Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


“ Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларни


Download 453.93 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/32
Sana25.01.2023
Hajmi453.93 Kb.
#1122517
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32
Bog'liq
Автореферат Норбеков 2021 15 12 21 охирги


Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларни 
самарадорлиги” номли учинчи бобида,тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган 
методикасамарадорлик даражасини аниқлашга қаратилган тажриба-синов 
ишларининг натижалари келтирилган. Тажриба-синов ишлари 2019-2021 
йилларда Жиззах давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика 
институти ва Навоий давлат педагогика институтларининг 1-босқич “Математика 
ва информатика” таълим йўналиши ва 2-3-босқич “Информатика ўқитиш 
методикаси” таълим йўналиши талабалари ҳамда “Информатика ўқитиш 
методикаси” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари жалб этилди. Бунда 
818 нафар талаба ва 98 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этди. 
Тажриба-синов ишлари тўрт босқичда, яъни ташхис ва башорат қилиш, 
ташкилий-тайёргарлик, амалий ва умумлаштирувчи босқичларда олиб 
борилди. 
“Компьютер таъминоти” фанидан тажриба-синов ишининг ташхис ва 
башорат қилиш босқичи 2018 йилда амалга оширилди. Ушбу босқичда 
илгари сурилаётган тадқиқотнинг мақсади, объекти, предмети ва вазифалари 
белгиланди ҳамда мавзуга оид илмий-услубий манбалар таҳлил қилиниб, 
тажриба-синов ўтказиладиган педагогика олий таълим муассасалари объект 
сифатида белгиланди.
Ташкилий-тайёргарлик босқичи 2019 йилда амалга оширилди ва бу 
босқичда педагогика олий таълим муассасаларида тажриба-синовларга жалб 
этиладиган талабалар тажриба ва назорат гуруҳларига ажратилиб, уларнинг 
ўқув натижаларини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди (1-жадвалга қаранг).


18 
1-жадвал 
Талабалар билимини баҳолаш мезонлари 
 
Талабанинг 
ўқув фаолияти 
даражаси 
 
Ўқув материалини ўзлаштириш даражаси 
Баҳо 
Аъло 
(
креатив) 
Компьютер 
ички 
қурилмаларининг 
йиғилиши, 
бузилган 
қурилмаларни созлай олиш, ўчирилган файлларни тиклай олиш, 
BIOSни созлай олиш, операцион тизимларни компьютерга 
ўрнатиш, амалий ва инструментал дастурларни Windows 
операцион тизимига ўрнатиш, созлаш ва улардан фойдаланиш 
орқали турли хил лойиҳалар тайёрлай олади.


Download 453.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling