Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 0.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana30.04.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1404632
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
Автореферат А.Соатов

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, тадқиқот фундаментал 
тушунчаларга: “психологик маслаҳат бериш кўникмаси”, “хотирага хос 
мнемоник усуллардан самарали фойдалана олиш кўникмаси” тушунчалари 
орқали аниқлик киритилган; бўлажак педагог-психологларда психологик 
маслаҳат бериш кўникмасини шакллантириш муаммоси ҳақида илмий 
тасаввурлар кенгайтирилган, унинг хулосалари, тавсиялари педагогика-



психология нуқтаи назаридан олий таълим битирувчилари тайёргарлигини 
такомиллаштириш билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти бўлажак педагог-
психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантиришда 
асосли илмий-назарий ва методик ёрдамнинг амалга оширилгани, бўлажак 
педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини 
шакллантиришни таъминлайдиган йўналтирувчи, амалий-фаолиятли ва
натижаларни коррекциялашга хизмат қилувчи педагогик технологиянинг 
ишлаб чиқилгани, педагогик-психологик маслаҳат беришда хотирага хос 
мнемоник усул “Можор” технологиясининг ишлаб чиқилгани билан 
изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак педагог-
психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмасини шакллантириш 
бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак 
педагог-психологларда 
психологик 
маслаҳат 
бериш 
кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи назарий ва амалий 
ёндашувлар орқали талабаларда психологик маслаҳат бериш мезонлари ва 
технологияларини шакллантиришга оид таклифлар “Бўлажак педагог-
психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш 
технологияси” номли ўқув қўлланма методик таъминоти мазмунига 
сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги гувоҳнома рақами №110-165 01.03.2021). Мазкур таклифлар 
бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмасини 
шакллантириш жараёнини такомиллаштириш имконини яратишга хизмат 
қилган; 
психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантиришга оид 
методик ёндашувлар, бўлажак педагог-психологларни психологик маслаҳатга 
тайёрлаш, талабаларда маслаҳат бериш кўникмасини шакллантиришга 
хизмат қилувчи ижодий қобилиятларни ривожлантиришнинг педагогик 
шарт-шароитларига оид таклифларидан таълим йўналишининг малака 
талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи билан 
тасдиқланган). Натижада талабаларни психологик маслаҳат бериш 
кўникмасини шакллантиришга хизмат қилувчи ижодий қобилиятларни 
ривожлантириш, рефлексив ва эмпатик мулоқотга кириша олиш 
кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган; 
бўлажак педагог-психологлар учун психологик маслаҳат бериш 
кўникмаларини 
шакллантириш 
жараёнини 
илмий-методик 
қўллаб-
қувватлашни ривожлантириш ишлаб чиқилган технологиялар ва мезонлар 
мазмуни орқали амалиётга жорий этилган ва бу бўйича “Бўлажак педагог-
психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш 
технологияси” номли ўқув қўлланмаметодик таъминоти мазмунига 
сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги гувоҳнома рақами №110-16501.03.2021). Натижада психологик 


10 
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантиришнинг самарали усуллари, 
воситалари, босқичлари, ҳамда педагогик фаолиятга тайёргарлик даражаси 
аниқланган. 

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling