Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А. Абдурахимов, Х. Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига


Download 415 Kb.
bet6/27
Sana29.12.2022
Hajmi415 Kb.
#1071706
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
Физика хам астрономия тарийхы материаллары

Текшириш учун саволлар

  1. Ал-Хоразмий Бағдод халифатида кимларнинг саройида ижод қилди?

  2. "Байт-ул-Ҳикма"да Ал-Хоразмий қандай фаолият кўрсатган?

  3. Муҳаммад ал-Хоразмий қандай асарларни ёзди?

  4. Ал-Фарғонийнинг астрономия ва геодезия соҳасидаги ишлари.

  5. Ал-Фарғонийнинг машҳур астрономик асарларини сананг.

  6. Унинг "Астрономия элементлари" шоҳ асари ҳақида нималарни биласиз.



4-маъруза


АБУ РАЙХОН БЕРУНИЙ ВА УМАР ХАЙЁМ – ЎРТА АСРНИНГ
БУЮК АСТРОНОМЛАРИ


Режа:

  1. Берунийнинг ёшлик йиллари, унинг устозлари.

  2. Берунийнинг Гургондалик даври ва ижоди.

  3. Унинг "Ўтган авлодлардан қолган ёдгорликлар" асари ва қадимий тақвимлар.

  4. Берунийнинг Ғазнадаги илмий фаолияти.

  5. "Қонуни Масъудий" Берунийнинг шоҳ асари.

  6. Умар Хайём – астроном.

  7. Умар Хайёмнинг Исфаҳондаги расадхонаси.

  8. Умар Хайём – қуёш-ҳижрий календарининг асосчиси.



Абу Райҳон Беруний – қомусий олим

Ўрта аср Шарқ олимлари ичида Абу Райҳон Берунийнинг илмий мероси алоҳида ўрин тутади. У тарихчи, лингвист, астроном файласуф сифатида талай илмий мерос қолдирган алломадир. Унинг география, минералогия ва фармакалогия бўйича қолдирган мероси бу фанлар таркибидан ажиб бир дурдона сифатида ўрин олди. Олимларнинг математика ва астрономия соҳасидаги ишлари эса жаҳон табиатшунослигининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилади.


Берунийнинг ўнлаб асарлари бизгача етиб келмаган, бироқ унинг бизгача етиб келган бир қисм асарларининг ўзи ҳам кўз ўнгимизда уни буюк қомусчи сифатида гавдалантиради.
Аллома тўғулганига минг йил тўлиши муносабати билан унинг асарларининг тўла тўплами рус ва ўзбек тиларида чоп этилди. Берунийнинг 1000 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирлар ва асарларининг чоп этилиши олим ҳаёти ва илмий меросга жамоатчиликнинг қизиқишини кескин ортиришга сабаб бўлади. Айни пайтда улуғ олим мероси билан фақат Шарқ, жумладан Ўрта Осиё олимларгина эмас, балки Ер юзининг жуда кўп мамлакатларнинг олимлари шуғуланади. Бизнинг диёримиз фарзанди Абу Райҳон Беруний уз маданий ва илмий меросининг жаҳоншумул аҳамияти билан ўзбек элининг ёхуд Ўрта Осие элларининггина эмас, балки жаҳон халқларининг, бутун Ер юзининг манавий бойлигига айланди. Бу ҳол биз–ўзбекларда чуқур фахр хиссини қўзғатди.
Абу Райҳон Беруний 973 йилнинг 4 сентябирида Хоразмнинг қадимий пойтахти Қиёт (ҳозирги Беруний) шаҳрида туғилди. Беруний даврида Қиёт шаҳри мамлакатнинг асосий ҳунарманчилик ишлаб чиқариш ва савдо маркази сифатида танилган эди. Беруний бу шаҳарда ёшлигида кенг ва чуқур билим олди. Бироқ, бахтга карши, олимнинг ешлик йиларидаги ҳаёти ва унинг устозлари ҳақида фанга деярли ҳеч нарса маълум эмас.
У кейинчалик ўз асарларидан бирида ёшлик йиллари ҳақида ёзиб, 990 йиллардаёқ Хабаш Ал-Хосибнинг астрономик жадваларидан фойдаланганлигини ва шу асосда астрономик кузатишлар олиб борганлигини баён қилади. Берунийнинг устозларидан бири Абу Наср Мансур ибн Ироқ бўлиб, у математика ва астрономиядан бир неча фундаментал асарларининг муалифи эди. 21-22 ёшларида Беруний бир неча астрономик асбобларни ясаб, улар ёрдамида Хоразм воҳасига тегишли бир қанча аҳоли истиқомат қиладиган шаҳарлар, пунктларнинг географик координаталарини аниқлаш билан шуғуланади.
Бу йилларда у Қуёш ва Ой тутилишларини кузатиб ўрганди, шуниндек, эклиптика (Куёшнинг йиллик кўринма йўли)нинг осмон экваторига оғишини аниқлашга доир қатор кузатишларни бажаради.
995 йили Гурганж (кухна Урганч) амири Маъмун ибн Муҳаммад Қиётга юриш қилиб, уни тормор қилди. Қиёт ҳокими Абу абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ироқ ҳибсга олиниб қатл қилинди. Унинг амакисининг ўғли Абу Наср Мансур ибн Али ибн Ироқнинг тарбиясида бўлган Беруний бундай шароитда қиётни ташлиб кетишга мажбур бўлади. Кейинроқ 998 йили у Каспий денгизнинг Жанубий-шаркий киргогида жойлашган Гургон шахри (Гургон вилоятининг маркази)га, у ерларнинг ҳокими Қобус ибн Вушмагир томонидан таклиф этилади. Беруний таклифни қабул қилиб, унинг саройида 6 йилча яшади. Бу даврда у ўзининг машҳур «Ўтган авлодлардан эсдаликлар» («Хронология») асарини ёзиб тугалади. Мазкур асарида Беруний юнонлар форсийлар, араблар, сугдийлар ва хоразмликларнинг таквим тизимларини баён килади. Шуниндек бу асарда Урта Осиё фани ва маданий тарихи устида айникса математикада тегишли маълумотлар ҳақида кенг тухтатилган.
1004 йили Беруний Хоразмнинг янги пойтахти Гурганжга кайтиб келади. Тахмин килинишича бу дафъа уни Хоразмга келишга 997 йилдан 1009 йилгача Хоразмда подшохлик килган Абу Хасан Али ибн Маъмун таклиф этади. Шундай қилиб, фан ва маданиятга ҳомийлик қилган Али ибн Маъмун саройида машҳур файласуф ва буюк ҳаким Абу Али ибн Сино, Берунийнинг устози Абу Наср ибн Ироқ, табиб Абу Сахл Масихий Беруний каби алломалар йиғилиб кейинчалик «Маъмун академияси» номини олган олимларнинг тугараги иш бошлайди.
Бу даврда Беруний металлар ва қиматбаҳо минераллар билан боглик талай қизиқарли илмий тажрибаларни амалга оширади. Унинг бу тажрибалари натижалари олимнинг солиштирма огирликлар ҳақидаги "Металлар ва қимматбаҳо маъданларнинг ҳажмлари бўйича нисбатлар ҳақида китоб" рисоласидан ўрин олган. Шунингдек, бу даврда Беруний қатор астрономик кузатишларни, жумладан, Урганчда эклиптиканинг осмон экваторига огмалигини улчашга доир талай кузатиш ишларини бажаради. 1016 йили бизгача етиб келмаган «Куёш харакатини аниклаш усулига доир курсатма» деган рисоласини ёзиб тугалади. 1017 йили Хуросон ва Афгонистон султони Махмуд Газнавий Хоразмга юриш килиб, уни ишгол килди ва «Академия» нинг купчилик олимларини асир олди.Асирга олинган Беруний ва унинг устози ибн Ирок Махмуд билан пойтахт–Газнага кучишга мажбур булди.
Берунийдан бир асрча кейин ўтган Абу Фазл Байхакийнинг «Масьуд тарихи» деб аталмиш асарида ёзилишича, Беруний Газнага келгач, «Хоразм тарихи» деган асарни ёзишга киришган, бирок бу асар хам, бахтга қарши, бизгача етиб келмаган.
Олим 1025 йилда «Ахоли яшайдиган пунктлар орасидаги масофаларни ойдинлаштириш максадида уларнинг уринларини аниклаш» («Геодезия») асарини, 1029 йилда эса савол ва жавоб куринишида битилган ( 530 савол ва уларга берилган жавоблардан ташкил топган ) «Юулдузлар фани» асарини ёзиб тугаллади.
Берунийнинг Хиндистонга сафари хам унинг Газнадаги даврига тугри келади. Бу саёхат Махмуд Газнавийнинг Хиндистонга килган юришлари билан боглик булиб, Беруний уни бу юришларида кузатиб борганлиги тарихдан маълум.
Бу сафарлар натижалари алломанинг 1030 йилда ёзиб тугаллаган «Хиндистон» асари билан якунланади. Бу сафар туфайли Беруний бир канча машхур хинд олимлари ва файласуфларнинг асарлари билан танишиб, бир қанчаларини араб тилига таржима килди. Шунингдек хинд ларга совга сифатида Уклидис (Эвклид) нинг «Бошланиш» ва Птолемейнинг «Ал-Мажистий» хамда узининг» Астролябия» асарларини араб тилидан санскритга (кадим хинд тилига) таржима килди.
Махмуд Газнавий вафотидан (1030) сунг тахтга унинг катта ўғли Масъуд ўтирди. Масъуд отасидан фарқли ўлароқ, олимларни, жумладан Берунийни қўллаб қувватлади. Масъуднинг ҳимматларига миннатдорчилик белгиси сифатида Беруний 1036-1037 йилларда ёзиб тугаллаган машхур астрономик асарини унга багишлаб, «Конуни Масьудий» деб атади.
Берунийнинг бу машхур асари 11 китобдан иборат булиб, уларнинг хар бири бир канча бобдан ташкил топган. Биринчи китобда Птолемейнинг геоцентрик системаси асосида олам тузилишининг асослари баён килинади. Бу китобда олим, шунингдек сферик астрономиянинг талай масалалари устида тухталади. «Конуни Масьудий»нинг иккинчи китоби таквимлар, яьни хронология масалаларига багишланган булиб, унинг «Утган авлодлардан эсдаликлар» асарида курилган масаларни тулдириб, давом эттиради. Учинчи китоб, бутун мазмуни билан математик асар хисобланади. Туртинчи китобнинг бобларида сферик астрономиянинг баьзи масалалари каралади. Бешинчи китоб Урта асрлар фани учун мухим булган жойнинг географик узунламасини, шунингдек ёритгичларнинг азимутлари ва бошка координаталари аниклаш билан боглик масалаларга багишланган. «Конуни Масьудий»нинг олтинчи ва етинчи китобларини Беруний, мос равишда, Куёш ва Ойнинг харакатларини урганишга багишлайди. Асарнинг саккизинчи китобида Куёш ва Ойнинг тутилиш шартларини аниклаш хусусида суз юритилади. Туккизинчи китоб юлдузларга багишланган булиб, унинг бобларида юлдузлар ва планеталарнинг фарки, юлдузларнинг прецессияси (юлдузларнинг узунлама бўйича йиллик силжиши» туфайли содир буладиган ходиса), уларнинг чикиш ва ботиш моментларини аниклаш масалалари ҳақида гап боради. «Конуни Масьудий»нинг уринчи китобда Беруний «куролланмаган» куз билан курса буладиган бешта сайёра - Уторуд (Меркурий), Зухро (Венера), Миррих (Марс), Муштарий (Юпитер) ва(Зухал (Сатура) ларнинг харакатлари устида тухталади. Ва ниҳоят, асарнинг энг сўнги 11-китоби астрономия масалаларига бағишланган. "Қонуни Масъудий" нинг астрономия тарихида тутган ўрни буюклигини Ибн Синонинг «Китоб аш-Шифо» сининг медицина тарихида тутган урнига таққослаш мумкин. Бу асар урта аср астрономиясининг комуси булиб, унда Беруний узидан олдин утган барча олимларнинг астрономик қарашларини танқидий нуқтаи назар билан таҳлил қилиш билангина чекланмай, жуда кўп актуал масалалар бўйича ўзининг янги ва илгор фикрларини баён килган.
1040 йилда Данданакда туркманлар билан булган жангда Маъсуд Ғазнавий енгилди ва асир олиниб улдирилди. Тахтга унинг укаси Мухаммад утиради. Бир неча ойга хам колмай, 1041 йилнинг апрель ойида армия Мухаммадни тахтдан олиб, унинг урнига Маъсуднинг угли Маъдудни куйди. Тарихчи И.Ю. Крачковский ва А.М. Беленицкийларнинг маълум килишича, Маъсуднинг етти йиллик подшолик даврида Берунийнинг хаёти нисбатан осойишталикда утган.
70 ёшга яқинлашган Беруний соғлиғи анча ёмонлашганини, кўзи хира тортиб, режалаштирган илмий ишларини бажариш қийин кечаётганини ўзининг бу даврда ёзган "Фихрист" асарида баён қилган.
Бироқ, қарилик ташвишларига қарамай, аллома умрининг сўнгги дамларигача ўз илмий фаолиятини тўхтатмади, бу даврда минераллар, табиатнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига оид йўналишлар бўйича умумлашган асрслар ёзиш билан машғул бўлди.
Натижада умрининг сўнгги йилларида олим яна икки буюк асар яратди. улардан бири қисқача "Мнералогия", иккинчиси эса "Фармакагнозия" деб юритилди.
Аллома охирги асарининг қўлёзмасини якунлаш арафасида – 1048 йилда оламдан ўтди.
Абу Райҳон Беруний илмий фаолиятининг маҳсулдорлигига баҳо бериб, шарқшунос олим И.Ю.Крачковский: "унинг эътиборини камроқ тортган фаннинг йўналишларини санаб ўтиш, у қўл урган соҳалардан анча камлиги туфайли бир неча бор енгил", – деган эди.



Download 415 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling