Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/93
Sana10.11.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1765314
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   93
 
Топшириқлар: 
- ижтимоий аҳамиятга қаратилган натижага қаратилган; 
- жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашувчи кишининг 
ташкилотчилик қобилиятлари ва сифатларини таркиб топтиради; 
- болаларнинг фаол фаолиятга, ўз-ўзини қарор топтиришга бўлган 
интилишини қаноатлантиради, турли ишларда фаоллик кўрсатиш 
учун шароит яратади; 
- болалар ўртасидаги муносабатларнинг янги имкониятларини 
вужудга келтиради. 
Топшириқлар ўқувчилар жамоасига ва айрим ўқувчиларга берилиши 
мумкин. 
Топшириқнинг тарбиявий таъсири унинг мазмунига ҳам, турли ёш ва 
жинсдаги ўқувчиларнинг бу топширикдан манфаатдорлигига ҳам борлиқдир. 
Топшириқлар турлича бўлиши мумкин: 
ташкилий топшириқлар (турли-туман ташкилий ишлар, сайловлар
синф фаолларини белгилаш ва уларни йўналтириш ишлари); 
оталиқ топшириқлари (оталикда олинган кичкинтойларга ёрдам 
уюштириш, завод ва жамоа хўжалиги ишчи-деҳқонларига кўмак бериш;
ижтимоий-маърифий топшириқлар (болалар ва ўсмирлар ҳаракатида 
қатнашиш, деворий газета чиқариш ва ҳоказо); 
ўқув ишлари билан борлиқ топшириқлар (ўзаро ёрдам у уюштириш, 
имтихон ва олимпиадаларга тайёргарлик қуриш, фан кечалари ва ҳоказолар); 
спорт ва ўйин топшириқлари. 
Топшириқларнинг моҳияти ва мазмунига қараб ўқувчиларнинг уларга 
турлича муносабатда бўлишни, у ёки бу 1-топшириқларнинг маълум 
даражада таъсир этишини назарда тутиш керак. Синф раҳбари болаларда 
ожизлик туйғулари пайдо бўлмаслиги, улардаги ишончсизликнинг 
йўқолиши, ишдаги иштиёқи мустаҳкамланиши учун алоҳида эътибор 
қилишга тўғри келади.| 
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, айрим болалар топшириқни 


207 
бажаришдан мамнун бўладилар, ҳар қандай ишдан сесканмайдилар, баъзи 
болалар эса ишга умуман қизиқиш сезмайдилар. Булар тарбияси анча қийин 
болалар бўлиб, 1 алоҳида ёндошишни талаб этади. Ҳаётда учинчи тоифа 
ўқувчилар ҳам бор. Улар жамоада яхшигина обрўга эга бўлсаларда, ўз кучига 
етарли равишда ишонч сезмайди, уятчан, тортинчоқ бўлади, гарчи у ишни 
бемалол уддалай олса ҳам ўз зиммасига каттароқ жамоат ишини олишга 
ботина олмайди. Бу ҳолатларнинг ҳаммаси жамоатчилик обруйининг па-
сайишига, жамоа ало^аларининг бўшашиб кетишига олиб келади. 
Жамоанинг ижтимоий ҳаёт даражаси қанчалик юқори бўлса, 
топшириқлар мазмуни қанчалик қизиқарли, хилма-хил-бўлса, жамоада баъзи 
қарама-қаршиликлар осон бартараф этилади. 
Топшириқлар ўқувчиларни ёш хусусиятларига жавоб бе-риши
уларнинг кучи етадиган бўлиши керак. Ўқувчига кучи етадиган ишни 
топшириш айни вақтда мавжуд қийинчиликларни енгиш имконини беради. 
Қийиничликларни енгиш эса ўз навбатида иродани тарбиялайди. 
Ўйин - етакчи фаолият туридир. У туфайли ўқувчи руҳиятида муҳим 
ўзгаришлар рўй беради, шахс ривожига катта таъсир ўтказади. 
Ўйин эркин фаолият бўлиб, у фақат ўйин натижаларидан иборат эмас, 
балки у ўзидан ҳам қувонч, ҳам қаноатланиш ҳиссини келтириб чиқаради, 
болаларда фаол, ижодий, ширин кечинмалар ҳосил қилади. 
Ўқувчилар билан олиб бориладиган ишда ўйин усулидан турлича 
фойдаланилади. Ҳозирги пайтда ўйин усулларидан дарс жараёнида ҳам кенг 
фойдаланилмоқда ва яхшигина натижаларга эришилмоқда. 
Синф раҳбарининг услубий маҳорати ўқувчиларни ўйин ғояси
билан 
қизиқтира билишда, ўйиннинг моҳияти, қоидалари, талабларини тушуниб 
олишда уларга ёрдам беришда намоён бўлади. Болалар билан биргаликда 
ўйин зарур бўл-ган ҳамма нарсаларни тайёрлаш ва ижрочиликни бўлишда 
уларда ёрдам бериш лозим. Мусобақалашадиган жамоаларни ўз жисмоний ва 
ақлий тайёргарлиги жиҳатидан тахминан бир хилда бўлишига эришиш 
айниқса муҳимдир. Ўйинда бўлар-бўлмасга маъмуриятчилик қилиш, буйруқ 
бериш, ҳар қандай таъқид зарарлидир. 
Болаларнинг ўйин фаолиятини ташкил этишда катта тарбиявий 
аҳамиятга эга бўлган ўйинлар мавжудлигига эътиборни қаратиш лозим. Шу 
билан биргаликда, шафқатсизлиқ дағаллик, ортиқча зўриқиш ва қизиқиш 
ҳолатларини келтириб чиқарадиган, болаларнинг соғлигига, тарбиясига зиён 
етказадиган кўнгилочар ўйинларда эҳтиёт бўлмоқ керак. 

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling