиб, граната ушлаган қўл орқага олинади ва силкиланади.
Бунда гавда орқага енгашилади, ўнг томонга бурилади. Кўкрак билан
нишонга бурилиб, чап оёққа енгашилади. Граната нишонга улоқтирилади.

Касбий амалий жисмоний тайёргарлигини ташкил қилиш шакллари
Ҳамма Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида қабул қилинган жисмоний
тарбия шакллари ичида касбий амалий жисмоний тайёргарлиги вазифаларини
қўллаш афзал ҳисобланади.
Жисмоний тарбия дарсларида касбий амалий жисмоний тайёргарлик. Бўлажак
мутахассисларнинг жисмоний тайёргарлиги жисмоний тарбия дарсларида амалга
оширилади, дастурга асосан бу дарслар уч қисмга бўлиниб ўтилади: махсус,
асосий ва спорт. Ўқув юртларнинг дастурига енгил атлетика гимнастика, сузиш,
сайёҳлик, спорт ўйинлари, отиш бўйича назарий ва амалий бўлимлар киритилган.
Талаба амалий дарслар жараёнида касбий амалий жисмоний тайёргарлиг вазифалари
жисмоний тарбия ва спорт турларининг қайси амалий қисмлари билан ҳал қилинишини
билиши керак. У ҳамма машқларни синаб кўриш лозим.
Гимнастика дарслари талабаларнинг ҳаракат координацияси, қўлларнинг
чаққонлиги, бел, қорин, тана мушакларининг статик чидамлилиги, диққат,
эмоционал турғунлик, тез фикр юритиш, мардлик каби сифатларни тарбиялаш учун
қўлланилади. Қўллар эпчиллиги ва координацияси буюмлар, ўртача ва кичик
коптокчалар ёрдамида эркин машқлар бажариш билан ривожлантирилади. Статик
чидамлилик, куч, статик ва динамик машқлар ёрдамида ривожлантирилади.
Махсус куч тренажёрларида машқ бажариш мақсадга мувофиқ.
Эмоционал турғунлик, мардликни шакллантириш учун югуриб келиб,
таянч ҳолда “кон” дан сакраш, пастликка ва баландликка сакраш, “бруся”,
ҳалқалар ва турникдан сакраб тутиш, батутда сакраш машқларидан фойдаланилади.

Download 39.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling