Амалий машғулот


Фуқаролар учун давлат хизматлари


Download 170.15 Kb.
bet4/8
Sana20.10.2023
Hajmi170.15 Kb.
#1712247
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-2-mavzu

Фуқаролар учун давлат хизматлари. Фуқаро кабинетига кириб, онлайн тарзда солиқ ва коммунал хизматларида қарзларнинг мавжудлиги, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳақидаги жарималар, шахсий нафақа ва суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни олиш мумкин. Бундан ташқари, фуқаролар турли давлат хизматлари учун мурожаат қилишлари мумкин, масалан: Кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш, турли гувоҳномалар олиш (судланганлик, маошни тасдиқлаш, иш стажи ва ҳоказо), божхона ва бошқа хизматлар. Хизмат кўрсатиш натижаларига кўра, ЙИДХП орқали электрон ҳужжат (маълумотнома, гувоҳнома, хулосани ва ҳоказо) шаклллантирилади ва репозиторийга жойлаштирилади, бу орқали ҳужжатнинг қоғоз нусхаси олиш учун идораларга боришга ҳожат қолмайди.

10.4.-расм. Фуқаролар учун оммабоп хизматлар
Тадбиркорлик учун давлат хизматлари. Тадбиркорнинг шахсий кабинетида солиқлар тўғрисидаги маълумотларни кўриш ва тўлаш, текширишлар ҳақида маълумот олиш, шахсий жамғариб бориладиган пенcия ҳисобварағи ҳисоботини топшириш, олинган лицензияларнинг муддатини кузатиб бориш ва муддатини узайтириш имконияти мавжуд.
Бундан ташқари Ягона портал орқали кўплаб фойдали ва зарур маълумотлар ҳам бериб борилади. Масалан, мазкур порталдан нотариал ҳаракатларнинг турлари ва бундай ҳаракатларга тўланадиган давлат божлари (1), Ички ишлар органларининг Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан кўриб чиқиладиган ҳуқуқбузарликлар ва улар учун қўйиладиган жарималар миқдори (2), Йўл ҳаракати қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори (3), Давлат ўрмон фондидан ташқари, дарахтлар ва буталарни кесиш учун тўланадиган тўловлар миқдори ва яшил ўсимликларга етказилган зарар ва уларни ўзбошимчалик билан кесганлик учун жарима миқдорлари (4) билан танишиш мумкин.
Порталнинг эски талқинида ишонч телефонлари бўлими жой олган бўлиб, унда 19 та ишонч телефони келтирилган. Шунингдек, порталда фуқаролар томонидан сўралган саволларга берилган жавобларни ўзида мужассам этган “Кўп бериладиган саволлар” бўлими ҳамда бўш иш ўринлари рўйхати ҳам жой олган.

Download 170.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling