Қарши давлат университети боланғич таълим кафедраси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
Рағбатлантириш
– педагогик таъсир кўрсатиш усулидир. Ўқувчиларнинг, болалар жамоасининг хатти-ҳаракатлари ва ишларини ижобий баҳолаш унинг асосини ташкил қилади. Рағбатлантиришнинг тарбиявии аҳамияти шундан иборатки, у ўқувчилар хулқ-атворида ижобий ҳислатларни кўпайтириб, мустаҳкамлашга ёрдам беради. Унда рағбатлантирилган ўқувчиларгина эмас, балки бутун синф зарурий сабоқ олади. Бунинг натижасида ўқувчилар жамоасида ишни янада яхши бажаришга, тартиб-интизомли бўлишга, ишончни оқлашга интилиш юзага келади. Рағбатлантириш мақташ ва мукофотлаш, уларни қувватловчи фикр- мулоҳазалар айтиш, баъзан бош қимирлатиб қўйиш, бош бармоқни кўрсатиш, жилмайиш, ишора қилиш шаклларида ўз ифодасини топади. Рағбатлантириш ижобий ҳис-туйғулар учун туртки бўлади, боладаги ўзига, ўз кучига бўлган ишончни оширади, ижобий жўшқин кайфият уйғотади ва 209 пировардида хулқ-атворнинг ижобий ахлоқий талқинларини тарбиялайди, тўғри ишлар қилиш ва одобли бўлиш майлини уйғотиш воситаси сифатида намоён бўлади. Агар синф жамоаси рағбатлантирилаётган бўлса, ҳар бир ўқувчи ўз жамоаси учун қувонч ва ифтихор ҳиссини бошидан кечиради, унинг муваффақиятларини сақлаш ва ривожлантиришга ҳаракат қилади. Аммо нотўғри рағбатлантиришлар айрим ўқувчиларда ва жамоаларда ўз-ўзидан мағрурланиш, ўз-ўзига юқори баҳо қўйиш, ўртоқларига нисбатан ҳурматсизлик каби салбий хислатларни тарбиялаши мумкин. Мақтов, ташаккур, мукофот жамоа аъзоларининг фикр-мулоҳазаларига асосланган бўлсагина кўзда тутилган мақсадларга эришилади. Ўқувчиларнинг ножўя хатти-ҳаракатларига салбий баҳо бериш жазолашда ўз ифодасини. топади. Жизолаш ўқувчи-ларнинг ёмон хатти- ҳаракатларига қарши курашишга ёрдам беради ва улардаги зарарли одатларни таг-туби билан йўқотишга имкон турдиради. Бундан ташқари, у ранжиш, уялиш, пушаймон бўлиш, ўз ишларини қоралаш каби туйғулар уй- ротиб, хатти-ҳаракатнинг ахлоқий жиҳатларини тарбиялайди ҳам. Кўпгина педагоглар жазолашни қўлламасдан туриб, ўз ўқувчилари интизомли бўлишига эришадилар. Аммо болалар мактабда ёки оилада интизом ва тартибни қаттиқ бузганларида уларни эътиборсиз қолдириб бўлмайди. Синф раҳбарлари огоҳлантириш ёки танбеҳ бериш, номақбул хатти- ҳаракатларни кўрсатиш, бундай ҳолатларни қоралаш, янада қаттиқ жазолаш берилиши ҳақида огоҳлантириш, синф олдида огоҳлантириш ва бошқа жазо чораларини қўллайдилар. Ҳозирги замон мактабида рарбатлантириш ва жазолашни куллаш болалар шахсини ҳурмат қилишга асосланган. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling