Амалий машғулот


Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг


Download 170.15 Kb.
bet3/8
Sana20.10.2023
Hajmi170.15 Kb.
#1712247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-2-mavzu

2. Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг
фаолият мақсадлари, вазифалари.
Қуйидагилар Ягона порталнинг мақсадлари ҳисобланади:

  • ариза берувчиларга давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ахборот тизимларининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

  • давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш орқали уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш.

Ягона портал қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • ариза берувчиларга электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олишларини таъминлаш;

  • электрон давлат хизматлари олиш учун сўровларни ва бошқа ҳужжатларни йўллаш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижасини қабул қилиш;

  • давлат органларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан сўровларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижасини ариза берувчиларга юбориш имкониятини яратиш;

  • электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳолати ва боришини кузатиш;

  • тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн-тўлов имкониятларини амалга ошириш;

  • электрон ҳужжатларни шакллантириш, сақлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш;

  • келиб тушган сўровлар ва кўрсатилган электрон давлат хизматлар асосида статистик маълумотларни шакллантириш.

3. Ягона порталда интерактив хизматлар олиш.
Ягона портал орқали интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона Портал, ЯИДХП) фуқаролар ва тадбиркорларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш ва улар ҳақида энг зарур маълумотлардан фойдаланишнинг ягона нуқтасидир. Ягона портал орқали фойдаланувчига бир томонлама ва икки томонлама шаклдаги интерактив давлат хизматлари, шунингдек давлат органлари томонидан кўрсатиладиган транзакцион хизматлар кўрсатилади.
Ягона Портал хизматларининг янги талқинида барча ҳизматлар ҳар бир шахсга мослаштирилган ва рўйҳатдан ўтгандан сўнг фойдаланиш имконини беради. Бунинг учун хизматлар шахсий кабинетларга (фуқаро ва тадбиркорлар) ва гуруҳларга тақсимланган.

Download 170.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling