Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти агробиология факултети


Download 0.68 Mb.
bet16/16
Sana15.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1202654
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
МУТАХАСИСЛИКДАН АМАЛИЙ

Маҳсулот тайёрлаш. Маҳсулот ўсимлик вегетацияси тугаганда тайёрланади. Ер остки илдиз ва илдизпоялари тайёрланади. Улар яхшилаб тупроқдан тозаланади, совуқ сувда ювилиб сўнгра қуритилади. (сўнг соя ерда ёки қуритгичларда 40 дан ошиқ бўлмаган ҳароратда қуритилади.
9-жадвал
Ўсимликининг хосилдорлиги

Ўсимлик тури

Тупроқ шароити

1 гектарга уруғ сарфи (кг)

Экиш чуқурлиги, (см)

Хосидорлиги














































10-жадвал


Ерни тайёрлаш технологияси





Бажариладиган иш турлари

Тахминий бажариш муддати

Трактор маркаси

Агрегат маркаси

1

Майдонни белгилаш










2

Майдонни текислаш










3

Суғориш тизимларини тўғирлаш










4

Ўғит бериб ерни ҳайдаш










5

Бороналаш










6

Молалаш










7

Экиш жўякларини олиш










8

Жўякларни тўғирлаш










9

Уруғ кўчатларни экиш ва суғориш










10

Вегетацион суғориш










11

Бегона ўтларга қарши кураш










12

Хосилни йиғиш












Назорат саволлар:
1.Ерга ишлов бериш вақти?
2.Ерга уруғларни экиш муддатлари қачон?
3.Тупроқни суғориш муддатлари
Мустақил тайёрланиш учун савол

  1. Доривор ўсимликлар агротехникаси

  2. Тупроққа ишлов бериш ва органик ўғитлар.

  3. Тупроққа минерал ўғитлар таъсири



9– амалий машғулот
Чаканда доривор ўсимлигини етиштириш технологияси (2 соат).
Машғулотнинг мақсади: Жумрутсимон чаканда (Облепиха крушиновидная)— Hippophae rhamnoides. ўсимлигини етиштириш технологияси ҳақида маълумотлар бериш ва танишиш.
Машғулотнинг қисқача мазмуни: Чаканда Жийдадошлар- Elaeagnaceae оиласига мансуб бўлиб, бўйи 4-6 м га етадиган икки уйли бута ёки кичик дарахт. Пояси сершох ва тиканли бўлиб, қўнғир-яшил пўстлоқ билан қопланган. Барглари чизиқсимон-ништарсимон ёки чизиқсимон, юқори томони кулранг-тўқ яшил, пастки томони бир оз сарғиш қўнғир-кулранг ёки оқ тусли, текис қиррали бўлиб, поя ва шохларига қисқа банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Гуллари бир жинсли, майда ва кўримсиз, калта бошоқчага (оталик гуллари) ёки 2-5 тадан шохчалар қўлтиғида (оналик гуллари) жойлашган. Меваси думалоқ ёки чўзинчоқ, тўқ сариқ ёки кизғиш рангли, серсув, данакли мева.Чаканда апрель - май ойларида гуллайди, меваси август - октябрда пишади.
Чаканда кег ареалли ўсимлик ҳисобланади, у МДҲ нинг Европа қисмида, Карпатда, Кавказда, Қора денгиз атрофларида, Марказий Осиёда, Болтиқ бўйида, Сибирь ва Олтойда дарё, кўл ва денгизларнинг шағалли ва қумли қирғоқларида, текислик ва тоғлардаги тўқайзорларда ўсади.
Тиббиётда меваси ва улардан олинадиган чаканда мойи хамда барги қўлланилади. Мевалари тўлиқ пишганда, баъзан совуқ тушгандан сўнг йиғилади. Йиғилган мевала­ри қуритиб ёки қуритмасдан ишлатилади, мой олиш учун заводларга юборилади.
Меваси таркибида 450 мг% С витамини, 145 мг% Е, В витаминлари, 60 мг% каротин ва бошқа каротиноидлар, фоли кислота, 9% гача, флавоноидлар, 3,56 % қандлар, 2,64% органик( олма ва вино) кислоталар ва бошқа биологик фаол моддалар бор. Уруғида 12,5% ёғ, 0,28 мг% В витамини, 0,38 мг% витамин В2, 14,3 мг% Е витамини, 0,3 мг% каротин, оқсил ва бошқа фаол бирикмалар бўлади. Мойи ҳам витаминларга (110-165 мг% Е, F хамда 40—100 мг % каротин ёки 180-300 мг% каротиноидлар) бой.
Чаканда мойи радиоактив нур таъсиридан зарарланган тери, шиллиқ қаватлар (қизилўнгач, меъда), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, баъзи гинекологик касалликлар ҳамда витаминлар етишмаслигидан келиб чиққан авитаминоз ва бошқа касалликларни даволаш учун қўлланилади. Чаканда мойи оғрик қолдирувчи ва ярани тез битирувчи ва тўқималарни регенерациясини тезлаштирувчи таъсирга эга. Шунинг учун уни меъда ва қизилўнгач шиллиқ қаватлари ярасини битириш учун ичилади, куйган жойга, ярага босилади.


Расм. Жумрутсимон чаканда (Облепиха крушиновидная) — Hippophae rhamnoides.
Чаканда мевасини Марказий Осиё халқлари қадимдан оғриқ қолдирувчи, цинга ва милк қонашини, меъда касалликларини даволовчи восита сифатида ишлатиб келадилар. Баргининг қайнатмаси билан бод касаллигини даволаганлар. Бунинг учун барг қайнатмасидан шифобахш ванна қилинади ёки баданнинг оғриган жойига иссиқ қайнатмага ботирилган мато боғлаб қўйилади.
Барги таркибида 230-370 мг% С витамини, флавоноидлар (кверцетин, изорамнетин, мирицетин ва бошқалар), галлат кислотаси, 8-9% ошловчи ва бошқа биологик фаол моддалар бўлади. Ҳозирги пайтда Республикамизда чакандани саноат миқёсида ўстиришга ва фармацевтика саноати учун хом-ашё базасини яратишга харакат қилинмоқда.

Ерни тайёрлаш технологияси





Бажариладиган иш турлари

Тахминий бажариш муддати

Трактор маркаси

Агрегат маркаси




1

2

3

4

5




Майдонни белгилаш










Майдонни текислаш













Суғориш тизимларини тўғирлаш










Ўғит бериб ерни ҳайдаш













Бороналаш













Молалаш













Экиш жўякларини олиш













Жўякларни тўғирлаш










Уруғкўчатларни экиш ва суғориш










Вегетацион суғориш










Культивация ва бегона ўтларга қарши кураш
















Хосилни йиғиш













Ўсимликининг хосилдорлиги



Ўсимлик

Минтақаларда




Хосидорлиги

тури

Тупроқ шароити

1 гектарга уруғ сарфи (кг)

Экиш чуқурлиги, (см)




Рамашка















Назорат саволлар:

  1. Тупроққа ишлов бериш вақти?

  2. Тупроққа экиш муддати.

  3. Тупроқни суғориш муддатлари

Мустақил тайёрланиш учун савол

  1. Доривор ўсимликлар агротехникаси

  2. Тупроққа ишлов бериш ва органик ўғитлар.

  3. Тупроққа минерал ўғит

  4. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

10 амалий машғулот
1. “Фармакогнозия” (pharmacon – дори, gnosis –ўрганиш, билиш сўзидан олинган) қадимдан дорилар ҳақидаги фанлардан бири бўлиб хисобланади. Ҳозирги вақтда бу фан табиий ва маданий доривор ўсимликларни хамда улардан тайёрланадиган хом-ашёларни ўрганади. Кўпчилик ўсимликларни хом-ашёлари нафақат медицина, балки саноатнинг турли хил соҳаларида (кондитерлик, озиқ овқат, парфьюмерия ва б.қ.) ишлатилади.
Ўзбекистонда доривор ўсимликшунослик соҳаси жадаллик билан ривожланиб бормоқда.
Фаннинг мақсади- доривор ўсимлик турлари, улардан олинадиган хом ашё турлари, хом ашёни хакикийлиги ва норматив техник талабларга тўғри келиши ҳамда хом-ашё сифат регламентига мос келишини тўғрисида билимларни бериш.
Фаннинг вазифаси
1. биологик фаол моддаларга бой сифатида доривор ўсимлик турларининг кимёвий таркиби, асосий фаол моддалар биогенезини ўрганиш. Қайси-ким, бу ўсимликлар доривор сифатида фармацевтика ва бошқа турли саноатларда қўлланилади.
2. Биологик фоал моддаларнинг йиғилиш динамикасини ўрганган ҳолда, бакалавр талабаларига табиий ва маданий доривор ўсимликларни етиштириш усуллари, хом ашёни йиғиш муддати, қуритиш, саралаш, сақлаш ва транспортировка қилиш тўғрисидаги билимларни бериш.
3. Доривор ўсимлик хом ашёларининг хаққонийлиги, аниқлиги, тозалиги ва сифатлилиги ҳамда меъёрлаштириш ва стандартлаштириш тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш.
2. Стандарт ҳолига келтирилган доривор маҳсулотлар турига қараб ҳар хил қадоқланади. Доривор маҳсулотларни идишларга жойлаштириш (қадоқлаш) уларни ташқи таъсирлардан ва тўқилиш, сочилишдан, ишлатиладиган муддати ичида унинг сифатини ва ташқи кўринишини ўзгартирмасдан сақланишини ҳамда транспорт воситаларида жўнатиш ва ташишни таъминлаши лозим.
Маҳсулотларни жойлаштиришга қоплар, халтачалар (пакетлар), тахтадан ва картон қоғоздан ясалган яшиклар ва қутичалар ҳамда тойлаш учун ясалган яшиклар ва бошқалар ишлатилади. Ишлатиладиган идишлар қуруқ, тоза, ҳеч қандай ҳиди бўлмаслиги ҳамда ҳар бир партия учун бир хил бўлиши керак.
Маҳсулотлар жойлаштириладиган идишлар, идишдаги маҳсулотларнинг оғирлиги доривор маҳсулотларнинг турига қараб аниқланади ва улар тегишли меъёрий-техник ҳужжатлар (МТҲ) да масалан фармакопея мақоласи (ФС) ва ГОСТ ларда кўрсатилади.
Қуритилган доривор маҳсулотларни қадоқлаш учун қуйидаги идишлардан фойдаланилади:
ГОСТ 19317-73 бўйича матодан тикилган қопларёкиГОСТ 18225-72 бўйича зиғир-жут-каноп толаларидан тўқилган қоплар. Бу қоплар бир ёки икки қават ҳолида ишлатилиши мумкин. Қопларнинг оғзи қўл (ГОСТ 17308-85 га биноан каноп ип билан) ёки машина (ГОСТ 14061-85 га биноан зиғир толасидан қилинган ип билан) ёрдамида тикилади. Қопга солинган маҳсулот оғирлиги 40 кг дан ошмаслиги керак.
ГОСТ 2226-75 бўйича кўп қавватли қоғоз қоплар ва ГОСТ 24370-80 бўйича икки ёки бир қавватли қоғозли халталар. Маҳсулот билан тўлдирилган қоғоз қоплар, халталар оғзи юқорида кўрсатилган иплар билан қўл ёки машина ёрдамида тикилади.
Бир ёки икки қават халталар тайёрлаш учун махсус қоғозлар (ГОСТ 2229-81 Е ва ГОСТ 1760-81 га биноан) ишлатилади. Қоғоз қопга 15 кг, қоғоз халтага 5 кг дан ортиқ маҳсулот солинмаслиги керак.
Матодан тикилган ГОСТ 19298-73 бўйича узун ва олти қиррали яшик шаклли тойлар. Тойларга 50 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда доривор маҳсулот солинади ва уларнинг оғзи юқорида айтиб ўтилган, тегишли ГОСТ ларда кўрсатилган иплар билан қўлда ёки машина ёрдамида тикилади.
Баъзан усти мато билан ўраб тикилмаган тойлар ҳам қўлланилади.
Ёғочдан ГОСТ 5959-80 бўйича ясалган яшиклар. Яшиклар ичига
тегишли ГОСТ ларда кўрсатилган Б — маркали қоғоз (ГОСТ 8273-75) ёки қоп тикиладиган қоғоз (ГОСТ 2228-81) солиб, сўнгра доривор маҳсулот билан тўлдирилади. Ёғоч яшикларга 30 кг гача оғирликда доривор маҳсулот солинади. Кейин унинг қопқоғи михланади.
Картондан ГОСТ 15629-83 бўйича ясалган яшиклар. Бу яшикларни доривор маҳсулотлар билан тўлдиришдан аввал уларни ичига тегишли қоғозлар солинади. Охирида картон яшиклар устига махсус елим қоғоз ленталар ёпиштирилади ёки икки еридан пўлат сим билан ўралади (ГОСТ 32822-74).
Картон яшикларга солинган доривор маҳсулот оғирлиги 25 кг дан ошмаслиги лозим.
Доривор маҳсулотларни жойлаш учун керакли бўлган идишлар бу маҳсулотларнинг турига ва хусусиятига қараб тегишли ГОСТ га биноан танланади. Масалан:
— ўсимликларнинг ер устки қисми, барги, пўстлоғи, баъзан гуллари, илдизи ва илдизпояларини одатда олдин пресслаб, сўнгра махсус тойлайдиган яшикларга солинади. Бу усул қопга ёки яшикларга солиб, жойлаштиришга нисбатан арзон тушади ҳамда ташиш ёки сақлаш даврида доривор маҳсулотни иссиқдан, намликдан ва қуёш таъсиридан яхши ҳимоя қилади.
— қуритилган хўл мевалар, шохкуя ҳамда айрим қимматбаҳо ва оғир маҳсулотлар икки қават қилиб тикилган қопларда сақланади.
— тойлаб бўлмайдиган енгил доривор маҳсулотлар икки қаватли катта қопларга, тез майдаланиб кетадиган мойчечак, марваридгул гуллари, қарагай куртаги ва бошқалар ичига зич қилиб бир неча қават қоғоз солинган яшикларга жойлаштирилади.
Доривор маҳсулотларни аҳолига сотиш учун қадоқлашда ГОСТ 64-026-87 бўйича қоғоздан (картондан) ясалган қутичалар, қоғоз ва полиэтилен халтачалар ва бошқалардан фойдаланилади.
Қандай идишларга ва қанчадан доривор маҳсулот қадоқланиши, худди шунингдек халтачалар ва қутичалар оғзи қандай елим билан елимланиши, дорихона ва омборларга жўнатиш учун яшикларга қанча халтача ва қутичалар жойлаштирилиши кераклиги тегишли меъёрий-техник ҳужжатларда кўрсатилади.
Доривор маҳсулот идишларга жойлаштириб бўлингандан сўнг, улар жойлаштирилган идиш устига шу маҳсулот тўғрисида тўлиқ маълумот ёзилади (тамғаланади) ёки тегишли ёрлиқ осилади.
Сотиш учун дорихоналарга чиқариладиган доривор маҳсулотлар идиши (картон қутича, полиэтилен халтача, яшик ва бошқалар) устига ГОСТ 17768-80 га биноан қуйидагилар ёзилган бўлиши керак:
— вазирлик, тайёрлаган корхона ва уни товар белгиси; маҳсулотнинг лотин, рус ва ўзбек тилидаги номи; намликни энг кўп рухсат этиладиган ҳолатидаги маҳсулот оғирлиги, ишлатиш усули, сақлаш шароити, ҳисобга олинган номери, серия номери, сақлаш муддати ва баҳоси.
Транспорт воситасида жўнатиладиган доривор маҳсулот идиши устига ГОСТ 14192-77 бўйича қуйидагилар ёзилган бўлиши керак: вазирлик (муассаса, бошқарма), жўнатган корхонанинг номи, маҳсулот номи, намликни энг кўп рухсат этиладиган ҳолатдаги маҳсулотни соф (нетто) оғирлиги, идиши билан биргаликдаги (брутто) оғирлиги, тайёрланган йили ва ойи, партия номери, кўрсатилган маҳсулотнинг меъёрий-техник ҳужжати (МТҲ)нинг даражаси ва номери.
3. Тайёрланган, қуритилган ва идишларга жойлаштирилган маҳсулотлар ўз вақтида сақланадиган ва ишлатиладиган жойларга жўнатилиши лозим. Агарда маҳсулотларни транспорт воситаси орқали жўнатишда тегишли қоидаларга риоя қилинмаса, у йўлда намланиши, майдаланиши ва бошқа сабабларга кўра ўз сифатини йўқотиши мумкин.
Доривор маҳсулотлар ГОСТ 14192-77 ва ГОСТ 17768-80 ларга биноан қуруқ, тоза, ҳеч қандай ҳиди бўлмаган, усти ёпиқ транспорт воситаларида жўнатилади. Заҳарли, кучли таъсирга эга ҳамда ўзида эфир мойи сақловчи доривор маҳсулотларни бошқа маҳсулотлардан алоҳида бошқа транспорт воситаларида (айрим автомашина, айрим темирйўл вагони ва бошқалар) юборилиши лозим.
4. Тайёрланган доривор маҳсулотлар ишлатилишига қадар маълум вақт ичида кўп (марказлаштирилган омбор, завод, фабрика ва лаборатория омборлари) ёки оз (дорихоналарда) миқдорда сақланади. Шу даврда доривор маҳсулот ўз сифати ва қимматини йўқотмаслиги учун маълум қоидаларга риоя қилишга тўғри келади.
Доривор маҳсулотлар сақланадиган бино ва хоналар тоза, қуруқ ва шамол ўтиб турадиган бўлиши лозим. Маҳсулотларга қуёш тушмаслиги ва хонанинг поли тахтадан, деворлари оқланган бўлиши шарт.
Доривор маҳсулотлар махсус стелаж ёки сўрилар устига қўйилади. Сўриларнинг баландлиги 4 м гача, эни 1,5 м бўлиши, деворгача масофа 25 см, сўриларнинг ўзаро оралиғи 50 см ва полдан баландлиги 15—20 см дан кам бўлмаслиги керак.
Доривор маҳсулотлар сақланадиган хоналар ҳар куни тозаланиб турилиши, хона ҳарорати 10—15°C бўлиши лозим.
Доривор маҳсулотларни сақлаш учун гуруҳларга бўлиш керак. Заҳарли ва кучли таъсир этувчи доривор маҳсулотлар, масалан, белладонна, ангишвонагул, марваридгул, бангидевона, мингдевона ва бошқалар алоҳида хоналарда сақланиши лозим. Шунингдек, таркибида эфир мойи бўлган доривор маҳсулотлар ҳам иложи борича алоҳида хоналарда ёки бошқа доривор маҳсулотлардан узоқроқ жойда сақланиши лозим.
Қуритилган мевалар, масалан, малина, черника ва бошқаларни ҳаво ўтиб турадиган жойларда сақлаш ёки маҳсулот миқдори кам бўлса осиб қўйиш керак. Бу меваларга ҳашаротлар ва кемирувчилар ўч бўлади. Шу сабабли тез қуртлаб кетиши мумкин.
Ҳар бир доривор маҳсулот устига ёрлиқ (бирка) осиб қўйилади. Ёрлиққа маҳсулот номи, қачон, қаерда, ким тайёрлагани, омборга қачон келтирилгани ёзилган бўлади.
Заҳарли доривор маҳсулотлар устига умумий ёрлиқдан ташқари яна пушти рангли ёрлиқ ҳам осиб қўйилади.
Доривор маҳсулотларни сақлаш муддати ҳар хил бўлиб бу муддат доривор маҳсулотлар таркибидаги кимёвий бирикмалар тузилишига боғлиқ бўлади. Официнал доривор маҳсулотларнинг (Давлат фармакопеясига киритилган) сақлаш муддатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди. Давлат фармакопеясига кирмаган доривор маҳсулотларни Давлат фармакопея қўмитаси кўрсатмасига биноан ҳар йили бир марта кўрикдан ўтказилади.
Доривор маҳсулотларнинг сақлаш муддати тамом бўлганидан сўнг таркибидаги таъсирчан кимёвий бирикмалар миқдори ёки таъсир этиш кучи аниқланади. Таҳлил натижаси стандарт талабига тўғри келмаса, маҳсулот ташлаб юборилади. Агар доривор маҳсулотларни сақлаш даврида бирор нуқсон сезилса, доривор маҳсулотни сақлаш муддатини кутиб ўтирмасдан тезда таҳлил қилинади.
5. Ўсимлик организми жуда мураккаб. Унинг таркибида турли органик ва минерал бирикмалар бўлади. Албатта, уларнинг ҳаммаси бирорта касалликни даволаш — шифобахш хоссасига эга эмаслар.
Ҳаммага маълумки, бутун тирик организм учун зарур бўлган органик бирикмаларни анорганик моддалардан фақат ўсимликларгина синтез қила олади. Ана шу ўсимликлар тўқимасида синтезланган органик бирикмаларни одатда икки гуруҳга бўладилар.
1. Бирламчи синтезланган моддалар — бирламчи метаболитлар. Буларга оқсиллар, углеводлар, липидлар, ферментлар ва витаминлар киради. Бирламчи метаболитлар ҳамма тирик организмлар учун жуда ҳам зарур бирикмалар бўлиб, уларсиз ҳаёт бўлмайди.
2. Иккиламчи синтезланган моддалар — иккиламчи метаболитлар. Буларга ўсимликлар тўқмасида синтез бўладиган бирламчи метаболитлардан ташқари қолган ҳамма бирикмалар киради. Иккиламчи метаболитлар ўсимликлар тўқимасида бирламчи синтезланган моддалардан ҳамда уларнинг иштирокида вужудга келади. Асосий доривор моддалар — иккиламчи синтезланган бирикмала
Ўсимликлар таркибидаги доривор моддалар — биологик фаол бирикмалар ўсимликнинг ўсиши даврида — онтогенезда ва турли факторлар таъсирида доимий ўзгаришда бўлади. Улар синтезланади, аста-секин кўпаяди, маълум даврда кўп миқдорда тўпланади, кейинчалик камая боради ва бир вақт келиб, бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.
Бу ўзгаришларга фақат ўсимликнинг ўсиш давригина — онтогенез сабабчи бўлмай, балки ташқи муҳит омиллари ҳам катта таъсир кўрсатади.
Онтогенез ҳар қайси ўсимликни нормал ҳаёт кечириш даври бўлиб, у тирик организмни туғилишдан то табиий ҳолда ўлиши (қуриб қолиши) гача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ўсимлик таркибидаги доривор моддалар синтезига, уларнинг тўпланишини ўзгариб боришига таъсир этувчи ташқи муҳит омилларига қуйидагилар киради: ўсимликнинг ўсиш жойи, намлик (ҳаво ва тупроқдаги намлик миқдори), тупроқ таркиби, ҳарорат (ҳаво ва тупроқнинг иссиқ-совуқлиги), ёруғлик ва қуёш нурининг кўп ёки кам бўлишлиги, иқлим ва бошқалар.
Маълумки, ҳар бир ўсимликнинг ўзига хос ўсадиган жойи бўлади ва у шу шароитда яхши тараққий этади. Баъзи ўсимликлар, барглар чириндиси кўп бўлган ерларда (марваридгул ва бошқалар), бошқалари шўрли ерларда (қизилмия, шувоқ турлари, шўрак ва бошқалар) ёқтирса қолганлари тоғлиқ, тошли ерларни ва шағалли (қизилча, корақовуқ ва бошқалар) ёки кишилар яшайдиган жойларга яқин ва ифлос жойларни (мингдевона, бангидевона ва бошқалар) ерларда яхши тараққий қилади. Баъзи ўсимликлар намликни ёқтирса (дала қирқбўғими, оққалдирмоқ, валериана, сариқ нуфар, игир, ботқоқ ледуми, мениантес ва бошқалар), бошқалари аксинча қуруқ чўлларда, қирларда (аччиқмия, афсонак, исириқ ва бошқалар) ўсади. Агар ангишвонагулни ўсиш даврида меъёридан ортиқ суғорилса, унинг таркибидаги юрак гликозидлари кам синтезланади, худди шундай намлик кўп бўлса, дармана шувоқ тараққий этмайди.
Иссиқлик ва ёруғлик ҳам ҳамма ўсимликларга бир хил миқдорда керак эмас. Женшень ўсимлиги ўрмонларнинг (тайгани) чириндиси кўп, нам, салқин ва ёруғлик кам бўлган ерларида яхши тараққий этади, ангишвонагул
эса ёруғлик, қуёш нури кўп бўлса, юрак гликозидларини яхши синтез қилади. Кўпчилик эфир мойи сақловчи ўсимликлар иссиқ ва ёруғликни севади. Шунинг учун жанубий туманларнинг флораси таркибида эфир мойи сақловчи ўсимликлар кўп бўлади ва уларнинг эфир мойлари ҳидининг яхшилиги билан фарқланади. Аксинча, баъзи ўсимликлар (родиола, левзея ва бошқалар) салқин ерда, тоғли туманларда яхши ўсади.
Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Шуни яхши билиш керакки, ҳар бир ўсимлик ўзини ўрганган, яшаб тараққий этадиган ўзига хос шароит ва иқлимда ўсса, тегишли ўзига хос бўлган биологик фаол моддаларни кўп синтез қилади. Юқорида келтирилган ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва улар таркибидаги доривор моддаларнинг синтези ва тўпланишига ташқи муҳит (намлик, иссиқлик, ёруғлик, тупроқ таркиби, ўсиш жойи ва бошқалар) таъсирини билишнинг катта аҳамияти бор ва бу ҳоллар доривор ўсимликларни табиий шароитдан плантацияларда ўстиришга ўтқазилганда ҳисобга олиниши зарурдир. Ҳар бир ўсимлик учун уни плантацияларда ўстирилганда ўзига хос шароит ва иқлимни иложи борича туғдириш лозим.
Ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддаларни кўп тўпланиш вақти яна ўсимликни ўсиш даврига ҳам боғлиқдир. Кўпчилик ўсимликларнинг ер устки қисми ва барглари таркибида асосий таъсир қилувчи биологик фаол моддалар уларнинг гуллашидан олдин ва гуллаш даврида, гулларда — уларнинг қийғос гуллаган вақтида, мева ва уруғларда — улар тўлиқ етилганида, ер остки органларда — ўсимлик вегетация даврини (онтоғенезни) охирида (кеч кузда) кўп миқдорда тўпланади.
Баъзи доривор маҳсулотлар таркибидаги асосий доривор моддасини максимал тўпланиши юқорида келтирилган даврга тўғри келмаслиги мумкин. Баъзи бир алкалоидлар ўсимлик энди кўкариб, илдизолди барг чиқараётган даврида максимал миқдорда тўпланиб, сўнгра аста-секин камайиши ва ўсимликнинг гуллаш вақтида бошқа бирикмаларга айланиб кетиши аниқланган. Бундай ўзгаришлар фақат алкалоидларгагина хос бўлмай, балки бошқа биологик фаол моддаларда ҳам юз бериши мумкин. Дармана шувоқ ўсимлигининг гули гуллаган даврида эмас, аксинча уларнинг очилмаган — ғунча ҳолатида йиғилади. Чунки таъсир этувчи биологик фаол моддаси — сантонин ғунчасида максимал тўпланиб, гуллай бошлаганида кескин камайиб кетади.
Доривор маҳсулотларни тайёрлашда юқорида айтиб ўтилганларни ҳисобга олган ҳолда, керакли вақтида йиғилса, таркибидаги асосий таъсир қилувчи моддалар етарли миқдорда бўлиб, маҳсулот эса юқори сифатли бўлади.
Юқорида қайд этилганидек, ўсимликларнинг кимёвий таркиби жуда ҳам мураккаб бўлиб, турли органик ва минерал моддалардан ташкил топган. Уларнинг ҳаммаси доривор бўлмайди ва касалликларни даволашда шифобахш таъсир кўрсатмайди. Айримлари эса дори турларини тайёрлашда халақит беради, доривор маҳсулотни сақлаш вақтида уларнинг сифатини бузилишига олиб келади ёки асосий таъсир этувчи кимёвий бирикмаларни тез парчаланишга сабабчи бўлади.
6. Доривор маҳсулот таркибида касалликларни даволовчи терапевтик аҳамиятга эга бўлган биологик фаол моддалари бўлгани сабабли у тиббиётда ва фармацияда ишлатилади. Ўсимликнинг терапевтик аҳамияти бўлган шифобахш биологик фаол кимёвий бирикмалари асосий таъсир этувчи моддалари деб аталади. Бу моддалар кўпинча айрим ўсимликларга хос бўлган алкалоидлар (белладонна, бангидевона, мингдевона, скополия турларига хос атропин, гиосциамин, скопаламин), гликозидлар (ангишвонагул, строфант, адонис, марваридгул, эризимум ўсимликларига хос юрак гликозидлари, раъногулдошларга хос амигдалин, карамдошларга хос синигрин ва бошқа изотиоциантлар), кумаринлар, эфир мойлари, флавоноидлар, витаминлар, лигнанлар, ошловчи ва бошқа моддалар сифатида учрайди.

Мундарижа


1.Доривор ўсимликлар систематикаси; ўсимликларнинг асосий оилалари ва туркум вакилларини таҳлил қилиш. …………………………………................1
2.Доривор ўсимликлар биологияси ва экологиясини ўрганиш. ……………..3
3. Исриқ, ҳазорасан (Гармала) ресуралрини аниқлаш ва муҳофаза чора тадбирларини ишлаб чиқиш. ..................................................................................6
4.Ўзбекистон шароитига интродукция қилинган доривор ўсимлик турларини ўрганиш. .....................................................................................................................8
5.Доривор ўсимликлар уруғларини экиш меъёрларини аниқлаш. ..…….11
6.Ерни тайёрлаш технологияси билан танишиш. ...….....................................14
7.Мойчечак доривор ўсимлигини етиштириш технологияси. ....……..........18
8.Валериана доривор ўсимлигини етиштириш технологияси. ……….........21
9.Чаканда доривор ўсимлигини етиштириш технологияси. ……………….22
10.Хом ашёларни хакикий тозалигини аниклаш...............................................24
Фойдаланилган адабиётлар.
1.Мустафаев С., Холмуродов А. “Ўсимликлар биологияси” Тошкент 1992 156б
2. Культиясов И.М. Охунов Х.М. “Ўсимликлар экологияси” Тошкент 1990.279б
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони.
4.. Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 47 б.
5.. Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 485 б.
6.Ўзбекистон ўсимликлари аниқлагичи, 1985. 321б
7.Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби Тошкент, “Фан” 2003.289.
8.Норқулов У, Низомова М. Ва бошқалар Доривор ўсимликларни турлари ва уларнинг махаллий, илмий номлари.Ўқув қўлланма ТошДАУ 2013. 46 бет
9.Мухамедов Ю.М. “Ўзбекистонда ватан топган доривор ўсимликлар” Тошкент, 1990.27б
10.Эргашев А., Аҳмедов Ў, Абзалов.А, Юлчиева.М “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” фанидан амалий машғулотлар. Тошкент, Дарслик, 2009. 176 бет.
Сайтлар: http://www.TSAU.uz http://www.grida.no./aral/
www.uznature.uz

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling