Биринчи турдаги радиолиниянинг тузилиш схемасини чизинг ва таъриф беринг.
I тур радиотрасса
1-турдаги радиолинияларда ахборот узатиш узатувчи ва қабул қилувчи пунктлар орасида тўғридан-тўғри амалга оширилади.
Эркин фазо шароитида 1-турдаги радиолиния қабул қилиш қурилмасининг киришидаги қувват:
Иккинчи турдаги радиолиниянинг тузилиш схемасини чизинг ва таъриф беринг.
2-турдаги радиолинияларда эса, узатгич ва қабул қилгич орасида пассив ретрансляцияланган (қайта узатилган) сигналлар қабул қилинади. Бу линияларда манбадан қабул қилувчи қурилмага тўлқин энергиясини бевосита узатилиши маълум бир сабабларга кўра амалга оширила олмайди (масалан, узатиш йўлида бирон тўсиқ бор).
Френель зоналари деб нимага айтилади? Френель зонасининг радиуси нималарга боғлиқ ва у қандай ўзгаради?
Қўшни айланалар орасидаги бўлаклар Френель зоналари номини олган. Шуни айтиш мумкинки, иккинчи Френель зонасида ҳосил бўладиган тебранишлар фазаси биринчи Френель зонасидаги майдон фазасидан 1800 га фарқ қилади. Бу зоналар «+» ва «–» ишоралари билан белгиланадилар.
Френель зонасининг радиусларини қуйидаги формула асосида топиш
мумкин
Вертикал ва горизонтал қутбланиш турларида ердан аксланиш коэффициентининг модули нимага боғлиқ?
Хаво-Ер чегараси бўйлаб тарқалаётган радиотўлқинларга оид масалаларни ечишда ернинг диэлектрик сингдирувчанлигининг абсолют комплекс катталиги катта ахмиятга эга
Одатда, бу кўрсаткич 10 дан кам бўлмайди. Лекин, қуруқ қум учун дециметрли диапазонда еk =2….5 га тенг бўлади. Ер сиртининг радиотўлқинларни акслантириш хусусияти нисбий комплекс диэлектрик сингдирувчанлик параметри билан узвий боғлиқ. Вертикал қутбланиш RB ва горизонтал қутбланиш Rг учун аксланиш коэффициенти модули қийматларини қуйидаги формулалардан аниқлаш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |