Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
Download 415 Kb.
|
Физика хам астрономия тарийхы материаллары
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мухаммад Ал-Хоразмий ва аҳмад Ал-фарғонийнинг астрономия соҳасидаги илмий мерослари
- Мухаммад Ал-Хоразмий
Текшириш учун саволлар
Араблар Халифати Бағдодга кўчирилган даврда илм ва маданиятга муносабат қандай эди? Ҳинд ва юнон астрономик асарлари қайси даврда, кимлар томонидан араб тилига таржима қилинган? "Байт-ул Ҳикма" қачон ташкил топган ва унда ишлаш учун қандай олимлар жалб этилган? У даврда халифатда қандай расадхоналар мавжуд бўлган? Маъмун академиясида Ўрта осиёлик қандай олимлар ижод этган? 3-маъруза Мухаммад Ал-Хоразмий ва аҳмад Ал-фарғонийнинг астрономия соҳасидаги илмий мерослари Режа: Хоразмий ижод этган давр. "Байт-ул-Ҳикма"нинг очилиши. Хоразмийнинг машҳур астрономик асари. Фарғонийнинг астрономик илмий мероси. Фарғонийнинг "Астрономия элементлари" асарининг Шарқ астрономик таълимидаги роли.. Мухаммад Ал-Хоразмий Хоразмий ҳақида биографик маълумотлар, бахтга қарши, бизгача етиб келмаган. Унинг тугилган йили алломанинг асарларда келтирилган айрим маълумотлар асосида тахминан белгиланган булиб, шартли равишда 783йил деб курсатилган. Олим фаолиятининг изи 847 йилдан сунг йуколади, шу сабабли, унинг вафот этган йили тахминан 850йил деб хисобланиб келинади. Араб халифалигида аббосийлар сулоласи хокимятни кулига олгандан сунг,эслатилгандек, пойтахтни Дамашкдан Багдодга кучиришган эди. Шу сулола даврида, айникса, Хорун-ар-рашид (786-809йиллар) ва унинг угли Маъмун (813-833) халифалик килган замонларда халифаликда иктсодий ва маданий хаёт анча жонланди. Багдод Шарқнинг йирик илмий ва маданий марказига айланди, илм-фан равнак топиб, фалсафа, математика, тиббиёт ва бошка фанлар ривожланди. Шу даврда Багдодга таклиф этилган ал-Хоразмий халифаликдан дастлаб ал-Маъмун, сунгра ал-Муътасим (833-842) ва ал-Восик (842-847) саройларида яшаб ижод этди. Бундай кизғин мухитда Хоразмийнинг илмий фаолияти янада равнак топди. Багдодда очилган ва кейинчалик «Маъмун академияси» номи билан машхур булган машхур «Байт ул хикма» ("Донишмандлар уйи") унлаб олимлар таржимонлар ва хаттотларнинг бошини бир жойга қовуштирган эди. "Маъмун академияси" кўп йиллик фаолияти мобайнида машҳур юнон олимларидан бир қанча асарлари араб тилига таржима килинди шунингдек математика астраномия география ва бошка фанлар бўйича катор асарлар хам яратилди. Куплаб бу таржима асарлари Шарк илмий тафакурининг ривожланишига кучли таъсир курсатди. Шундай асарлардан бири, II асрда яшаб утган Клавдий Птолемейнинг «Алмажистий» («Альмагест») –«Мегале синтаксис» («Буюк тузулиш») асари булиб, у тахминан 825 йилда араб тилига машхур араб астрономи ал-Хажжож ибн Юсуф ал-Матар томонидан таржима килинганди. "Байт ул-ҳикма"нинг таржимонлари, шунингдек, ҳиндлар эришган фан ва маданият ютуқларини ўзида акс эттирган адабиётларни ҳам араб тилига таржима қилиб, араб дунёсини бу билимлар билан таништиришди. "Маъмун академияси" ҳузурида йирик кутубхона очилган бўлиб, унда халифалик ва қўшни мамлакатлар бўйича нодир адабиётлар жамғарилган эди. Маъмун даврида кутубхонага "Маъмун академичси"нинг кўзга кўринган олими сифатида Хоразмий бошчилик қилди. "Байт ул-ҳикма"нинг кутубхонасидан ташқари икки расадхонаси ҳам бўлиб, улардан бири – Бағдоднинг Шаммосия маҳалласида, иккинчиси – Дамашқ яқинидаги Кассиюн тоғида барпо қилинган эди. "Донишмандлар уйи"да Хоразмий, асосан, астрономия билан шуғулланиб, IX асрнинг 20-йилларида ўзининг машҳур астрономик жадваллари – "Зиж"ини ёзди. Унда келтирилган маълумотлардан, Хоразмий вафотидан кейин икки асрдан кўпроқ вақт давомида кўплаб расадхоналар фойдаланиб келди. Хоразмий "Зиж"и 37 боб ва 116 жадвалдан иборат мукаммал астрономик асардир. Унинг 1–5-боблари ўша замонда кенг тарқалган календарга бағишланган бўлиб, Муҳаммад пайғамбар томонидан асосланган мусулмонларнинг ҳижрий эраси ҳамда испан ва Искандар Зулқарнайн эралари ҳақида маълумот беради. Бу эраларнинг биридан иккинчисига ўтиш усули унда тўла ҳисоб-китоби ва жадваллари билан берилган. Асарнинг 7–12-боблари Қуёш, Ой ва ўша даврда оддий кўз билан кўриш мумкин бўлган бешта сайёранинг ҳаракатини Птолемейнинг геоцентирк системаси асосида тушунтиришга бағишланган. Асарнинг саккизинчи бобида Қуёшнинг эклиптикадаги ўрнини, тўққизинчи бобда Ойнинг ҳақиқий ўрнини топиш масалалари кўриб чиқилган. Кейинги икки боб сайёралар ўрнини аниқлашга бағишланган. "Зиж"нинг 12-бобида келтирилган икки жадвалда Ой чиқиш тугунининг (Ой орбитаси ва эклиптиканинг кесишган нуқталари тугунлар дейилиб, бири – чиқиш, иккинчиси эса тушиш деб аталади) эклиптика бўйлаб ўртача силжишиҳақидаги маълумотлар жамланган. Бунда Хоразмий Ой орбитасининг эклиптикага қиялигини ҳинд астрономларида бўлгани каби 4,5 даража деб қабул қилади. Ўн учинчи бобда муаллиф сайёраларнинг туриши, қайтма ва илгарилама ҳаракатларини Птолемейнинг "Алмажистий"ида баён қилган геоцентирк таълимати асосида тасвирлаб, сайёраларнинг эпициклик назариясига таянади. Қуёшнинг оғишини белгилаш ва Ойнинг эклиптикал кенгламасини аниқлаш каби мураккаб ҳисоблашларни талаб этадиган масалаларга "Зиж"нинг 15–17-боблари бағишланган. "Зиж"нинг 24–27-боблари, жойнинг географик кенгламасини аниқлаш билан боғлиқ амалий астрономия масалаларига бағишланган бўлиб, унда Қуёшнинг кульминация (туш пайтида тиккага келган) ҳолатларидаги баландлиги асосида, кузатувчи турган жойнинг кенгламасини топиш муфассал баён қилинади. Хусусан, Қуёш, Ҳамал ва Мезон юлдуз туркумларида ётувчи зодиак белгиларида (бу белгилар эклиптика билан осмон экваторининг кесишган нуқталарига мос келади) бўлганда, унинг суткалик ҳаракати осмон экватори бўйлаб кузатилишини маълум қилади ва туш пайтида Қуёш марказининг уфқдан баландлигини ўлчаш усулларини кўрсатади. Шунингдек, Хоразмий барча фаслларда Қуёшнинг оғиши маълум бўлганда, унинг туш пайтидаги баландлигига кўра, жойнинг географик кенгламасини топиш йўлини ҳам шу бобларда баён қилади. Охирги боблари астрология масалаларига бағишланган бўлиб, уларда сферик ва амалий астрономия учун муҳим бўлган бир қанча масалалар ёритилган. Хусусан Қуёш ва Ойнинг қўшилиш (бир тўғри чизиқ яқинида ётиши – астрономик янгиой пайтида рўй беради) ва қарама-қарши туриш (тўлиной пайтида кузатилади) ҳолатларини белгилаш ҳамда зодиакдаги ўн икки белгининг ҳолатлари тасвирланган жадваллар келтирилган. Ёритгичларнинг гексагонал, квадратурали ҳамда тригонал аспектлари жадваллари ҳам шу боблардан ўрин олиб, бу аспектлар, мос равишда ёритгичлар эклиптикал узунламаларнинг 60 (гексогонал), 90 (квадратурали) ва 120 даражали (тригонал) ҳолатларини белгилаш баён қилинган. Бу боблардан, шунингдек, астрологик башоратга доир "Туғилган йиллар жадвали" ва "Уй бегининг жадвали" ҳам ўрин олган. Хоразмийнинг "Зиж"дан ташқари, астрономияга бағишланган яна бир йирик асари бўлиб, у "Астролябия билан ишлаш ҳақидаги китоб" ("Китоб ул-амал бил-астурлабат") деб аталади. Download 415 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling