Қанд лавлаги биологияси ва етиштириш технологияси Режа: Илдизмевалилар аҳамияти


Download 361.3 Kb.
bet2/8
Sana04.01.2023
Hajmi361.3 Kb.
#1078369
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ildizli mevalar yetishtirish texnologiyasi

Хашаки сабзи – Daucus carota v. crassa L.

Қанд лавлагининг аҳамияти

Қанд лавлаги қанд олиш ва молларга озуқа учун етиштириладиган керакли техник экиндир. Илдизмевасида ўртача 17-20 % қанд моддаси бор.

Илдизмеванинг ҳосили 40-50 т/га бўлганда гектардан 7-8 т/га қанд тўплаш мумкин, қанд заводларида қанд ишлаб чиқарилгандан кейин шинни (патока) ва жом қолади.

Шиннининг қуруқ моддасида 60% қанд, 15% азотсиз моддалар, 8-9 % кул моддаси бўлади.

Шиннидан спирт, сут ва лимон кислотаси ишлаб чиқаради.

Жомнинг таркибида 15 % қуруқ модда, 10% азотсиз моддалар, 3 % клетчатка, 0,7 % кул, 0,1% мой ва 1,2 % оқсил бор.

100 кг қуруқ жомнинг тўйимлилиги – 80 озиқ бирлигига тенг.

100 кг қуруқ жомнинг тўйимлилиги – 80 озиқ бирлигига тенг.

Лавлагининг ҳосили 30 т/га бўлганда жомнинг чиқиши 24 т бўлади.

Барги илдизмева ҳосилининг 30-35 % ини ташкил этади. Барг таркибида 20 % қуруқ модда, шу жумладан 2,5-3,5 % оқсил, 0,8 % мой бўлади.

100 кг баргининг тўйимлилиги 18-20 озиқ бир-лигига тенг.

Йиғиштирилган қанд лавлагининг 1 кг илдиз-меваси таркибида 0,25-0,26 озиқ бирлиги, 9-12 ҳазмланувчи протеин, 0,29-0,54 г кальций, 0,35-0,51 г фосфор ва баргида - 0,11-0,13 озиқ бирлиги 16-21 оқсил 1,08 г кальций ва 0,36 г фосфор мавжуд.

Қанд лавлагидан бўшаган ерларга кўпинча дала ва сабзавот экинлари экилади.

Экин тарихи.

Испан олимларининг айтишига кўра Колифорниянинг Санта-Клара дарёси водийларида индеецлар ёввойи қанд лавлагининг шиннисидан ширинликлар тайёрлашган.

Кўпчилик илмий кузатишларда кўрсати-лишича, унинг ватани Ўрта ер денгизи ҳисобланади. Суғориладиган ерларда эрамизгача 1500-2000 йил олдин сабзавот ўсимлиги сифатида фойдаланиб келинган.

Илдизмевасидан Осиёнинг тоғли вилоят-ларида, тахминан эрамиздан 1000 йил олдин фойдалана бошланган. VIII-XII асрларда Ўрта Осиё, Кавказорти, Сибир ва бошқа мамлакатларга келтирилган.

XVIII-XIX асрларга келиб лавлаги илдизмеваси хўраки, қанд ва озиқ йўналишида экиладиган бўлди. Қанд лавлаги ўртача иқлим ўсимлиги бўлиб, у Канада, Дания, Швеция, Германия, Франция, Польша, Украина, Россия, Латвия, Белоруссия, Туркия мамлакатларида кенг тарқалган.


Download 361.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling