Амалий машғулот


Ягона Порталнинг янги талқинида –


Download 170.15 Kb.
bet5/8
Sana20.10.2023
Hajmi170.15 Kb.
#1712247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-2-mavzu

Ягона Порталнинг янги талқинида – электрон хизматлардан фойдаланиш қоидалари батафсил ёритиб берилган.

10.5.-расм. Электрон хизматлардан фойдаланиш қоидалари
Электрон хизматлардан фойдаланишни бошлаш учун OneID аутентификация тизимида тасдиқланган аккаунтга эга бўлишингиз лозим. OneID барча давлат тизимлари, жумладан, ЯИДХПдан фойдаланиш имкониятини таъминлайди.
Фуқаронинг шахсий кабинетига кириш учун:

  1. «ОneID» ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтинг.

  2. ЭРИ калитларидан фойдаланиб, ОneIDдаги аккаунтингизни тасдиқланг

  3. Киринг ва ундан фойдаланинг!


10.6.-расм. «ОneID» орқали Ягона порталга кириш услуби


Тадбиркорнинг шахсий кабинетига кириш учун:

  1. Ташкилот раҳбари ОneID идентификация тизимида рўйхатдан ўтиши керак

  2. Юридик шахсни ягона идентификация тизимидаги шахсий кабинетда қўшинг. Зарур ҳолларда, Юридик шахс номидан Ягона порталга кира оладиган ваколатли шахс тайинланиши мумкин

  3. OneID орқали Ягона Порталга кирганда фойдаланувчи турини танланг (жисмоний ёки юридик шахс). Юридик шахс сифатида киринг


10.7.-расм. «ОneID» тизими орқали кириш

10.8.-расм. Рўйхатдан ўтиш Низоми
Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ни ягона идентификация тизимида (ID.GOV.UZ) аккаунтингизга боғлаш орқали ариза топшириш учун ЭРИни талаб қиладиган янада кенгроқ хизмат турларидан фойдаланиш имконига эга бўласиз. Бундан ташқари, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида юридик шахс кабинетига кириш бўйича йўриқнома мавжуд. Бу йўриқномага амал қилган ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш талаб этилади. Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) хизматларидан юридик шахс сифатида фойдаланиш учун фойдаланувчилар дастлаб OneID (id.gov.uz) тизимида жисмоний шахс сифатида kорхонанинг раҳбарини ёки унинг номидан фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга корхона вакилини* рўйҳатдан ўтқазиш лозим.
???? - корхонанинг раҳбари ёки унинг номидан фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга корхона вакили маълумотлари Давлат солиқ инспекциясига тақдим этиладиган 8 –шаклда кўрсатилган бўлиши керак
Жисмоний шахс сифатида рўйҳатдан ўтқазилгандан сўнг, OneID (id.gov.uz) даги аккаунтга кириш ва қуйидаги амалларни бажариш лозим.
Агар рўйҳатдан ўтиш давомида шахсий маълумотлар ЭРИ орқали тасдиқланган бўлса:

    1. "Фойдаланувчиларга">"Юридик шахсни рўйхатга олиш";

    2. "Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш" тугмасини босинг.

    3. Юридик шахсн танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг.

Агар рўйҳатдан ўтиш давомида шахсий маълумотлар тасдиқланмаган бўлса:

  1. "Фойдаланувчиларга" > "ЭРИ ни рўйхатга олиш";

  2. ЭРИни танланг.

  3. Кодни ёзинг, Ок ва «Сақлаш» тугмасини босинг.

  4. OneID (id.gov.uz) даги аккаунтга киринг.

  5. "Фойдаланувчиларга">"Юридик шахсни рўйхатга олиш";

  6. "Юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш" тугмасини босинг.

  7. Юридик шахсн танланг ва «Сақлаш» тугмасини босинг.


Download 170.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling