Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
расм. Можор технологиясидан фойдаланишнинг
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат А.Соатов
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва уни ўтказиш методикаси”
2 расм. Можор технологиясидан фойдаланишнинг алгоритм-модели. 16 Технологияни қўллаш жараёнидаги ўзига хослик шундаки, бошқа методларни ўқитувчи талаба ва тингловчиларга топшириқ берган ҳолда индивидуал ёки гуруҳий шаклда қўллайди. Улар топшириқни берилган йўриқномага риоя қилган ҳолда бажаришади. Фаоллиги ва натижасига кўра баҳоланади ёки тақдирланишади. Можор технологиясини эса ўқитувчи ўзида қўллаб кўрсатади. Ўқитувчининг технологияни қўллаш жараёнини кузатиш орқали талабаларда технологиядан фойдаланиш кўникмаси ҳосил бўлади. Ушбу технологиянинг аҳамияти уни таълим тизимига ҳам кенг жорий қилишга эҳтиёж борлигини англатади. Ҳозирги кунда таълим тизимига кириб келган ва кенг ўрганилаётган кўплаб метод ва технологиялар қаторига биз такомиллаштирган можор технологиясини ҳам киритиш зарур. Чунки сонлар билан ишлаш мумкин бўлган барча фанларда бу технология фойда беради. Айниқса тарих (тарихий саналарни эслаб қолиш учун), математика (керакли сонларни эслаб қолиш учун), география (мамлакатларнинг майдони ва узунлигини эслаб қолиш учун), адабиёт (адибларни туғилган ёки вафот этган саналарини эслаб қолиш учун) дарсларида бунга эҳтиёж юқори. Бу технология талабаларни келажакда касбий фаолиятга тайёрлаш учун ҳам муҳим ҳисобланади. Технология шу жиҳати билан бугунги кун ўқувчиси, талабаси ва ўқитувчилари учун аҳамиятли ва зарур. Диссертациянинг “Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва уни ўтказиш методикаси” деб номланган учинчи бобида бўлажак педагог- психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантиришда педагогик технологияларни жорий этиш, талабаларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш бўйича тажриба- синов ишларининг натижалари келтирилган. Тажриба синов ишининг ташкилий-тайёргарлик босқичида мамлакатимиздаги учта педагогика олий таълим муассасалари иштирокчилари таркиби ва вазифалари аниқлаштирилди. Талабаларнинг ўқув натижаларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари белгиланди. Тажриба-синов ишлари 2017-2020 ўқув йилларида Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Бухоро давлат университетида ўтказилди. Педагогика олий таълим муассасаларининг «Педагогика психология» таълим йўналишининг 3-босқичида таҳсил олаётган талабаларни «Психологик маслаҳат» фанидан ўзлаштирган кўникмалари самарадорлигини аниқлаш учун тажриба гуруҳига 107 нафар, назорат гуруҳига эса 104 нафар жами 211 нафарталаба жалб этилди. Тажриба-синов ишининг шакллантирувчи босқичи ўқув жараёнининг табиий шароитида ташкил этилганлиги сабабли, ишлаб чиқилган педагогик технологияларни жорий этишда бўлажак педагог-психологлар ўртасида психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш даражасини ўрганиб чиқдик. Тажриба-синов ишининг якунловчи босқичида талабаларнинг психологик маслаҳат бериш кўникмаларини умумлаштирган ҳолда бўлажак педагог-психологларнинг тажриба гуруҳларидаги психологик маслаҳат бериш даражаси назорат гуруҳидаги бўлажак педагог-психологларнинг 17 психологик маслаҳат бериш кўникмаларига қараганда анча юқори эканлиги тасдиқланди.Талабалар томонидан олинган баҳолар умумлаштирилди, уларнинг натижалари ишончлилигини ва тўғрилигини текшириш мақсадида Стьюдентнинг танлама мезони, К.Пирсоннинг мувофиқлик критерийси, Лаплас функциясидан фойдаланиб, математик-статистик таҳлил ўтказилди. Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири талабаларнинг тажрибагача билимини ўртача баллари, иккинчиси эса талабаларнинг тажриба охиридаги билимини ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга, деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади. Тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўзлаштириш кўрсаткичларини мос равишда ва каби белгилаймиз. Бундан ташқари, i X ва i Y ларнинг такрорланишларини эса i n ва i m лар билан белгилаймиз. Тажриба-синов ишларидан олдинги ўқувчилар сони n=107, назорат гуруҳларидаги ўқувчилар сони m=104 бўлиб, биз бу сонларни i X ва i Y вариантларга мос статистик танланмалар ҳажмлари деб қараймиз. Тажриба ва назорат гуруҳи ўзлаштиришлари самарадорлигини кўрсатувчи Н 1 гипотеза ва унга зид бўлган Н 0 гипотезани танлаймиз. Тажриба натижаларининг математик-статистик таҳлили 1-жадвалда келтирилган. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling