Амалийдарс №4,5,6 нуклеин кислот аларнинг курилиши ва биосинтези


Download 222 Kb.
bet2/15
Sana28.01.2023
Hajmi222 Kb.
#1134891
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
(10)сувда эрувчи витаминлар

4. Мавзуни асослаш
Витаминларнинг организмдаги биологик ва физиологик функцияларини бажаришда зарур моддалар эканлиги. Витаминларни метаболик жараёнларида иштирокини тушуниш, организмдаги патологик холатларда иштирокини тушуниш, организмдаги патологик холатларни ривожланишини олдини олиш. Профилактик тиббиёт ахолига организмга витаминларни етарли даражада қабул қилинишини тушунтириш. Витаминларни сўрилиши, бир кунлик эхтиёжи, етишмовчилиги ва ундан келиб чиқадиган касалликлар. Структура формулалари. Организмдаги витаминлар сўрилишига антивитаминларни таъсир механизми.
5. Фанлараро ва фан ичидаги боғлиқлиги.
Шу мавзуни ўрганишда талабалар нормал физиологияда витаминларни вазифаларини, патологик физиологияда витаминларни етишмовчилигидаги ўзгаришларни келиб чиқиши, дарс давомида олинган билимларни турли патологик холатларда витаминларни таъсир механизми, терапияда, эндокринологияда беморларда ташхис қўйишда витаминлар ва витаминсимон моддаларни ахамияти биокимёвий ва физиологик жараёнларни амалга оширишдаги ахамиятини ўрганишда ёрдам беради.


6. Машғулот мазмуни:
6.1. Назарий қисм
Сувда эрийдиган витаминлар каторига В витаминлар комплекси, С ва Р витаминлар киради. С витамин ёки аскорбат кислота хўл мева ва сабзавотларда айникса кўп микдорда учрайди; у цинга касаллигини даволайдиган ягона омилдир. С витаминга кон томирлари деворининг утказувчанлиги ва муртлигини камайтирадиган Р витамин — цитрин ёки флавон деб аталадиган омил якин туради. В витаминлар комплекси турли махсулотларда, айникса жигар экстракти-да, ачиткиларда ва шоли кепагида биргаликда учрайдиган бир канча алохида омилни уз доирасига олади. Бу комплексга аввало, биринчи булиб витамин номини олган, бери-бери касаллигини даволайдиган а н е в р и н киради.
В витамин комплексини ташкил киладиган омиллар химиявий структураси ёки физиологик роли жихатидан бир-бирига алокадор эмас. Уларнинг хар бири мустакил равишда узи биологик фаолиятга эга. Бу комплекс аъзоларининг умумлаштирувчи томони уларнинг бир хил махсулотларда учрашишидан ташкари, аксарияти моддалар алмашинувида ферментлар таркибида кофермент сифатида иштирок этишидир. Шуни хам айтиш керакки, ёгда эрийдиган витаминларнинг аксича, сувда эрийдиган витаминларнинг купчилигини биохимия вий функцияси гула аникланган. Уларнинг кофермент шаклида фаолланиши деярли хаммаси структурасида маълум узгаришларнинг содир булиши (купинча, фосфорланиши) билан кузатилади. В витаминлар комплексининг айрим вакиллари ошкозон-ичак йулида, айникса, кавш кайтарувчи хайвонларда микроорга-низмлар таъсирида синтезланади. Масалан, озика таркибида пантотенат, фолат кислоталар ёки пиридоксин булмаганда организмда бу витаминлар йуколиб кетмайди. Шунинг учун хамма хайвонларда хам бундай витаминлар авитаминози-ни хосил килиб булмайди.

Download 222 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling