6.Машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти,фоиз. МТПФк = Фс : Мс Бунда: МТПФк – машина-трактор паркидан фойдаланиш коэффициенти. Фс - фойдаланилган машина-тракторларнинг сони (дона). Мс - мавжуд бўлган машина-тракторларнинг сони (дона). 7.Моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги. ЭГтн = ∑ Мх : ∑ ЭТга Бунда: ЭГтн - 1 эталон га. таннархи (сўмда); ∑ Мх – механизация ёрдамида бажарилган ишларга қилинган жами харажат (минг сум); ∑ ЭТга - жами бажарилган иш ҳажми (эталон га). - 3. Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигининг моддий техника ресурсларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш.
- Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун унинг моддий-техника базасини талаб даражасида шакллантириш лозим. Бу масалага бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхонанинг ўзи катта эътибор бериши керак. Чунки, корхоналар мустақил фаолият юритадилар. Демак, барча корхоналар ўзларига керак бўлган моддий-техника ресурсларини сотиб олишлари, таъмирлаб, бутлашлари, йиғишлари ҳамда қуришлари мумкин. Масалан, бино-иншоотларни ўзлари қуришлари ёки пудратчиларга беришлари, машина, трактор, комбайнларни ўзларида ёки ихтисослашган корхоналарда йиғиб, таъмирлаб олишлари мумкин. Янги қишлоқ хўжалик техникаларини кимёвий воситаларни, ёқилғиларни, озуқаларни эса уларни ишлаб чиқарувчи корхоналардан бевосита ўзлари ҳамда биржалар, аукционлар ёрдамида заводлардан сотиб олишлари мумкин. Қишлоқ хўжалик корхоналари моддий-техника ресурслари базасини мустаҳкамлашда самарали йўллардан, усуллардан фойдаланишлари, камроқ харажат қилиб, кўпроқ фойда олишга интилишлари керак.
- Лекин, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида хўжаликларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда айрим салбий ҳолатлар содир бўлмоқда. Маълумки, марказдан маъмурий усулда режали бошқарилган иқтисодиёт шароитида барча моддий-техника ресурслари совхозларга, колхозларга асосан марказлаштирилган ҳолда бепул берилган. Уларнинг қийматлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳолари, солиқлар, субсидия, дотация ва бошқа механизмлар ёрдамида ундириб олинган. Бозор иқтисодиёти шароитида эса бу масала асосан хўжаликларнинг маблағлари эвазига амалга оширилмоқда. Хўжаликларнинг маблағлари эса етмайди. Сабаби – бир томондан, саноат маҳсулотларининг баҳоси қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг баҳоларидан жуда катта фарқ қилмоқда, иккинчи томондан, қишлоқ хўжалик корхоналари сотаётган маҳсулотларининг ҳақини ўз вақтида ололмаётирлар. Бундай ҳолатга чек қўйиш учун республика ҳукумати томонидан сезиларли ёрдам берилмоқда. Бу ёрдам транш, инвестиция, кредит шаклларида амалга оширилиб, улар ҳисобидан қишлоқ хўжалик корхоналарининг модий-техника ресурслари шакллантирилмоқда
Do'stlaringiz bilan baham: |