Архитектура атамалари изоҳли лугати


Силуэт-бинонинг узоқдан ғира-шира ёки умумий кўриниши. Тарз


Download 23.8 Kb.
bet6/7
Sana14.01.2023
Hajmi23.8 Kb.
#1092905
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Arxitektura atamalari izoxli lugati

Силуэт-бинонинг узоқдан ғира-шира ёки умумий кўриниши.
Тарз-бинонинг умумий (асосий) кўриниши. Бош тарз, ён тарз, орқа тарз.
Тарх-бино лойихаси, турли хажмдаги буюм ёки қурилма (муқарнас, гумбаз каби) ларнинг текисликдаги ифодаси (горизонтал проекцияси).
Таром-усти гумбазли баланд бино, гумбаз, қубба.
Таъмир-ёдгорликнинг емирилган қисмини қайтадан тиклаш, реставрация.
Тобадан-хонада ёруғликни таъминлаш учун эшик устига ўрнатилган панжара
Тўзғоқ, лух-кошинпазликда соз тупроқ лойига қўшиб пишитиладиган қамишнинг парсимон попуги. Лойнинг мустахкамлигини оширади, буюм қуритилаётганда юзасини ёрилишдан сақлайди.
Устун-бинонинг ўрнатиладиган таянч қисмларидан бири, томни кўтариб туришга хизмат қилади, ғишт, тош асосга ўрнатилган пайустига қуйилади. Дарахт танасидан, ғишт, тош ва бошқалардан тайёрланади. Асрлар давомида шаклан ўзариб борган, юксак бадиий кўринишга эга бўлган. Шу туфайли давр услуби тараққиётини кўрсатувчи асосий белгилардан хисобланади. Бадиий талқинда одам гавдасига қиёс этилади.
Хаттоба-бино девори билан безак либоси орасидаги бўшлиқ. Катта ахамиятга эга: намликни тез қуритади, шамоллатади; девор юзасини мўтаъдил сақлайди; деворнинг хато, камчиликларини беркитади; либос бўлаклари таъмирини осонлаштиради.
Чалқанча-чорси ғиштни кенг юзаси билан тўшаш, териш усули. Чорси ғиштнинг оддий териш усули. Кўндаланг терилганда дондона хосил бўлади.
Чамбарак-гумбаз остидаги безакли халқа девор, пойгумбаз.
Чархи гумбаз-асоси доира гумбаз; давра гумбаз.
Чорсу-чоррахада қурилган усти берк бозор биноси.
Ўрда-хукмдорлар қароргохи, пойтахти сарой.
Хари-хона ўртасида ўрнатилган тўсин. Хари хона томини икки томонга нишабли қилиш ва калта тўсинлар билан катта хонани ёпиш имконини беради.
Ховузак-шифт ўртасидаги муқарнасли гумбазча ёки чуқурча.
Хонакоҳ-масжиднинг асосий номоз ўқийдиган хонаси.

Download 23.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling