Ҳаракатланувчи таркибни издан чиқишини ва габаритини назорат қилувчи қурилмалар


Download 53.46 Kb.
bet3/6
Sana04.02.2023
Hajmi53.46 Kb.
#1164815
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
X variant TQTXK

Шу вақтдан бошлаб ДСП станциянинг ушбу бўғзида жойлашган стрелкаларни ўтказиш имконига, электрмеханик эса стрелкада ишлаш имконига эга бўладилар.
Агар, ўчирилган стрелкада ишлаш вақтида уни бошқа ҳолатга ўтказиш зарурати бўлмаса, электрмеханик ДСП розилиги билан макет схемасини бошқа ҳолатга ўтказиш имконини йўқ қилиши мумкин ва бу тўғрисида ДУ-46 журналига (қўшимча иккинчи ёзувни) қайд этиб қўйиши керак бўлади.
Боғланишдан ўчирилаган стрелкани бошқа йўналишда ишлатиш керак бўлса, ёки унда ишлаш зарурати содир бўлса, стрелкани бошқа ҳолатга ўтказиш учун ДСП қуйидаги ҳаракатларни бажариши керак бўлади:
-макетдаги бошқарув дастагини ўрта ҳолатга ўтказилади, пультдаги стрелка дастаги эса дастлабки ҳолатда қолади;
-ташиш хизмати ходимига қулфланишдан бўшатиб, курбель дастаги билан стрелкани бошқа ҳолатга ўтказиш ҳақида формоиш беради;
-ходимнинг стрелка ўтказилганлиги ва қулфланганлиги ҳақидаги маълумотидан сўнг, макетдаги ва бошқарув пультидаги стрелка дастакларини керакли ҳолатга ўтказиб қўяди.

  1. Дистанцияда диспетчерлик аппаратини ташкил этиш шартлари

ТЙАТ тизим ва қурилмаларидан техник фойдаланиш жараёнида тезкор бошқарув “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ сигналлаштириш ва алоқа дистанциясининг диспетчерлик аппаратида амалга оширилади. Дистанция диспетчери тегишли ваколатга эга, ўзининг мажбуриятларини бажариш учун керак бўлган техник хужжатлар ва техник воситалар билан таъминланган. У дистанция бошлиғи ёки унинг муовунига бўйсунади.
Дистанция диспетчери лавозимига (ШЧДС) юқори малакали мутахассис, одатда, юқори касбий илмга, ТЙАТ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий кўникмаларга эга, ЭХМ ва бошқа замонавий электрон техникадан фойдаланишни биладиган ходимлар тайинланади.
Дистанция диспетчерига ТЙАТ тизимларидан техник фойдаланиш масалаларида ишлаб чиқариш участка бошлиғи (ШЧУ), катта электрмеханик (ШНС), электрмеханик (ШН), электрмонтер (ШЦМ), авариявий-тиклаш бригадаси ишчилари, автотранспорт ва автодрезина хайдовчилари оператив суратда бўйсунадилар. Ушбу ишчилар билан оператив суратда маълумотлар алмашувини амалга ошириш учун, шунингдек бошқалар билан ҳам, ТЙАТ қурилмаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, дистанция диспетчерининг иш жойи СЦБ электрмеханиги хизмат алоқаси билан жихозланади. Ушбу алоқага ДСП телефонлари, ТТУ ишчилари, устахона ва дистанция гаражи, шунингдек ШЧУ, ШНС, ШН, ШЦМ ларнинг иш жойи ва уй телефонлари уланади. Бундан ташқари, ШЧДС СЦБ хизмати диспетчери (ШДС) телефони билан уланган бўлиши лозим. Умумий фойдаланиш алоқа тармоғига чиқиш ва поезд диспетчери, энергодиспетчер, ва перегон алоқасига уланиш имконига эга.
Дистанция диспетчерининг иши автоматлашган намунавий иш жойи базасида ташкил этилади (АРМ-ШЧДС). Бу иш жойи автоматлашган намунавий диспетчерлик назорат тизимига уланиши мумкин (масалан АПК-ДК тизимига) ва дистанциянинг хизмат кўрсатадиган участкалари холатларини, поездлар холатини назорат қилиш, ҳамда масофадан туриб СЦБ қурилмаларининг техник холатини кузатиш имконини беради. Бунда, диспетчер ТЙАТ қурилмаларининг техник холати ҳақида объектив маълумотларга эга бўлади.


17-bilet
1) Дизел генераторларни (ДГА) СЦБ қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш технологиясини 54-сонли технологик харитасига ва ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига мувофиқ техник хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан текширилади. ДГА тўлиқ демонтаж ва кейинги монтаж қилиш билан, салт юриш режими ва юклама остида ишлаши назорат қилинади.
Бунда қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
- деталларни ейилиши ва корпуси бутлигини аниқлаш мақсадида умумий техник кўрикдан ўтказилади;
- корпусга нисбатан ток ўтказувчи қисмларнинг изоляция қаршилигини ўлчаш;
- авариявий химоялаш ва авариявий-огохлантирувчи сигналлаштиришни синовдан ўтказиш;
-юклама ўзгарганда кучланиш ва частота қийматларини барқарорлик ҳолатини, шунингдек ДГА сервис технологияси бўйича кўзда тутилган бошқа операцияларни аниқлаш.
Ўзининг амортизация муддатини ишлаб бўлган ДГА фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича қарорни, текширувлар натижаси бўйича квалификацион комиссия қабул қилади.


2) Амортизация муддати ўтган темир-бетон ва бетон махсулотларини техник ҳолатини аниқлашда уларнинг ер ости ва ер усти қисмларини ўлчаш аниқлиги 0,1 мм бўлган оптик асбоблар ёрдамида буткул текширувдан ўтказиш амалга оширилади. Маҳсулотни қазиш чуқурлиги 25-40% ташкил этиши керак. Носозликлар аниқланса, қазиш чуқурлиги маҳсулотни кўмилган қисмининг 2/3 ўлчамигача қазиш керак бўлади. Тупроқ ишларини бажаришда зарур хавфсизлик шартларига риоя қилиш керак: иш фақат дала томондан олиб борилиши, светофор мачталари эса, уларни оғиб кетиши ёки габаритдан чиқиб кетишини олдини олиш учун, камида иккита тортувчи арқон билан маҳкамланиши керак. Фойдаланишда амортизация муддати тугаган стрелка электр юритмасини техник ҳолати дистанция устахонасида тўлиқ сочиб ташлаб, ювиб, деталлари қуритилиб, ейилган ва шикастланган қисмларини алмаштириб, , янгитдан йиғилади ва мойландан сўнг ишлаш қобилияти текширилади. СЦБ тизимининг белгиланган хизмат муддати амортизация муддатидан ошиб кетган электр таъминоти панеллари алмаштирилиши керак. Электр таъминоти панеллари трансформаторлари, шунингдек, кучли трансформаторлари техник ҳолатини баҳолаш РТУ ходимлари томонидан белгиланган технологияга мувофиқ амалга оширилади. Ўзининг амортизация муддатини ишлаб бўлган ДГА фойдаланиш муддатини узайтириш бўйича қарорни, текширувлар натижаси бўйича квалификацион комиссия қабул қилади.
3) Лойиҳалаш олди даврида лойиҳа ташкилоти буюртмачи билан асосий ташкилий масалаларни мувофиқлаштиради ва кейинги тадқиқот ишлари ва лойиҳалаш учун дастлабки маълумотларни олади. Бу, босқичма-босқич лойиҳалашнинг давомийлиги ва лойихани тахминий қиймати, шунингдек лойиҳада фойдаланиш учун асосий техник воситаларни танлаш ва техник топшириқни тайёрлашга зарур бўлган ҳажмни аниқлаш учун керак.
Лойиҳалаш стратегиясини акс эттирувчи, техник воситалардан фойдаланиш ва уларга қўйиладиган аниқ техник талабларни қўлловчи, лойиҳалаш учун асосий ҳужжат техник топшириқ хисобланади. Топшириқ мижозлар томонидан лойихаловчилар билан биргаликда ишлаб чиқилади, кейин манфаатдор идоралар, ташкилотлар ва хизматлар билан келишиб, мижоз ёки юқори даражадаги ташкилот томонидан тасдиқланади.
Излаш ишлари лойиҳа бўлимлари бўйича тегишли профилдаги мутахассислар томонидан олиб борилади. Излаш ишлари давомида лойихалаш учун зарур бўлган барча бошланғич маълумотлар йиғилади ва расмийлаштирилади, уларни лойихаловчилар вакиллари лойихалаш объектини бевосита текшириш давомида оладилар. Бу босқичда объектнинг технологик ишлаш жараёни (станция, темир йўл участкаси) ўрганилади, йўл тармоғи аниқланади, шу жумладан янги қурилаётган, керакли ўлчовлар қилинади ва дала жиҳозларининг (релели шкафлар, светофорлар, электр юритгичлар ва ҳ.к.) ўрнатиш жойлари аниқланади, кабел ётқизиш хусусиятлари баҳоланади ва ҳ.к. Бу ерда зарур ҳолларда хизмат кўрсатиш ва техник биноларни қуриш учун майдонлар танланади ва келишилади.
Излаш давомида мавжуд қурилмалар, кабел линиялари, бинолар ва шунга ўхшашлардан қисман фойдаланиш бўйича қарорлар қабул қилинади. Тўпланган материаллар комиссия томонидан кўриб чиқилади ва йўл техник кенгаши томонидан тасдиқланади. Сўнгра техник топшириқ тузатилади ва лойиҳани барча қисмлари шундай хисоб бмлани топширишга ўрнатилган муддатда тайёр бўлиши учун, бевосита лойиҳалаш жараёни бошланади.
18 bilet

Download 53.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling