Архитектура атамалари изоҳли лугати


Бағал-гумбаз остидаги бурчак шакл. Кўпроқ равоқ ва муқарнас кўринишида бўлади. Бешик гумбаз


Download 23.8 Kb.
bet2/7
Sana14.01.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1092905
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Arxitektura atamalari izoxli lugati

Бағал-гумбаз остидаги бурчак шакл. Кўпроқ равоқ ва муқарнас кўринишида бўлади.
Бешик гумбаз-гумбазнинг бешик говраси каби узун шаклдаги тури.
Болор-тўсин.
Боғдоди эшик-икки табақали, ҳар бир табақаси уч қисмдан иборат, юқориги ва пастки қисмлари квадрат, ўртадагиси узунчоқ тузилишга эга. Улар юзасига ҳар хил нақшлар ўйилган.
Бўза-ғишт териш ёки пойдевор қўйиш учун тайёрланган қоришма.
Бўрлама, бўрламба-бўр (охак) пардозли текис шип.
Ватоб-қарич, ўлчов бирлиги. Тўрт қарич бир газни ташкил этади.
Гажак-1) Гумбаз остидаги бурчак равоқчаси, кулжак. 2) қўчқор шохи каби гажак шаклли ганжала. Чизиқ.
Ганч-қурилиш материали, гипснинг махаллий тури. Ганч тозалиги ва майдаланиши сифатига қараб уч турга бўлинади: ганчхок (хоктупроқ)-оддий ганч билан созтупроқ аралашмасидан иборат, асосан деворлар ғиштини теришга, қора сувоққа ишлатилади; тезганч-тез қотадиган пишиқ ганч; одатда қора сувоққа ишлатилади; гулганч-энг майда ва нозик ганч, асосан пардоз безагига ишлатилади. Ўймакори ва қалинаки ишлар ҳам гулганч асосида тайёрланади.
Гиреҳ-чигал, тугундан ташкил топган геометрик нақш.
Гумбаз-қубба шаклидаги том: тархи айлана, тўғри тўртбурчак ва бошқа шаклдаги бино ва иншоотларнинг ярим шарсимон қилиб ишланган том. Марказий Осиё меъморчилигида асосан ёғоч, хом ғишт, пишиқ ғиштдан қурилган. Гумбазнинг балхи, чархи, чортарк, чоргунчак, мирзоий, кулохий, шалғомий ва бошқа турлари мавжуд.
Далон, долон-усти берк йўлак, баъзан тепасида болахона бўлиши мумкин.
Дандона-ғиштлардан кўндаланг териб тишли қилиб терилган қатор, кунгура. Иморатларнинг томи, девори тепасидаги кунгурали хошия қисми ҳам дондала деб аталади.
Дахма-1) қабр устига ўрнатилган ёдгорлик, сағана, мақбара. 2) мажусийлар (зардуштийлар) даврида мурда қўйиб қуритилган махсус супа, хона.
Диз-қўрғон, қалъа, истехком.
Динг-хабарчиларнинг йўлларида қурилган махсус минора; хабар учун хизмат қилган минорасимон қоровулхоналар, ичида истиқомат хоналари, тепасида кузатиш қафаси бўлган.

Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling