Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаси тайёргарлик


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

Бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаси тайёргарлик
 
даражалари
Юқори 
Ўрта 
Эмпатия 
Тинглаш техникаси 
Нутқий техника 
НАТИЖА: МАСЛАҲАТ БЕРИШ КЎНИКМАСИГА ЭГА ПСИХОЛОГ
Паст 
Педагогик-психологик маслаҳатда мнемоник усуллардан фойдаланиш имкониятлари 


14 
Таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини таъминлашда
замонавий ёндашувларга асосланадиган, юксак ахлоқий сифатларга эга 
бўлган компетентли педагогларга бўлган эҳтиёж бугунги кунда ортиб 
бормоқда. Педагогнинг компетентлилик сифатларга эга бўлиши бўлажак 
педагог-психологларга психологик профильактика, психологик диагностика, 
психологик коррекция, психологик маслаҳат, психологик тарғибот ва касб-
ҳунарга йўналтириш ишларини ўқитишда уларни ҳам назарий, ҳам амалий 
жиҳатдан мавжуд билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришга 
хизмат қилади.
Бугунги кун педагоги компетентлик сифатларига эга бўлиши учун 
компетенциянинг назарий жиҳатдан ишлаб чиқилган касбий, шахсий, 
умуммаданий ва махсус турлари ҳақида етарли маълумотларга эга 
бўлишлари лозим. Юқорида санаб ўтилган касбий компетентлик сифатларига 
эга бўлган педагогни бўлажак педагог-психологларни касбий фаолиятга 
тайёрлай оладиган маҳоратли педагог дейишимиз мумкин. Бўлажак педагог-
психологларни касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида компетентли ўқитувчи 
педагогик маҳорат эгаси бўлиш учун ўз ўқув предметини замон талаблари 
асосида билиши, педагогика, психология, методика фанларини чуқур 
ўзлаштирган бўлиши ҳамда инсонийлик, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик ва 
фидойилик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни ўзида таркиб топтириши 
лозим. 
Педагогика-психология ихтисослиги талабаларида психологик маслаҳат 
бериш кўникмаларини шакллантириш жараёнида ўқитувчиларнинг 
педагогик фаолиятда хотирага хос мнемоник усуллардан самарали 
фойдаланиш малакасига эга бўлиши муҳим ҳисобланади. 
Ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятда хотира имкониятларидан 
самарали фойдаланиш кўникмасига эга бўлиши таълим олувчиларнинг 
фанларни ўзлаштириш жараёнида юзага келадиган муайян қийинчиликларни 
олдини олишларида ечим вазифасини бажаради. Ўқувчи-талабаларнинг 
бундай кўникмага эга бўлиши келажакда қандай касбий фаолият билан 
шуғулланишмасин касб сир-асрорларини эгаллаш жараёнида фойдаси тегади.
Амалиётчи психологнинг психологик маслаҳат бериш ишларини олиб 
бориш жараёнида педагогларнинг ўқувчилар фан асосларини ўзлаштиришда 
хотираси сустлиги билан боғлиқ саволлар билан мурожаат қилиши ҳолати 
бугун кўп кузатилмоқда. Бундай ҳолатда амалиётчи психолог педагогларга 
хотира имкониятлари ва типлари, эсда олиб қолиш шартлари ҳамда усуллари 
ҳақида илмий асосланган маълумотларни маслаҳат тариқасида бера олиши 
лозим. 
Маълумотларни турли усуллар орқали хотирада мустаҳкам сақлаб 
қолишни психологиянинг мнемоника (маълумотларни қулай ва самарали 
усуллар орқали хотирада мустаҳкам сақлаб қолиш учун қўлланиладиган 
методлар) соҳаси ўрганади. Мнемоника фанидаги ишлаб чиқилган махсус 
усуллар илмий-амалий жиҳатдан аҳамиятга эга бўлиб, педагогларнинг 
бундай 
билимлардан 
хабардор 
бўлиши 
ўқувчи-талабаларни 
фан 
дарсликларидаги керакли маълумотларни кам куч сарфлаб осонроқ йўл 


15 
билан эсда сақлаб қолишларига хизмат қилади. 
Маълумотни мнемоник 
усулларга таянган ҳолда ўзлаштириш турли ассоциатив қонуниятларни 
ҳисобга олишни талаб қилади.
Бугунги кунда ҳаётимизни рақамларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. 
Оддий иш ҳаракатимиздан тортиб, мураккаб функцияларни бажариш 
жараёнида ҳам рақамлар билан ҳисоблашишга мажбур бўламиз. 
Рақамларнинг сони ошиб боргани сари эса уларни эслаб қолишимиз 
қийинлашиб бораверади. Шунинг учун рақамларнинг сони қанчалик катта 
бўлишидан қатъий назар уларни пухта эслаб қолиш учун қўлланиладиган 
мнемоник усул “Можор системаси”ни билиш ҳар бир инсон учун фойдали 
ҳисобланади. Бу усулнинг аҳамияти шундаки, биз ўзимиз учун аҳамиятли 
бўлган маъносиз сонларни сўзларга боғлаб унга маъно берамиз ва эслашимиз 
керак бўлганда боғланган маъно орқали олдин воқеани кейин воқеада 
қатнашган сўзларни ва шу сўзларга беркитилган сонларни хотирамизда осон 
тиклаймиз.
Ушбу технология педагоглар, малака ошириш курси тингловчилари ва 
талабаларга мослаб ишлаб чиқилган. Методни қўллаши керак бўлган 
ўқитувчи ўз фанининг мазмунидан, дунёқараши ва қизиқишларидан келиб 
чиққан ҳолда ундаги тушунчаларни фанига ва ўқувчиларининг синфи, ёши 
ҳамда савиясига мослаб ўзгартириши мумкин.
Қуйидаги 2-расмда можор технологиясини қўллашнинг алгоритм-
модели келтирилган. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling