Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 2 та 
халқаро ва 4 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилди. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси юзасидан жами 31 та илмий-услубий ишлар чоп этилган, шулардан, 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган 
илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 1 таси хорижий, 5 таси республика 
журналларида нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, уч боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. 
Диссертациянинг ҳажми 147 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
илмий асосланган, фан ва технологияларнинг устувор йўналишларига
боғлиқлиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, 
тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети белгиланган, 
тадқиқотнинг усуллари, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён 
қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти 
асослаб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий этилганлиги, 
эълон қилинганлиги, диссертациянинг тузилиши ва ҳажми бўйича 
маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг “Бўлажак педагог-психологларда психологик 
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш муаммосининг назарий 
асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак педагог-психологларни 
касбий фаолиятга тайёрлашга оид илмий-тадқиқот ишларининг таҳлили ва 
уни такомиллаштиришнинг назарий асослари, улардан фойдаланиш 
усуллари, бўлажак педагог-психологларнининг психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларига эга бўлишларининг илмий таҳлили келтирилган. 
Бугунги ахборот асрида ўсиб келаётган ёш авлодни жамиятда ўз ўрнига 
эга шахс бўлиб камолга етиши учун лаёқати ва қобилиятига мос касб-ҳунар 
турларини эгаллашда ёрдам берувчи психологик хизмат соҳасига эҳтиёж 
ортиб бормоқда. Психологик хизмат соҳаси психологик профилактика
психологик диагностика, психологик коррекция, психологик маслаҳат, 
психологик тарғибот ва касб-ҳунарга йўналтириш ишларини ўз ичига олади. 
Бўлажак педагог-психологлар психологик хизмат кўрсатиш кўникмаларини 
шакллантириш учун умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 
амалиётчи психологлар фаолиятининг юқорида биз санаб ўтган йўналишлари 
бўйича олиб бориши лозим бўлган ишлари ҳақида аниқ тасаввурга эга 
бўлишлари лозим. Ушбу йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг 
самарали ташкил қилиниши таълим сифатини оширишда муҳим рол 
ўйнайди. 


11 
Бўлажак педагог психологлар олий ўқув юртини тамомлаб умумтаълим 
мактабларида амалиётчи психолог сифатида психологик хизматнинг 
психологик 
маслаҳат 
йўналишида 
ўқувчиларнинг 
индивидуал 
ривожланишидаги 
муаммоларни ҳал 
этиш 
бўйича 
барча 
таълим 
жараёни қатнашчиларига маслаҳатлар беради, ўқувчиларнинг психик 
ривожланиш хусусиятлари, шахс сифатида шаклланиши, уларнинг ёш, жинс, 
индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича амалий маслаҳатлар 
ташкил этади. 
Педагогика ва психология ихтисослиги бўйича таълим - психологик 
қўллаб-қувватлашга, талабаларнинг шахсий ва ижтимоий ривожланишига 
қаратилган фаолиятни амалга оширишга имкон берувчи психологик таълим-
тарбия беришга; таълим дастурларини онгли танлаш ва ривожлантиришга 
ёрдам беришга; таълим олувчилар, таълим берувчилар ва ота-оналарнинг 
психологик маданиятини шакллантириш чораларини кўришга; шахс 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқув фаолиятини ривожлантиришга
ижодий 
иқтидорли 
талабаларни 
психологик 
қўллаб-қувватлашга 
қаратилгандир. 
Юқоридаги барча билим ва кўникмалар, шунингдек, таълим 
муассасаларида педагог-психологнинг фаолияти тўғрисида тизимли тасаввур, 
психологик маслаҳат бериш усуллари ва техникасини билиш, уларни касбий 
фаолиятда қўллай олиш қобилияти, маслаҳат бериш ва касб-ҳунарга 
йўналтириш ишлари кўникмаларига эга бўлиш умумкасбий фанларни 
ўқитиш ва ўрганишда шаклланади. Бу омил бўлажак педагог-психологларни 
амалий фаолиятнинг асосий йўналишларига янада самарали тайёрлаш 
зарурлигини кўрсатади. 
Диссертациянинг “Бўлажак педагог-психологларда психологик 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling