Архитектура атамалари изоҳли лугати


Меъмор- бинокор уста, бално, мухандис; бино ва иншоотларнинг лойихасини яратувчи ва уларнинг қурилишини назорат қилиб турувчи бош мутахассис. Минора


Download 23.8 Kb.
bet5/7
Sana14.01.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1092905
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Arxitektura atamalari izoxli lugati

Меъмор- бинокор уста, бално, мухандис; бино ва иншоотларнинг лойихасини яратувчи ва уларнинг қурилишини назорат қилиб турувчи бош мутахассис.
Минора-баланд, ғўла шаклидаги иншоот. Одатда масжид таркибида қурилади. Азон айтиш учун хизмат қилади. қадимда миноралар кузатиш ва хабар беришга хизмат қилган.
Муқарнас-равоқли косачалардан устма-уст жойлашиб ташкил топган мураккаб шаклдаги безак тури. Мехроб, тахмон ёки равоқларнинг тепа қисмини ярим гумбаз кўринишига келтиришда кенг фойдаланилади. Тўғри хошия тури шарофа деб аталади.
Мухандис-хандаса устаси. Бинокор уста (инженер), лойиха санъатини эгаллаган, гирих тузиш йулларининг билимдони.
Охак-охактошдан пишириб тайёрланган қурилиш материали. қоришмаси сувоқ ишларида кенг қўлланилади.
Паргар-айлана, доира чизиқ чизиш узунлигини ўлчашга хизмат қилади (циркуль)
Парчин-кошин тури, турли рангларда сирланиш билан ундан фарқ қилади.
Пештоқ-мадраса, масжид каби хашаматли биноларнинг кириш қисмидаги усти баланд кўтарилган равоқли серхашам қисми. Пештоқ бинолар композициясида катта ўрин эгаллайди, уларга махобат, гўзаллик бағишлайди; кошин, кесма парчинлар билан гирих, ислимий нақшлар ишланади. Китоблар билан безалади.
Пишиқ ғишт-хумдонда пишириб олинган ғишт.
Пайгумбаз-бинонинг устки қисмидаги гумбаз ўрнатиладиган махсус қурилма. Гумбазни бинодан баланд кўтариб ажратиб туради, унга кўркамлик ва махобат бағишлайди. Баъзан пайгумбазнинг турли томонларида дарча ва панжаралар ишланади, гумбаз ва бино безаклари уйғунлаштириб безатилади.
Пайгоҳ-хонанинг эшикка яқин қисми, пол сатхидан чуқуррорқ бўлади.
Пойдевор-бино деворининг остки таянч қисми.
Рабод-шахар атрофи, шахар ташқарисидаги бинолар.
Работ-карвонсарой, мусофирхона, лангар.
Равоқ-бинонинг ички ёки олдидаги ярим доира қилиб ишланган қисмлари. Тепаси суйри, давра шаклида ясалган токча, йўлак, тахмон.
Расадхона обсерватория-осмон жинслари (юлдуз ва сайёралар) харакатини ўрганувчи илмий марказ ва унинг биноси. Самарқандда Улуғбек расадхонаси қолдиқлари сақланиб қолган.
Сардоба-1) усти берк ховуз, сувдан. Одатда сувсиз жойларда усти гумбазли қилиб ёпилган сувдонлар қурилади. Ёмғир, қорнинг оқава сувлари хисобига сувдон тўлдириб олинади. Сардоба суви мўътадил шароит туфайли деярлик айнимайди; 2) бинолар остидаги тагхона ҳам баъзан сардоба деб аталади. Сув хумларда хонанинг салқинида сақлангани учун ҳам шундай деб аталади.

Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling