Ҳарбий эпидемиология


Қўшинларни эпидемиядан ҳимоя


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Қўшинларни эпидемиядан ҳимоя 
қилиш тартиби 
Тиббий куч ва воситалар 
Нотиббий куч ва воситалар 


44 
Қўшинларни 
бактериологик 
қуроллар 
ва 
эпидемияга 
қарши 
ҳимоялашнинг ташкилий тузилиши асосини қўшин тиббий хизмати ташкил 
қилади, у бўлинмалар, қисмлар ва қўшилмалар тиббий хизматларини 
бирлаштиради. Бу тиббий хизматни дивизияда- дивизия тиббий хизмати 
бошлиғи, полкда – полк тиббий хизмати бошлиғи бошқаради.
Бир неча қисмлар битта горнизонга жойлаштирилганда қўшинни 
эпидемияга қарши ва бактериологик қуролдан ҳимоя қилишни горнизон тиббий 
хизмати бошлиғи амалга оширади, уни эса горнизон бошлиғи буйруқ асосида 
тайинлайди.
Тиббий хизмат ташкилий таркибининг бактериологик қуролдан ва 
эпидемияга қарши ҳимояси мақсадларида махсус тузилмалар – санитария-
эпидемиология муассасалари ташкил этилган. Бу муассасаларда турли 
мутахассислар мавжуд: эпидемиологлар, микробиологлар, паразитологлар, 
дезинфекционистлар ва гигиенистлар.(2-чизма). 
 
 
 
 
 
 
2-чизма. Қўшинни эпидемияга қарши махсус чора-тадбирлар
кўриши учун мутахассислар билан таъминлаш 
Ҳар бир мутахассислик янада тор мутахассисликларга бўлинади. 
Шундай қилиб, эпидемиологлар қуйидаги мутахассиликларга ихтисослашади: 
эпидемиолог-антропоноз касалликлар бўйича, иммунопрофилактика бўйича, 
ўта хавфли инфекциялар бўйича ва ҳ.к. 
Қўшиннинг 
эпидемияга 
қарши 
ишлари 
борасида 
барча 
мутахассисларнинг ишини эпидемиологлар бошқариб турадилар. Бу мақсадда 
тиббий ташкилотларнинг турли даражали жойларида бош эпидемиолог 
лавозимлари кўзда тутилган. 
Тиббий-хизмат бошлиғи – қўшинда 
тиббий хизматнинг ташкилотчисидир 
Бош эпидемиолог-қўшинни эпидемияга 
қарши курашиш ташкилотчисидир 
Эпидемиологлар 
Микробиологлар 
Умумий гигиена 
мутахассиси 
Паразитологлар 
Клиницистлар 
Умум
ий
а
м
али
ёт
эп
иде
м
иолог
и 
Умум
ий
а
м
али
ёт
эп
иде
м
иолог
и 
Умум
ий
а
м
али
ёт
эп
иде
м
иолог
и 
Умум
ий
а
м
али
ёт
эп
иде
м
иолог
и 
Б
ак
те
ри
ологлар
В
ирус
логлар
Эн
том
олглар
Зоологола
р 
К
ом
м
ун
ал ги
ги
ен
а 
м
утаха
сс
ис
и 
Ов
қа
тла
ни
ш 
ги
ги
ен
ас
и 
м
утаха
сс
ис
и 
К
ли
ни
ци
ст
-
ин
фек
ци
он
ис
т 
Б
ошқ
а к
ас
ал
ли
кла
р 
кли
ни
ци
ст
и 


45 
Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш юзасидан кўпгина чора-
тадбирларни фақатгина тиббий хизмат кучлари билан бажариб бўлмайди. Бу 
чора-тадбирларни амалга оширишда кимёвий хизмат ва фронт ортидаги 
хизматлар ҳам ёрдам беради. Уларни бошқариш эса кимёвий ёки қўшилма 
командирлари зиммасида бўлади. Бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш 
учун барча шахсий таркиб ҳам жалб қилинади.
Қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларнинг 
мазмун ва моҳиятига қараб тиббий хизмат томонидан қўмондонлик ва 
материал-техник таъминот хизматдагилар учун тавсия ва таклифлар ишлаб 
чиқилади. Бу тавсия ва таклифлар низом, йўриқнома, қўлланма ва режаларда 
кўрсатилиб мустаҳкамланади ҳамда албатта бажарилиши шарт бўлади.
Қўшинларда санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши ўтказиладиган 
чора-тадбирларни ўтказиш тиббий хизмат барча шахсий таркибининг асосий 
вазифаси бўлиб ҳисобланади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун 
тиббий хизматнинг барча бўлинмалари, қисмлар ва муассасалари жалб 
қилинади.
Қўшинларни эпидемияга қарши таъминлашни самарали амалга 
оширишда замонавий профилактик воситалар билан жиҳозланган ва юқумли 
касалликлар билан кураш олиб бориш учун керакли мутахассисларга эга бўлган 
санитария-эпидемиологик муассасаларнинг ўрни жуда ҳам муҳимдир. 
Санитария-эпидемиологик муассаса ва бўлинмалар тиббий хизматнинг 
тузилмалари бўлиб ҳисобланади. Улар малакали эпидемияга қарши чора-
тадбирларни ташкил қилиш ва уни ўтказиш, қўшинлар тиббий хизмат 
звеносига санитария-гигиеник ва эпидемияга қарши таъминлашда услубий ва 
амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатиш ҳамда кўшинларни санитария назоратидан 
ўтказиш учун мўлжалланган. 
Тиббий 
хизматнинг 
санитария-эпидемиологик 
муассаса 
ва 
бўлинмаларига: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг санитария-
эпидемиология назорати маркази (СЭНМ) ва ҳарбий округларнинг санитария-
эпидемиологик отрядлари (СЭО) киради.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling