Амалий машгулот №8 Мавзу: Тухумдоннинг “хавфсиз” ва “хавфли” усмалари


Download 30.81 Kb.
bet2/8
Sana25.10.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1721394
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу. Тухумдон ўсмалари.

Фолликуляр киста- персистирловчи ёки атрезияланувчи фолликулдан ривожланади. Яллиғланиш жараёни натижасида тухумдонда оқсил қаватининг қалинлашиши кузатилади, натижада персистирловчи фолликул қобиғи қалинлиги ёки гипофизнинг гонадопроп фаолияти бузилиши натижасида ёрила олмасдан атрезияланувчи фолликулга айланади. Қон томирлардан суюқлик транссудацияси натижасида фолликулда суюқлик йиғилади.
Одатда у 10см ўлчамли юпқа деворли силлиқ юзали ҳосила бўлади ёки ундан ката бўлса, малигнизация эҳтимоли ҳам бўлиши мумкин. Ичидаги суюқлик тиниқ, оч рангли, бўлиб, консистенцияси қаттиқ-эластик. Фолликуляр кисталар ўзида эстроген тутади, шу сабабли улар ҳам гормонал фаол ўсма бўлиб ҳисобланади. Шу сабабли клиникада аменорея, гиперполименорея ва бошқалар кузатилиши мумкин. Кўп ҳолларда фолликуляр киста симптомсиз кечиб, профилактик кўрик вақтида аниқланади.
Даволаш.
Ўсма ўлчами 8смдан ортиқ бўлса, жарроҳлик йўли билан олиб ташлашга кўрсатма бўлади. Агар 8 см дан кичик бўлса, биринчи марта аниқланган ва ёш аёлларда бўлса, 1 ҳайз цикли давомида сўрилувчи даво ўтказиш мумкин. Агар бу даводан Самара бўлмаса, кейинги ойда жарроҳлик давоси қилинади, чунки малигнизация эҳтимоли бўлади.
Сарик тана кистаси.
Турлари:1)ҳомиладорлик бўлмагандаги сариқ тана кистаси – атрезияланувчи фолликулдан ривожланади.
2) Ҳомиладорлик давридаги, елбўғоз ва хорионэпителиомадаги сариқ тана кистаси.
ҳомиладорлик бўлмагандаги сариқ тана кистаси – одатда бир томонлама ва 8 смгача булади, юзаси силлиқ, суюқлиги қизиғиш-сариқ рангда, капсуланинг ички қавати бурмали бўлади. Фолликуляр кистадек симптомсиз кечади. Баъзи ҳолларда ҳайз циклининг II – фазасида катталашиб, I – фазасида кичраяди.
Даволаш.
Жарроҳлик даво қилинади.
Ҳомиладорлик давридаги, елбўғоз ва хорионэпителиомадаги сариқ тана кистаси одатда ката ўлчамлм ва икки томонлама бўлади. Ҳомиладорликнинг II ярмида мустақил ёки елбўғоз, хорионэпитеиомани бартараф этгандан сўнг сўрилиб кетади.
Параовариал киста.
Тухумдон ортиклари каналчаларидан ривожланади - параовария. Кенг боғламлар орасида интралигаментар жойлашади ва оёқчалари бўлмайди. Бир томонлама, силлиқ деворли, кичик ўлчамлми бўлиб, баъзан ката ўлчамда ҳам учраши мумкин. Суюқлиги сероз, транссудатга ўхшаш бўлади. Секин ўсади, клиник белгилари кузатилмайди, шу сабабли профилактик кўрик вақтида аниқланади.

Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling