Амалий машғулот
Download 170.15 Kb.
|
1-2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар
- Қўлланиладиган таълим технологиялари
- 1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
- Ахборотлаштириш тўғрисида " ва "Электрон ҳукумат тўғрисида
13-14-амалий машғулот Мавзу: Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my2.gov.uz/) мақсад, вазифалари ва имкониятлари. (4 соат) Ишдан мақсад: Талабаларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my2.gov.uz/) ҳақида маълумотлар бериш. Порталдан фойдаланиш шартларини ўргатиш. Амалий машғулотни ўтказиш учун керакли жиҳозлар: Pеntium-IV компьютер, проектор, браузер дастури, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my2.gov.uz/) нинг янги ва эски (https://my.gov.uz/) талқинлари ҳамда зарурий веб саҳифалар. Режа: Ягона интерактив давлат хизматлари портали. Ягона портал фаолият мақсадлари, вазифалари. Ягона порталда интерактив хизматлар олиш. Қўлланиладиган таълим технологиялари: “Нима учун?” методи, “Инсерт” техникаси, “Кластер” методи, савол-жавоб, тушунтириш. Назарий маълумот: 1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали. Ягона интерактив давлат хизматлари портали Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2013 йил 14 февралдаги ПФ-1920-сон Фармони билан тасдиқланган "Обод турмуш йили" Давлат дастурига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига асосан фаолият юритади. Сўнгра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги Қарори (2016 йил 3 июнь, 188-сон) имзоланди. Ушбу Қарорнинг 1-иловаси “Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида” Низомига бағишланди. Бу эса ўз навбатида Ягона порталнинг янада такомиллашувига асос бўлди. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида" ва "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади)нинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади), давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали электрон давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилашга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг (2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон) имзоланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақидаги Қарори (2016 йил 3 июнь, 188-сон) 1-иловасининг ўз кучини йўқотган ҳужжатлар тўпламига киритилишига сабаб бўлди (ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда). 10.1.-расм. Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг эски талқини (https://my.gov.uz/). 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон Қарорга асосан Ягона портал интерактив давлат хизматларини кўрсатиш бўйича янада такомиллаштирилди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали доирасида, шу жумладан «бир дарча» режимида фаолият кўрсатади. Ягона портал орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида”ги Низом (2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон Қарор, 1-Илова)га мувофиқ рўйхатга олиш ва авторизация қилиш жараёнларидан ўтган аризачилар учун амалга оширилади. Ягона портал фаолияти «Электрон ҳукумат» тизими базасида фаолият кўрсатган ҳолда унинг ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш «Ўзинфоком» маркази (кейинги ўринларда «Ўзинфоком» деб аталади) томонидан амалга оширилади. Давлат органлари расмий веб-сайтларида Ягона порталда мавжуд бўлган электрон давлат хизматини тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан жорий қилинишига йўл қўйилади. 10.1.-расм. Ягона порталининг янги талқини яратилганлиги боис эски талқини (old.my.gov.uz) деб номланди. Download 170.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling