Эркин фазо қандай мухит? У қандай хоссаларга эга?
Эркин фазо — бу ютилиш содир бўлмайдиган биржинсли мухитдир. Бу мухитнинг нисбий диэлектрик ва магнит сингдирувчанликлари бирга, ўтказувчанлиги эса нольга тенг (ε = 1, μ = 1, σ = 0), яъни мухит параметрлари доимийларга тенг (ε0=8,85·10-12 F/м, μ0=4·10-7 H/м).
Эркин фазодаги йўқотишлар нима учун юзага келади?
Барча антенналар тўлқинли зонада (узоқ зонада) сферик тўлқин тарқатади. Тўлқиннинг бундай тарқалишида, узатувчи манбадан узоқлашган сайин тўлқин фронтининг ва электромагнит энергияси оқимининг сферик ёйилиши кузатилади. Эркин мухитдаги радиолинияларнинг ишлаш амалиётида энергия оқими зичлигининг
камайиши хисобига майдон кучайганлигини сусайиши, кўп холларда, аппаратуранинг энергетик кўрсаткичларини белгилаб беради
Муҳитларнинг синфланиши.
Мухитлар икки синфга бўлинади
Чизиқли
Чизиқли бўлмаган
Таърифи: Чизиқли муҳит – мухит параметрлари қиймати таъсир этаётган майдон кучланганлигига боғлиқ бўлмаган мухитдир.
Чизиқли бўлмаган муҳит – мухит параметрлари қиймати таъсир этаётган майдон кучланганлигига боғлиқ бўлган мухитдир.
Биржинсли муҳит – мухит параметрлари координатага боғлиқ бўлмаган мухитдир.
Биржинсли бўлмаган муҳит – мухит параметрлари координатага боғлиқ бўлган мухитдир.
Изотроп муҳит – электр (магнит) майдон векторлари бир хил йўналишга эга бўлган мухитдир.
Анизотроп муҳит – электр (магнит) майдон векторлари ҳар хил йўналишга эга бўлган мухитдир.
Муҳит параметрлари.
ε – нисбий диэлектрик сингдирувчанлик
Ўлчовсиз катталик бўлиб, мухитнинг ташқи майдон таъсирида қутбланиш даражасини кўрсатади. 1 ва ундан катта қийматларни қабул қилади.
- абсолют диэлектрик синдирувчанлик
- электр доимийси ( )
2. μ – нисбий магнит сингдирувчанлик
Ўлчовсиз катталик бўлиб, мухитнинг ташқи майдон таъсири остида магнитланиш даражасини кўрсатади.
- абсолют магнит синдирувчанлик
- магнит доимийси ( )
3. σ – солиштирма электр ўтказувчанлик (Сим/м)
Қаршиликка тескари катталик бўлиб, мухитдаги эркин электронлар концентрациясини кўрсатади
Do'stlaringiz bilan baham: |