Даволаш.
Фақат жарроҳлик.
2. Сўрғичли (папилляр) кистома. Капсуласининг ички юзасида суюқлик ишлаб чиқарувчи сўрғичлари бўлади, суюқлиги тиниқ сарғимтир рангда бўлади. Кўпинча ички юзасига қон қуйилишлар бўлиб, суюқлиги яшил ёки ҳаттоки жигаррангда бўлиши мумкин. Капсуласи қалин. Кам ҳолларда ката ўлчамда бўлади, чунки тезда саратонга айланади. 30 % ҳолларда икки томонлама бўлиб, қизлари-кисталари бўлади. Сўрғичлари ташқарига ўсиб чиққанда хавфли ўсмага айланган бўлади. Сўрғичлари чарвини, қринпардани, қўшни аъзоларни жароҳатлаши мумкин. Сўрғичлар одатда нозик, синувчан, юмшоқ бўлиб, гулкарамга ўхшаган ва қаттиқ эластик консистенцияга эга бўлади. Оёғи калта бўлганлиги сабабли бачадонга яқин жойлашади. Бошида киста симптомсиз кечади, кейинчалик сўргичлари эвертирловчи ўсишга эга бўлиб, асцит, қорин пастида оғрик ва оғирлик белгилари пайдо бўлади. Ҳар қандай ёшда, кўпроқ ёш аёлларда учрайди. Ёш аёллар бепуштликка шикоят қилади. Ўсманинг кучли сацернирловчи хусусияти сабабли аёллар кўп оқсил йўқотади ва тез вазнини йўқотади.
Даволаш
Фақат жарроҳлик. Ёшларда агар малигнизация бўлмаса, фақат бита тухумдон олиб ташланади. 45-48 ёшда албатта икала тухумдон ҳам олинади.
3. Псевдомуциноз кистома – одатда кўпкамерали бўлиб, юзаси нотекис, бўртмали бўлади. Деворининг қалинлиги 1 смгача бўлади. Камералари желесимон, хира суюқлик билан тўлган. Қон қуйилишлар бўлса, сариқ ёки тўқ қизил рангда бўлиши мумкин. Ўсманинг оёқчаси қалин ва кенг. Агар сўрғичлари бўлса, псевдомуциноз папилляр ўсма дейилади. Сўрғичлар эвертирловчи ўсишга эга. 17 дан 70 % гача малигнизация бериши мумкин.
Клиникаси асоратсиз кечганда кечроқ қўшни аъзоларни босиб қўйганда ва малигнизация берганда пайдо бўлади. Кистома ёрилганда псевдомуцин (сувда эримайди) қорин бўшлиғига тўкилиб барча аъзоларни қоплайди. Псевдомуцин сўрилмайди, инкапсуляцияланиб, оғриқ билан кечадиган сурункали яллиғланишни чақиради.
Даволаш
II.Фақат жарроҳликБириктирувчи тўқимадан ривожланадиган кистомалар гуруҳи ва хавфсиз ўсма – фиброма. Тухумдоннинг барча хавфсиз ўсмаларининг 10%ни ташкил этади. Бир томонлама, юзаси силлиқ, қаттиқ консистенцияли бўлади. Озиқланиши бузилганда бўшлиқлар ҳосил бўлиши мумкин. Ўсмада қон томирлар кам, оқимтир рангда, ҳаракатчан, оёқчали, секин ўсади. Ҳайз цикли бошқа ўсмалардаги каби бузилмаган бўлади. Кўпинча ката ёшли аёлларда ва ҳатто менопаузада ҳам кузатилади. Баъзи ҳолатларда тухумдон фибромаси (бир томонлама) Мейгс триадаси (асцит – полисерозит, анемия, кахексия) билан кузатилади, бу ўсманинг хавфлига айланганлигини билдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |