Антенналар ва рэ


Download 0.93 Mb.
bet1/9
Sana25.12.2022
Hajmi0.93 Mb.
#1064868
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
А ва РЭ фанидан ОН javoblari


“Антенналар ва РЭ” фанидан
оралиқ назорат саволлари



  1. Қандай электромагнит тўлқинлар радиотўлқинлар деб аталади?



Эркин тарқалувчи ва частотаси 3*103 Hz дан 3*1012 Hz гача бўлган
диапазонда ётувчи электромагнит тўлқинлар — радиотўлқинлар деб юритилади.
Алоқа тизимларида ва телерадиоэшиттиришда радиотўлқинларнинг
эркин тарқалиш механизмларидан кенг фойдаланилади. Бунда, узатиш
линияси сифатида, курраи заминни ўраб турган табиий тарқалиш мухитидан
фойдаланилади.



  1. Радиотўлқинларнинг частотавий чегаралари.

3 кГц dan 3 ТГц gacha bo‘lgan


  1. Радиотўлқинларнинг тарқалиш механизмлари.

Yer bo’ylab, Troposfera , Ionosfera, Sun’iy yo’ldosh aloqasi.
Дастлабки мунтазам механизмга радиотўлқинларнинг “хаво - ер
юзаси” чегарасидаги тарқалиши киради
Ернинг бевосита юзасида тарқалувчи ва дифракция қонуни натижасида ернинг қавариқлигини енгиб ўтувчи радиотўлқинлар ер тўлқинлари ёки сиртий тўлқинлар номини олган.
Атмосферадаги ионизацияланган юқори қатламларнинг жадал равон электрик нобиржинслилиги частотаси 30…40 МГц гача бўлган радиотўлқинларнинг яна бир мунтазам тарқалиш механизмини хосил қилади. Бунда радиотўлқинлар ионизацияланган қатлам ва ернинг сиртидан кўп каррали аксланиш ҳисобига тарқалади (2.1.б-расм). Ионосферанинг нобиржинсли муҳитида тарқалувчи ва ионосферадан бир ёки кўп каррали аксланиш ҳисобига узоқ масофага тарқалувчи тўлқинлар ионосферали ёки фазовий тўлқинлар деб номланади. Махаллий характерга эга бўлган суст электрик нобиржинслиликлар натижасида тропосферада радиотўлқинларнинг сочилиши рўй беради (2.1.в-расм). Ушбу механизмдан ишчи частотаси 300 МГц дан юқори бўлган ер усти радиолинияларида фойдаланилади. Тропосферада сочилиш ва унинг йўналтирувчи ҳусусияти ҳисобига 1000 км гача масофага тарқалувчи радиотўлқинлар тропосферали тўлқинлар номини олган.
Ер пункти ва коинот станцияси орасидаги алоқа фақат атмосфера қатлами ва коинот фазосидан ўтувчи тўғри тўлқин хисобига амалга оширилиши мумкин (2.1.г-расм). Биржинсли ёки суст нобиржинс муҳитда тўғри чизиқ ёки шунга яқин траектория бўйича тарқалувчи радиотўлқинлар эркин тарқалувчи ёки тўғри чизиқли тўлқинлар номини олган. Радиотўлқинлар тарқалишининг ҳусусий ҳолларини ўрганиш, алоқа линияларини тарқалиш трактининг ҳоссаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш имконини беради.




  1. Download 0.93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling