Таълимнинг интернационализациялашуви (байналминаллашуви), аксинча миллий тизимларнинг яқинлашуви, уларнинг умумий универсал компонентларда, турли миллий маданиятлар асосида бир-бирини бойитишини англатади. Байналминаллашувнинг дастаклари бўлиб талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни айрибошлаш, дипломларни ва илмий даражаларни, умумий таълим стандартларини ва ҳ.к.ларни тан олиш ҳисобланади. - Таълимнинг интернационализациялашуви (байналминаллашуви), аксинча миллий тизимларнинг яқинлашуви, уларнинг умумий универсал компонентларда, турли миллий маданиятлар асосида бир-бирини бойитишини англатади. Байналминаллашувнинг дастаклари бўлиб талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларни айрибошлаш, дипломларни ва илмий даражаларни, умумий таълим стандартларини ва ҳ.к.ларни тан олиш ҳисобланади.
Шундай қилиб, замонавий дунёда таълим ривожланишининг қуйидаги асосий тенденцияларини ажратиш мумкин: - Шундай қилиб, замонавий дунёда таълим ривожланишининг қуйидаги асосий тенденцияларини ажратиш мумкин:
- “таълим = ўрганиш” парадигмасидан “таълим = тикланиш” парадигмасига ўзгариши;
- узлуксиз таълим концепциясининг ривожланиши;
- бевосита таълим беришдан талабалар билан индивидуал алоқада-таълимнинг индивидуаллиги устуворлигига босқичма-босқич ўтиб бориши;
- Интернет-технологиялар ва бошқа замонавий таълимдаги технологиялардан фойдаланиш жараёнининг фаоллашуви;
- Бутунжаҳон глобаллашув жараёнига мос ҳолда таълимнинг байналминаллашуви;
- дистанцион(масофавий) таълимнинг ривожланиши.
- Исталган мамлакатда ислоҳотларни амалга ошириш иккита омил – уларни амалга ошириш механизми йўқлиги ва ресурсларнинг етишмаслиги сабабли мураккабликларга дуч келади.
- 1999 йил 19 июль куни 29 та давлат вакиллари Болонья декларациясини имзоладилар. Унда ягона Европа таълим тизимини яратишнинг умумий мақсадлари ва тамойиллари шакллантирилди. Асосий мақсад таълим сифатини ошириш ва талабалар,аспирантлар ҳамда ўқитувчиларнинг юқори мобиллигини таъминлаш учун шарт-шароитларни яратиш, бошқача айтганда, кенг имкониятларга эга бўлган очиқ ва янги жамиятни яратиш деб белгиланди.
- Бундай ёндашув Европанинг исталган университетларида ўқиш имкониятини беради.
- Европа унинг ҳудудидаги мамлакатлар миллий таълим тизимларида рўй берган умумий ва чуқур ўзгаришлар даврига кирди. Бу жараёнларнинг асосий элементлари бўлиб қуйидагилар саналди:
- 1.Миллий таълим тизимларининг ўзаро яқин ёки мос келувчи олий таълим малакалари ва икки даражали дастурларига ўтиши (шартли равишда - бакалавр/магистр);
- яратиш деб белгиланди. Бундай ёндашув Европанинг исталган университетларида ўқиш имкониятини беради.
- 2.Техникум таълимининг “боши берклиги”дан қутулиш ва йўқотилган ўқув йиллари ўрнига “қайта ўқиш” ҳолатларини максимал даражада бартараф этиш учун олий таълимнинг ноуниверситет сектори (ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг аналоги) мақомини ошириш;
- 3. Меъёрий ўқув муддатларини қисқартириш тенденцияси. Европада олий таълимдаги янги малакаларнинг таққослама тузилмаси қуйидагича: бакалавр – 3 йилдан кам эмас; магистр – 5 йилдан кам эмас;
- 4.Докторлик дастурларини ташкил этиш ва унинг тузилмасидаги ўзгаришлар. Илмий даражалар икки бўғинли тузилмаларининг бекор қилиниши. Бир қатор мамлакатларда бакалавр малакасини олгандан сўнг докторлик дастурига чиқиш мумкин. Моҳияти турли мамлакатлардаги универститетларнинг ҳамкорликдаги докторлик тадқиқотларини амалга ошириш (кейинчалик – Умумевропа докторлик институти)дан иборат бўлган “Европа докторанти” дастури рағбатлантирилади.
- 5. Таълим сифатини таъминлашнинг янги, асосан номарказлашган механизмлари ва тадбирлари – ўз-ўзини баҳолаш, ташқи, иложи борича – халқаро, сифат аудити, мустақил ташкилотлар томонидан аккредитациялаш, сифатни баҳолашнинг барча тадбирлари ва натижаларининг оммавийлиги, олий ўқув юртларининг бошқарув ва молиявий фаолияти шаффофлиги, “таълим сифатини бошқариш” концепциясини амалга оширишга ўтиш кабиларни жорий қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |