53
Чора-тадбирларнинг мазмунига кўра қўшинларни
бактериологик
қуролдан ҳимоя қилиш чораларини оператив-тактик ва махсус турларга бўлиш
мумкин. Махсус чора-тадбирлар комплекси таркибида
тиббий чора-тадбирлар
муҳим аҳамиятга эга.
Бактериологик қуролнинг ўзига хос хусусияти яна шу ҳолатда ҳам
кўринадики, кўпгина оператив-тактик ва махсус тиббий бўлмаган чора-
тадбирларни баҳолаш ҳам тиббий аралашувни талаб этади. Қўшинларни
бактериологик қуролдан ҳимоя қилиш юзасидан
тиббий чора-тадбирларнинг
мазмуни қўшинларни эпидемияга қарши ҳимоя қилиш
чора-тадбирларидан
келиб чиқади.
Тиббий хизмат ходимлари ишини талаб қилувчи бактериологик қуролга
қарши ўтказиладиган тиббий ва тиббий бўлмаган хизмат чора-тадбирларининг
асосий гуруҳлари қуйидагилар ҳисобланади:
1. Биологик (бактериологик) кузатув (разведка)
2. Шахсий ва коллектив ҳимоя қилиш воситаларини қўллаш
3. Тартибли чегараловчи чора-тадбирлар
4. Эмлаш ва
тезкор профилактика
5. Зарарсизлантириш
6. Даволаш-эвакуацион чора-тадбирлар
Бактериологик зарарланиш ўчоқларида шахсий ва коллектив ҳимоя
Do'stlaringiz bilan baham: