Антенналар ва рэ
Download 0.93 Mb.
|
А ва РЭ фанидан ОН javoblari
Ярим қувват бўйича ЙД кенглиги деб, қувват зичлиги 2марта камайган оралиқ 20.5 айтилади..
Симметрик вибратор деб қандай қурилмага айтилади? Энг содда симметрик тебратгич (СТ) иккита бир хилдаги ўтказгичдан иборат бўлиб, уларнинг бир учи манба орқали энергия билан таъминланади. Симметрик тебратгичнинг инженерлик назарияси симметрик нурлатгич ва икки симли йўкотишсиз линия ѐпик учларининг ички аналогиясига асосланади. Симметрик вибратор учун майдон кучланганлиги ифодасини келтиринг? Натижавий майдон кучланганлиги фазодаги фаза силжиши ва манбадаги фаза силжишларини ҳисобга олган ҳолда, антенна елкасини бутун узунлиги бўйича интеграллаш ѐрдамида ифодаланади. Интеграллаш натижасида ҳосил бўлган ифода қуйдагига тенг: E=j[60 I0/(r0 sin kl)]* cos [(kl cosυ) –coskl)/sinυ]*ejkr0 Бу формуладаги йўналиш характерига эга бўлган ифода: f (υ) = [cos (kl cosυ) –cos kl ]/ sin υ. Симметрик вибратор елкаларидаги ток ва амплитуда тақсимоти. Е ва Н текисликлардаги ЙД Ҳаѐлан симметрик тебратгични чексиз кўп бўлган элементларга dz бўламиз. Ҳар бир элементнинг узунлиги чексиз кичик бўлгани учун бу ораликда токнинг фазаси ҳам, амплитудаси ҳам ўзгармасдир. Шундай қилиб СТ бошдан охирига қадар чексиз элементар электр тебратгичларнинг dz йиғиндиси деб қараш мумкин. 2.3-расмда СТ нинг майдон тақсимоти келтирилган бўлиб, бунда: Iz - элементдаги ток амплитудаси бўлиб, тебратгич Z масофада жойлашган; Агар l/λ>0,5 дан ошса, ѐн баргчалар вужудга келади (2.4.б-расм). Уларни қарама-қарши соҳадаги (участкадаги) токлар вужудга келтиради. l/λ = 0,625 бўлганда симметрик тебраткич максимал йўналиш таъсир коэффициентига эришади, бунда йўналганлик диаграммаси тор ва ѐн баргчалар сатҳи жуда кичик бўлади (2.4.в-расм). l/λ>0,7 дан бошлаб асосий баргчалар кичрайиб, ѐн баргчалар ўсиб боради (2.4.г-расм). l/λ=1 бўлганда бош баргчалар йўколади. Бунга сабаб, берилган йўналишдаги элементар нурлатгич билан нурлатиладиган натижавий майдоннинг фаза силжиши, шу тебратгичларни қўзғатувчи фазовий фаза силжиши ва токларнинг фаза силжиши билан ифодаланади Боғлиқ вибраторлардан ташкил топган тизимнинг хусусиятлари нималардан иборат? Бир йўналишли нурлатиш ѐки тор йўналганлик диаграммасини ҳосил қилиш талаб этилган ҳолатларда икки ѐки ундан ортиқ тебратгичлардан ташкил топган антенналардан фойдаланилади. Бундай тебратгичлар бир - бирига сезиларли таъсир кўрсатганлиги сабабли боғлиқ тебратгичлар деб аталади. Боғлиқ тебратгичлар (БТ) ЭЮК киритиш усули ѐрдамида амалга оширилади. Бу ғоя 1922 йилда Ражинский ва Бриллюэн томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда тарғиб қилган. Тебратгичнинг хусусий қаршиликлари қуйидагига тенг ZΣ1=ZΣ11+ZΣ12, ZΣ2=ZΣ22+ZΣ21 бунда, ZΣ11 ва ZΣ22 - эркин фазодаги антеннанинг хусусий нурлатиш қаршилиги; ZΣ12 ва ZΣ21 - ҳосил қилинган қаршилик. ZΣ12кир=RΣ12кир+jX12кир Ифодадаги RΣ12кир - иккинчи тебратгич таьсирида биринчи тебратгичдан сочилган қувватни ифодалайди; XΣ12кирит - иккинчи тебратгич таъсирида биринчи тебратгичга боғлиқ бўлган қувват Рефлектор ва директорларнинг бажарадиган вазифаларини тушунтиринг. Нурлатишни кучайтириб, олдинги тебраткичга томон йўналтириб берувчи ва қарама-қарши томондаги нурланишни сусайтирувчи тебраткич – рефлектор (қайтарувчи) деб аталади. Тебраткичнинг рефлекторловчи ҳаракати тўлиқ бўлиши учун (d=λ/4), ҳар иккала тебраткичлардаги токлар қиймат жиҳатидан тенг бўлиши шарт (q=1), рефлектордаги ток эса иккинчи боғлиқ тебраткичдаги токдан 900 илгарилаб кетиши керак. Иккинчи тебраткич томон йўналтирилган нурланишни сусайтириб, қарама-қарши томондаги нурланишни кучайтириб берувчи тебраткич – директор (йўналтирувчи) деб аталади. Идеал ҳолатда директор: q=1; φ=-π/2 режимида ишлаши керак. Ҳар иккала ҳолатда ҳам майдон кучланганлиги қўзғатилган ток фазаси ортда қолаѐтган томонга қараб ортиб боради. Боғлиқ вибраторлар ҳосил қилган ЙД тахлил қилинг. Йўналганлик диаграммаси d/λ, q ва φ ларнинг қийматларига боғлиқ ҳолда турли шаклларни ҳосил қилади. Экваториал текисликда (Н текислик) йўналганлик диаграммаси кўринишлари 3.2-расмда келтирилган. Тебраткичлар орасидаги масофа ортиб бориши билан (d/λ = 0,5 дан бошлаб) йўналганлик диаграммаси кўпбаргчали характерга эга бўлади; d/λ муносабати қанчалик катта бўлса, баргчалар сони шунча кўп бўлади Актив вибратор деб қандай тебраткичга айтилади? Пасив вибратор деб қандай тебраткичга айтилади? Бўйлама нурлатувчи антенна панжараси ҳақида тушунча беринг. Кўндаланг нурлатувчи антенна панжарасининг ишлаш принципини тахлил қилинг. Синфаз панжара қандай тузилишга эга? Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling