Ҳарбий эпидемиология


Фуқаро мудофасининг куч ва воситалари


Download 1.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/54
Sana16.06.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1493780
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
2-Харбий-эпидемиология

Фуқаро мудофасининг куч ва воситалари 
Фуқаро мудофаси – умумдавлат мудофа чора-тадбирлари мажмуаси 
бўлиб, аҳолини оммавий қирғин қуроллари таъсиридан ҳимоя қилишга 
йўналтирилган.
Душман томонидан қўлланилган оммавий қирғин қуролларининг 
асоратларини йўқотиш учун фуқаро мудофасининг жанговор қисмлари, фуқаро 
мудофаси муассасаси хизматлари, фуқаро мудофаси тузилмалари кенг халқ 
оммаси билан биргаликда иш олиб борадилар. 
Жанговор қисмлар одатда разведка ишларини ўтказиш ва қутқарув 
ишлари учун қўлланилади.
Тиббий-лаборатория бўлимлари микробиологик текширувлар ўтказишда 
иштирок этадилар. Фуқаро мудофаси тузилмалари зарарланиш ўчоқларида 
махсус 
чора-тадбирларни 
амалга 
оширадилар. 
Фуқаро 
мудофаси 
тузилмасининг эпидемияга қарши чора-тадбирларини ўтказиши шарт бўлган 
тиббий хизмат бўлимларига ҳаракатдаги эпидемияга қарши отрядлар (ҲЭҚО) 
ва махсус эпидемияга қарши бригадалар (МЭҚБ) киради. Улар соғлиқни 
сақлаш органларининг санитария-эпидемиология муассасалари қошида ташкил 
этилади.
Шаҳар ишлаб чиқариш ва коммунал ҳўжаликлари қошида ҳудудни ва 
жиҳозларни зарарсизлантириш жойлари, стационар ювувчи пунктлар, техника, 
кийимларни зарарсизлантириш станциялари ташкил этилади. 
 
ҚЎШИНЛАРДА ЭПИДЕМИЯГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ
ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ АСОСЛАРИ 
 
Эпидемияга қарши чора-тадбирлар мажмуи 
Ҳарбий эпидемиологияда ҳам, умумий эпидемиологияда қабул 
қилингани сингари эпидемияга қарши чора-тадбирлар гуруҳлари (қўшинларни 
эпидемияга қарши ҳимоя қилишнинг чора-тадбирлари) қўлланилади. Шунга 
мос равишда эпидемик жараённинг алоҳида звеноларига йўналиши ва 
белгилари бўйича бўлинган чора-тадбирлар гуруҳи ҳақида, эпидемияга қарши 
воситаларнинг қўлланилиши (ёки қўлланилмаслиги), шунингдек, касалланиш 
ёки зарарланишнинг олдини олиши ҳақида гапириш мумкин. Қўшинларни 
эпидемияга қарши ҳимоя қилишнинг бош мақсадига кўра, чора-тадбирларнинг 
3 та йўналишини ажратиш мумкин. 3-Чизма.  


51 
3-чизма.Қўшинни ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган жойларда 

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling