Амалий машгулот №8 Мавзу: Тухумдоннинг “хавфсиз” ва “хавфли” усмалари


Даволаш. Жарроҳлик – ҳосилани чиқариб олишдек. Эндометриоид (шоколад) кисталар


Download 30.81 Kb.
bet3/8
Sana25.10.2023
Hajmi30.81 Kb.
#1721394
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
8-мавзу. Тухумдон ўсмалари.

Даволаш.
Жарроҳлик – ҳосилани чиқариб олишдек.
Эндометриоид (шоколад) кисталар.
Бачадон найлари орқали тухумдонга тушган эндометрий ёки эндометрийнинг эмбрионал куртакларидан ривожланади. Шоколад киста тухумдон эндометриози деб таърифланади.
Клиник жиҳатдан бу киста ҳайз олдидан микроперфорация туфайли қорин бўшлиғига қон тушиши сабабли қоринда оғриқлар билан кузатилади. Оғриқ ҳайз цикли билан боғлиқ бўлиб, ҳайз олдида кучаяди. Шунингдек альгодисменорея ҳам хос. Микроперфорацияда атрофдаги қоринпарда, бачадон, найлар ичаклар билан яллиғли битишмалар ҳосил бўлади.
Даволаш.
Жарроҳлик ва гормонал. Гормонлардан эстроген – гестаген
Препаратлари қўлланилади, давомийлиги 1 йил ва ундан ортиқ. Аввал гормонотерапия,
Сўнг жарроҳлик даво қилиш мумкин, бунда ўсма ҳажми кичрайиб, жарроҳлик техникасини осонлаштиради.
Сўнги вақтда найларнинг ампуляр қисми ва оофоритнинг ёпишиб қолиши - тубо-овариал ўсмалар ҳам кисталарга киритилмоқда. Яллиғланиш жараёни тез-тез авж олиб туради. Суюқлиги сероздан йиринглига айланади. Тухумдон тўқимаси ва найлар деярли эриб кетади, шу сабабли тубо-овариал дейилади.
Даволаш.
Аввал бир йил давомида консерватив даво қилинади, самара бермаганда жарроҳлик йўли билан даволанади.
ТУХУМДОН КИСТОМАЛАРИ.
Бу тухумдоннинг ҳақиқий ўсмаси ҳисобланади. Фақат тухумдонда 200 хил тури ривожланади.
Тухумдон ўсмалари миомадан сўнг иккинчи ўринда туради ва 85 % хавфсиз, 15 % хавфли бўлиши мумкин.
II. Цилиоэпителиал гуруҳ (энг ката гуруҳ)- барча хавфсиз ўсмаларнинг 70% ни ташкил этади. Қуйидагиларга бўлинади:
1. Оддий сероз кистомалар – барча ўсмаларнинг 15%ни ташкил этади. Кўпинча бир томонлама, 7 % ҳолатларда 2-томонлама бўлади. Овоид шаклда, ўлчами етилган ҳомиладорликдагидек бўлиши мумкин, бир камерали сероз суюқлик тутиши, силлиқ деворли, қаттиқ-эластик консистенцияли, оғриқсиз бўлиши мумкин. Ката ёшли аёлларда кузатилади. Оёқчаси буралиб қолиб асорат бермаса, фақат Шу сабабли барча ката ёшли аёллар бир йилда икки марта профилактик кўрикдан ўтиб туришлари лозим.

Download 30.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling