Антенналар ва рэ
Download 0.93 Mb.
|
А ва РЭ фанидан ОН javoblari
Тропосфера рефракцияси dN/dh нинг қийматларига боғлиқ тарзда қуйидаги турларга бўлинади:
dN/dh>0 - манфий рефракция; dN/dh=0 - рефракция мавжуд эмас; dN/dh<0 - мусбат рефракция. Ернинг эквивалент радиуси тушунчаси. Таҳлилий геометрияда нисбий эгриликни 1/а – 1/RT айирма орқали ифодаланади. Бундан 1/а – 1/RT = 1/аэ - 1/∞ шарт келиб чиқади. Ушбу ифодадан эса ернинг эквивалент радиусини хисоблаш формуласини келтириб чиқарамиз 1933 йилда Скиллинг, Берроуз ва Феррел Ернинг эквивален радиуси тенгламасини таклиф этдилар: Нормал тропосфера рефракцияси шароитида аэ=8500 км Узоқ тропосфера тарқалиши ходисасини тушунтиринг. ТУТ ни механизми, бу тропосферани диэлектрик сингдирувчанлигининг кучсиз ножинсликларидаги радио тўлқинларини сочилиш натижасидир. Механизм хусусиятлари қуйидагилар, ТУТ ни фақат радио алоқа тизимлари учун қўлланилади. Тропосфера линиялари радиорелели принцип бўйича қурилади, лекин тўғридан-тўғри кўринишли РРЛ дан фарқли тропосфера радиорелели линияларида (ТРРЛ) қабул қилиш пунктлари доим чуқур соя зонасида жойлаштирилади. Қўшни РРС лар орасидаги интерваллар узунлиги ҳар хил холатларда 150...1000 км ни ташкил қилади. Ҳозирги пайтга келиб бутун дунёдаги ТРРЛ тармоғининг узунлиги таҳминан 100 000 км ни ташкил қилади. Оддий тўғридан-тўғри кўринишли интервалли РРЛ га нисбатан ТРРЛ ни асосан бориш қийин бўлган чўл, шимол ва тоғли ҳудудларда қўлланилади, у ерда уларни қурилиши ва эксплуатация қилиниши қулайдир. Ионосфера ва унинг хусусиятлари. Ер ситридан 60 км ва ундан ортиқ баландликда жойлашган ҳаво қатлами ионлашган ҳолатда бўлади. Ионосфера деб, ташқи нурланиш таъсирида алоҳида “+” ва “-” электр зарядларига эга бўлган муҳитга айтилади. Ионосферада радиотўлқинларнинг тарқалишига кичик масса ва инерцияга эга бўлган эркин электронлар кўпроқ таъсир кўрсатади. Ионосфера плазмасининг асосий параметрлари қуйидагилар: электронлар концентрацияси (зичлиги) Ne (1/м3) ва оғир заррачалардан (мусбат ионлар, нейтрал молекулалар ва атомлардан) иборат электронларнинг самарали ўзаро тўқнашиш частоталари γсам (1/s). Ҳар бир ионосфера қатлами ўзининг критик частотасига эга. Критик частота деб, радиотўлқиннинг ионосфера қатламига вертикал тушиши натижасида ундан қайтиши мумкин бўлган энг максимал частотасига айтилади. Агар радиотўлқин частотаси λи >λкр бўлса, тўлқин бу қатламда ўтиб кетади. Қисқа тўлқинларнинг тарқалиш хусусиятлари. Қисқа тўлқинларни тарқалишининг асосий механизми. Қисқа тўлқинлар диапазонига (декаметрли тўлқинлар) тўлқин узунлиги 10 м дан 100 м гача бўлган радио тўлқинлар киради. Ер тўлқини сифатида тарқаладиган қисқароқ бўлган тўлқинлардан фарқли равишда, декаметрли тўлқинлар асосан ионосферадан аксланиш йўли билан тарқалади. Қисқа тўлқинлар диапазонида ер тўлқинининг таъсир қилиш радиуси солиштирилса унча катта бўлмайди ва одатдаги қувватли узатгичларда қўлланилганда тарқалиш радиуси бир неча ўн километрдан ошмайди. Бу Ерни ярим ўтказгичли сиртидаги йўқотишлар ва Ер бўйлаб дифракция жараёнидаги катта йўқотишлар билан боғлиқ. МҚЧ, ОИЧ, МКЧ деб қандай частотага айтилади? Максимал қўлланилувчи частота деб (МҚЧ), радиотўлқиннинг ионосфера қатламига оғиб тушиши натижасида ундан қайтиши мумкин бўлган энг максимал частотасига айтилади. ƒмқч> ƒкр 0> Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling