Амалий машгулот №8 Мавзу: Тухумдоннинг “хавфсиз” ва “хавфли” усмалари


Даволаш. Жарроҳлик. III. Герминоген ёки тератоид тўқимадан ривожланадиган ўсмалар гуруҳи


Download 30.81 Kb.
bet5/8
Sana25.10.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1721394
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу. Тухумдон ўсмалари.

Даволаш.
Жарроҳлик.
III. Герминоген ёки тератоид тўқимадан ривожланадиган ўсмалар гуруҳи Тўқимаси 3- куртак варақлардан ташкил топган(экто-, эндо- и мезодерма). Дермоид киста ёки оддий тератома хавфсиз ўсма ҳисобланади. Ката ўлчамда бўлмайди, бир томонлама, шарсимон шаклда бўлади. Узун оёқли бўлиб, бачадондан олд томонда жойлашади. Капсуласи қаттиқ, силлиқ, ялтироқ бўлади. Бўшлиғи қуюқ ёғсимон оқ ёки сариқ рангли масса билан тўлган бўлиб, унда сочлар, тишлар, масса ажаратадиган сўрғичли дермоид ўимтали тери бўлиши мумкин. Жуда секин ўсади, шу сабабли клиника бермайди. Кам ҳолатларда хавфлига айланади, профилактик кўрикда аниқлаш мумкин.
Даволаш.
Жарроҳлик. Аган хавфлига айланмаган бита тухумдон олиб ташланади.
IV. Етилмаган гонадалар элементидан жинсий тизим стромасидан ривожланадиган ўсмалар гуруҳи. Бу ўсмаларнинг ҳаммаси гормон ажратувчи
1. Гранулез ҳужайрали ёки фолликулома – фолликулнинг донадор қавати гранулез ҳужайраларидан ривожланади. Ҳар қандай ёшда учрайди. Деярли ҳамма вақт бир томонлама, нотекис ёки силлиқ юзали, нотекис косистенцияли бўлади. Кесимда сариқ рангли. 50 % гача саратонга айланиши мумкин. Ўсманинг эстрогенни кўп ажратиши сабабли клиникасида феминизирловчи синдром кузатилади. Агар қиз болаларда ўсма кузатилса, уларнинг муддатидаг олдин балоғатга етиши, қон кетишар кузатилиши мумкин, менопаузада эса – организмнинг ёшариши ва қон кетишлар бўлиши мумкин.
Даволаш.
Жарроҳлик.
2. Текома – Фолликулнинг ички тека хужайра қаватидан ривожланади ва эстроген ишлаб чиқаради, лютеинизациясида эса – прогестерон ишлаб чиқаради. Кўпроқ 50 ёшдан кейин учрайди. Ўсма бир томонлама, қаттиқроқ, сарғиш, ялтироқ суюқлиги бўлади. Клиникаси менопаузада қон кетиши, аёлларнинг ёшариши, қиннинг шиллиқ қавати эстрогенизация ҳисобига сувли бўлади. Бачадон бўйни ва танаси саратони билан таққослаш учун бачадон бўшлиғи ва цервикал каналдан қирма олиб текширилади.
Даволаш.
Жарроҳлик. Агар менопауза лозим бўлса, пангистерэктомия.

Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling