Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти агробиология факултети


Мойчечак ўсимлигини ўғитлаш тизими


Download 0.68 Mb.
bet14/16
Sana15.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1202654
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МУТАХАСИСЛИКДАН АМАЛИЙ

Мойчечак ўсимлигини ўғитлаш тизими. Мойчечак ўсимлиги Европа давлатларида ва Россия Федерацияси ҳудудларида ўстирилганлиги сабабли бу ўсимликнинг биологияси ва ўғитлаш тизими қисман ўрганилган. Ўзбекистонда доривор ўсимликларни деҳқончилиги энг ёш йўналиш бўлганлиги сабабли барча доривор ўсимликлар каби мойчечак ўсимлигининг биологияси ва ўғитлаш тизими бизнинг шароитда тўлиқ ўрганилмаган.
Мойчечак экиладиган ерларни механик таркиби ўртача, шўрланиш даражаси жуда паст бўлиши лозим. Ўсимлик экиладиган майдонлар кузда гектарига 25—30 тонна гўнг ва фосфорли ўғитларни йиллик нормасини 70% солиниб ҳайдалиши керак.
Мойчечакни ўсиб ривожланиши давомида икки марта: биринчиси — майса ҳосил бўлган даврда (март ойининг биринчи ўн кунлигида), иккинчиси ғунчалаш даврида (апрель ойининг учинчи ўн кунлигида) гектарига 30—40 кг ҳисобида азотли ўғитлар берилади. Азотли ўғитларни ўсимликни суғоришдан олдин берилади. Ўсимликни азотли, фосфорли ва органик ўғитлар билан яхши озиқлантирилганда мойчечак гулларини гектарига 1,5—3,0 центнерга ошганлиги аниқланган
Касалликга қарши курашиш. Мойчечак ўсимлиги вегетация давомида барча маданий ўсимликлар каби ун шудринг касаллиги билан касалланиши мумкин. Айниқса соя ерда экилган ўсимликлар тез касалланади. Ун шудринг касаллигини олдини олиш ва даволаш мақсадида фунгицидлардан — топас препаратидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Касалликни олдини олиш мақсадида 100 литр сувга 25 мл топасни эритиб пуркалади. Касаллик белгилари пайдо бўлганда эса 100 литр сувга 30 мл дан препарат эритилиб пуркалади. Профилактика мақсадида май ва июнь ойида бир мартадан пуркалса, касалликни даволашда 7—14 кун оралиғида такрорлаб турилади.
Ердаги кўпчилик ҳашарот личинкалари ва лавлаги узунбурун, колорадо қўнғизи, каналар ва қўнғизларни йўқотиш мақсадида каратэ препаратини пуркаш ёки унинг ўрнига 3 кт/га хлорофос препаратидан ҳам фойдаланиш мумкин.Бу хилдаги препаратларни иложи борича март ойи охири ва апрель ойида ўтказган маъқул.
Замбуруғ касалликларига асосан грозан препарати, айрим ҳолларда ун шудринг касаллигига қарши олтингугурт қўлланилади.
Касаллик ва зарарли ҳашаротларга қарши курашнинг яна бирдан бир йўли алмашиб экишни йўлга қўйиш билан бирга бегона ўтларга қарши курашишдир.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling