Андижон машинасозлик институти


келиб чиқадиган оқибатларига кўра


Download 1.37 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/71
Sana07.02.2023
Hajmi1.37 Mb.
#1175348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Kitob 4389 uzsmart.uz

келиб чиқадиган оқибатларига кўра чарчаш, касалланиш
жароҳатланиш, ҳалокатлар, ёнғинлар кўринишида бўлади; 
- келтирадиган зарари бўйича ижтимоий, техник, экологик ва бошқа 
турларга бўлинади; 
намоён бўлиши бўйича маиший, спорт, йўл-транспорт, ишлаб чиқариш 
ва ҳарбий бўлади; 
оламга таъсири бўйича ўта таъсирчан (заҳарлар, кислоталар) ва суст 
(наркотик моддалар, арок, сигарет) бўлади. Суст таъсир деганда одамнинг 
ўзи сабабчи бўладиган хавф тушунилади. 
Хавфлар руйхатибу аниқ бир тартиблар бўйича қўйилган номлар, 
атамалардир (ўзгарувчан ҳарорат, ҳаво ҳаракатининг тезлиги, ҳаво босими, 
ёруғлик, ҳавони ионлаш, портлаш, гербицид, шовқин, тебраниш, ёнғин, заҳарли 
моддалар, лазер нури, электр ёйи ва бошқалар). Ҳар бир текшириладиган 


объектда ўтказиладиган аниқ текширишлар учун шу объект (цех, иш жойи, 
технологик жараён, касб) да учрайдиган хавфлар руйхати тузилади. 
Хавфлар квантификацияси ҳаёт фаолият хавфсизлигини таминлашга 
қаратилган тадбирлар учун етарли даражада керак бўлган миқдорий, 
вақтинча, фазовий ва бошқа хусусиятларни аниқлаб амалга ошириш 
жараёнидир.
Сабаб ва оқибатлар. Яширин хавфларни амалга ошишига олиб 
келадиган шароит-сабаб деб аталади. Сабаблар, жароҳатлар, юқумли 
касалликларни кенг тарқалиши (эпидемия), атроф-муҳитга зарар ва бошқа хил 
оқибатларни келтириб чиқаради. 
Хавф, сабаб, оқибат учлиги-бу яширин хавфларни ва зарарларни амалга 
оширувчи мантиқий жараёндир. Масалан: Заҳар (хавф)- дори тайёрлашнинг 
хатоси (сабаб)- заҳарланиш (кунгилсиз оқибатлар).
Мутлоқа хавфсиз бўлган иш (фаолият) бўлиши мумкин эмас. Демак, 
фаолият қандай бўлмасин, унда яширин хавф бўлади. Бу аксиома ҳаёт фаолияти 
хавфсизлигида методологик аҳамиятга эга. 

Download 1.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling