Андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнологиялар институти агробиология факултети
Download 0.68 Mb.
|
МУТАХАСИСЛИКДАН АМАЛИЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Географик тарқалиши.
- Доривор асарун, Valeriana officinalisL. Валериана лекарственная L Ўсимлик тавсифи.
Қалампирялпиз Mentha piperita l.
Қалампир ялпиз — Mentha piperita l., ясноткадошлар — Lamiaceae (лабгулдошлар — Labiatae) оиласига мансуб. Кўп йиллик, бўйи 30—100 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси бир нечта, тик ўсувчи, тўрт қиррали, туксиз ёки сийрак тукли. Барги оддий, чўзиқ тухумсимон ёки ланцетсимон, ўткир учли, қирраси ўткир аррасимон. Барглар пояда қисқа бандлар билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, пушти, оч бинафша ёки қизил-бинафша рангда, поя ва шохлар учида ғуж жойлашган бошоқчасимон гул тўплами ҳосил қилади. Гулкосачаси найчасимон, бинафша рангли, беш тишли бўлиб, мева билан бирга қолади. Гултожиси бир оз қийшиқ, воронкасимон, тўрт бўлакли (бошқа лабгулдошлардан фарқи), оталиги 4 та, оналик тугуни 4 бўлакли, юқорига жойлашган. Меваси косачабарг билан бирлашган 4 та ёнғоқча. Географик тарқалиши. Қалампир ялпиз ёввойи ҳолда учрамайди. Уни Mentha aquatica L. билан Mentha spicata Gilib. нинг ўзаро чатишишидан вужудга келган, деб фараз қилинади. Қалампир ялпиз асосан Украинада (Полтава, Чернигов, Киев, Сумск ва Житомир вилоятларида), Қримда, шунингдек, Краснодар ўлкасида, Воронеж вилоятида, Белорус ва Молдова республикаларида ўстирилади. Қалампир ялпизнинг икки тур хили бор: қора қалампир ялпиз ва оқ қалампир ялпиз. Оқ қалампир ялпизнинг поя ва томирлари оқ яшил, қора қалампир ялпизнинг поя ва томирлари эса қизил-бинафша рангда бўлади. Доривор маҳсулот сифатида асосан қора қалампир ялпиз тур хили ўстирилади. Ялпизнинг оқ тур хилининг ҳиди нозик ва ёқимли бўлгани учун у парфюмерия (атир-упа) ва озиқ-овқат саноати учун ўстирилади. ВИЛР нинг Украинадаги ва бошқа ЗОС лардаги селекционерлари қалампир ялпизнинг кўп эфир мойи ва ментол берадиган серҳосил 541-сонли, „Прилукская-6“, „Краснодарская-2“ ва бошқа янги навларини етиштирдилар. Бу навлар совуққа чидамли бўлиб, замбуруғлар билан деярли касалланмайди. Доривор асарун, Valeriana officinalisL. Валериана лекарственная L Ўсимлик тавсифи. Доривор асарун асарундошлар -Valerianaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўлиб у икки йиллик қисқа илдизпояга эга. Илдизпояси вертикаль, қисқа. (табиатда илдиз поясининг буйи 4 см, эни 3 см, маданий ҳолда10 см ва ундан ортиқ), ўзаги ғовак кундаланг тўсиқли. Илдизидан кўпсонли, тасмасимон ён илдизлар баъзан эса ер ости пояси (столонлари) ҳосил бўлади. Илдиз ва илдизпоясининг ҳиди ўзига хос. Таъми ширин-аччиқроқ. Вегетатциясининг биринчи йили илдизолди баргларининг розеткасини, иккинчи йили гули новда ҳосил кқилади. Пояси туғри, унинг буйи 200 см баландликка етади, цилиндрсимон эгатсимон яшил. Барглари токпатсимон кесилган. Тўпгули қалқонсимон, эни 15 см, кучли шохланган. Гуллари икки жинсли, майда, ҳидли, бўйи 3-5 мм. Гуллари оқиш рангдан то зангори ранггача ўзгаради. Меваси узунчоқ-ланцетсимон донча, бўйи 2,5-5 мм. Май ойидан август бошларигача гуллаб мевалайди, ялпи пишиши августга туғри келади. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling