Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD 03
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
СУҒД ВОҲАСИДА ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг объекти этиб Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Суғд
воҳаси танлаб олинди. Тадқиқотнинг предметини Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан олиб борилган Суғд воҳасининг вассал бошқаруви ташкил этади. Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда типологик, солиштирма ва комплекс таҳлил каби усуллардан, муаммовий-хронологик ёндашувлардан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Ғарбий Турк хоқонлиги Суғд воҳасини маҳаллий ва хоқонликка хос “тудун”, “элтабар”, “тархон”, “чўр” каби туркий, “афшин”, “ихшид”, “ихрид”, “испаҳбод” сингари суғдий унвонларга эга амалдорлар воситасида бошқарганлиги, айрим ҳукмдорлик-мулкликларда мавжуд сулолаларни ўз ўрнида қолдиргани, айрим ҳукмдорликлар бошқарувига эса ўз вакилларини тайинлагани аниқланган; Суғд воҳасидаги маҳаллий сулолаларнинг келиб чиқиши масаласига нумизматик топилмалар, хитой, византия, арман, суғд ва туркий-руний ёзма манбалари асосида аниқлик киритилиб, Самарқанд ва Панчда туркий-суғдий сулолалар, Нахшабда эса туркий сулола бошқарувининг ўрнатилгани далилланган; Нахшаб ҳукмдорлигининг жануби-ғарбий ҳудудлари (Касби) Ғарбий Турк хоқонлиги қўшинлари учун ҳарбий қўналға вазифасини ўтагани, хоқонлик қўшинлари бу ердан туриб Сосонийлар Эронига қарши юришлар уюштиргани аниқланган; Хоқонлик даврида Афросиёб (Самарқанд) ва Панжикент деворий расмларида суғдий аслзодалар билан бирга кўплаб туркий қиёфали амалдорларнинг тасвирланиши, сопол ва металл буюмлар сиртидаги тасвирларда Суғд воҳасида ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнлари акс этганлиги, ҳамда турли элат вакилларини акс эттирувчи антропологик тип ва уларга хос кийим-кечак, соч турмаги, камар ва унинг тақинчоқлари, тўқалар, қурол-яроғлар тасвирида туркий-суғдий анъаналарнинг устуворлик қилгани исботлаб берилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: Суғд воҳасининг Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан бошқарилиши натижасида Самарқанд, Панч, Нахшаб каби ҳукмдорликларда хоқонликка алоқадор туркий ва туркий-суғдий сулолалар бошқаруви ташкил топгани, воҳанинг Кеш, Иштихон, Кушония ва яна бир қатор ҳукмдорликларида эса хоқонлик бошқаруви билвосита йўлга қўйилгани, бу эса минтақа халқлари, 8 шу жумладан, ўзбек халқи давлатчилиги анъаналарининг такомиллашувига ўз ҳиссасини қўшгани кўрсатиб берилган; Кўп йиллардан бери тадқиқотчилар диққат-эътиборида бўлиб келган айрим тортишувли масалаларга аниқлик киритилган. Яъни “Суғд воҳасида Ғарбий Турк хоқонлиги бошқаруви мустаҳкам бўлмаган, хоқонлик воҳадаги ҳукмдорликлардан асосан ўлпон олиб туриб, уларнинг ички бошқарувига аралашмаган” мазмунидаги қарашларнинг бирёқлама эканлиги кўплаб мисоллар орқали тасдиқланган. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling