Архитектура атамалари изоҳли лугати


Колоинада-устунлар қатори, қаторак. Консервация


Download 23.8 Kb.
bet4/7
Sana14.01.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1092905
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Arxitektura atamalari izoxli lugati

Колоинада-устунлар қатори, қаторак.
Консервация-таъмирнинг асосий тури. қадимият асори атиқаларини сақлаб қолиш учун кўриладиган чоралар. Бинони янада бузилиб кетишини олдини олиш учун махсус қурилиш чоралари кўрилади.
Кошин-1) бино безаги учун махсус пишитилган сиркор мўрт сопол бўлаги. Юзаси сирлангандан кейин яна бир марта хумдонда пиширилади. 2) кесма кошин.
Кулол тупроқ-сопол буюмлар тайёрлаш учун ишлатиладиган ширали тупроқ, соз тупроқ.
Кулохий гумбаз-кулох (учли қалпоқ) шаклидаги гумбаз.
Ламба-текис сувалган ёки тахталардан терилган шип.
Линга (кружало)-ёғоч ва гумбазларнинг андазаси.
Лойиха-бино тузилишини кўрсатувчи меъморий чизмалар тўплами.
Лўк-ғиштнинг чалқанча томони; чалқанча берилган ғишт.
Мажмуа-маълум меъморий режа асосида ўзаро мутаносиб қурилган бинолар.
Мадраса-диний олий ўқув юрти.
Манғаш-таркибида темир, хром қолдиқлари бўлган тоғ маъдани. Кулол усталар қорамтир жигарранг бўёқ сифатида фойдаланишган.
Масжид, мачит-ибодатгох, мусулмонлар жамоа бўлиб намоз ўқийдиган жой, ибодатхона. Тўрда хонақоқ, унинг қибла томонида мехроб, мехробнинг ўнг томонида ваъзхонлик учун минбар, қуръон ўқиладиган махсус жойлар ажратилади. Ховли сахни, ховли атрофи айвонлар билан ўралиб асосий тарзда пештоқ ва гумбазли қилиб қурилган, тахоратхона, азон айтиш учун миноралар бўлган.
Маъбод-ибодатхона.
Мақбара-қабр устига қурилган махсус бино. Оддий тури чорси хонадан иборат, унга пештоқли эшик орқали кириш мумкин. Баъзан хонанинг тўрт томони равоқли чордора шаклида бўлган. Мураккаб тўрида зиёратхона, гўрхона, тагхона каби махсус хоналар ҳам бўлган; меъморий комплекслар ҳам яратилган. Масалан Хўжа Ахмад Яссавий мақбараси.
Мезана-миноранинг тепа қисми, масжиднинг азон айтиладиган минораси; Бирор бино (пештоқ,) дарвозахона устига қурилиши мумкин. Мезона айлана ва кўп қиррали шаклда бўлади. Кўпинча равоқли дарчалар галереясидан иборат, тепаси одатда гумбазча билан ёпилади, баъзан очиқ бўлиши мумкин.

Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling