Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигидаги машиналар, тракторлар ҳамда механизмлар сони ўтиш даврида қуйидаги сабаблар таъсирида қисқарган: -жисмоний ҳамда маънавий эскирганлиги сабабли ҳисобдан чиқарилган; -ортиқча ҳисобланган айрим қишлоқ хўжалик техникалари талабгорларга сотилган, фойдаланиш учун ижарага берилган; -хўжаликларнинг маблағлари етишмаслиги сабабли янги, серунум техникалар сотиб олишнинг камлиги. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида 1996 йилда 1 та ҳайдов тракторига 157,5 га ҳайдаладиган ер тўғри келган бўлса, 2000 йилга келиб бу миқдори 84,1 фоизга ошиб, 290 гектарни ташкил этган. 1 та ғалла комбайнига тўғри келадиган майдон бу даврда 33,3 фоизга ошган. Лекин, юқоридагиларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалигидаги машина, тракторлар, механизмларнинг сони фақатгина камайишга юз тутган, деб хулоса чиқариш унчалик тўғри булмайди. Чунки ,хўжаликлар бозор иқтисодиёти шароитида уларни танлаш имкониятларига эга. Шунинг учун сўнгги йилларда фан-техника тараққиёти натижасида бақувват, серунум, самарали техникаларни маълум миқдорда сотиб олмоқдалар. Чунончи, «Т-28х4», «Магнум» тракторларини, «Кейс» комбайнларини сотиб олмоқдалар - 7-Мавзу: Қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларни камайтириш йўллари.
- Режа:
- 1. Қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларни нг аҳамияти.
- 2. Харажатлар таркиби, уларнинг туркумлаш тирилиши.
- 3. Маҳсулот таннархи ҳақида тушунча, унинг турлари ва аниқланиш тартиби.
- Таянч иборалар:
- Жами харажатлар, харажат элементлари, моддалари, харажатларни туркумлаштирилиши, маҳсулот таннархи, (ўртача харажатлар)доимий харажатлар, ўзгарувчан харажатлар, маҳсулот таннархи турлари.
- 1. Қишлоқ хўжалигидаги харажатлар, уларнинг аҳамияти.
- Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз халқ хўжалигининг энг муҳим тармоғи, унинг серқирра фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш учун маълум миқдорда моддий ҳамда меҳнат сарф-харажатлари амалга оширилади. Уларнинг мамлакат миқёсидаги миқдори жами ижтимоий харажатлар деб аталади. Ижтимоий харажатлар ижтимоий маҳсулот қиймати билан тенгдир. Уларнинг таркиби қуйидагилардан ташкил топади:
- Ижтимоий харажатлар, яъни ялпи ижтимоий маҳсулот қийматининг умумий кўриниши қуйидагича: С+V+m
- Бунда:
- С - ишлаб чиқариш воситаларида буюмлашган(моддий) харажатлар. Уларга уруғлик, кўчат, минерал, маҳаллий ўғитлар, кимёвий воситалар, ёқилғи, ёғловчи материаллар, озуқа ва ем-хашаклар, асосий воситаларнинг эскириш қиймати, солиқлар, кредитлар учун тўловлар, маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, кам қийматли, тез эскирувчан материаллар ва бошқалар киради.
- V- Жонли меҳнат(иш хаки) харажатлари. Бунга махсулот ишлаб чиариш жараёнидаги мехнат хаки харажатлари киради.
- m -Буюмлашган ва жонли меҳнат уйғунлашиши натижасида жамият учун яратилган қўшимча қиймат.Бу яратилган кушимча махсулотнинг пулдаги ифодасидир.
- Мамлакатнинг жами ижтимоий харажатлари – давлат ҳамда тармоқлар, корхона ва ташкилотлар миқёсидаги барча харажатларнинг йиғиндисидир.
- Тармоқнинг ижтимоий харажатлари–индивидуал корхоналарнинг, ташкилотларнинг харажатлари йиғин дисидир. Шундай тармоқлардан энг муҳими- қишлоқ хўжалигидир. Корхоналар харажатларининг умумий кўриниши қуйидагича:
- C+V - бу умумий харажат ҳисобланади.
-
- Бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ хўжалигида амалга ошириладиган харажатларни хисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат) ва сотиш таннархларига қўшиладиган харажатлар таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом талаблари асосида амалга оширилади. Ушбу Низом бўйича ҳаражатларни ҳисоблаш мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида 1995 йил 1 январдан бошлаб тажриба шаклида ишлаб чиқаришга жорий этилган эди, 1999 йил 5 февралдан эса амалиётга кенг доирада фойдаланишга киритилган.
- Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:
- ЎзР ВМ 11.06.2003 й. 261-сон Қарори,ЎзР ВМ 16.06.2003 й. 270-сон Қарори,
- ЎзР ВМ 15.10.2003 й. 444-сон Қарори,ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон Қарори,
- ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон Қарори,ЎзР Президентининг 27.12.2005даги ПҚ-244-сон Қарори,ЎзР ВМ 18.10.2006 й. 217-сон Қарори,ЎзР Президентининг 18.12.2006 й. ПҚ-532-сон Қарори,ЎзР ВМ 21.05.2007 й. 105-сон Қарори,ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори,ЎзР ВМ 11.03.2009 й. 63-сон Қарори,ЎзР ВМ 17.02.2010 й. 22-сон Қарори,ЎзР Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1675-сон Қарори.
- Низомга кўра қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган харажатлар қуйидаги харажат моддалари ва элементлари асосида хисобга олинади
- Моддий харажатлар
- а) уруғлик
- б) ўғитлар
- в) Ё.М.М
- г) иш ва хизматлар
- д) бошқа моддий харажатлар
- Иқтисдий мохиятига кўра бир
- хил харажатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |