Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат А.Соатов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
- Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
психологик маслаҳат бериш кўникмаси “Бўлажак педагог-психологларда психологик хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” мобил илова дастурининг мантиқийлик, тезкорлик, креативлик имкониятлари асосида такомиллаштирилган; коммуникатив кўникмалар, таҳлилий кўникмалар, психологик таъсир кўрсатиш кўникмалари каби гуруҳларга бирлаштирилган маслаҳат бериш босқичлари, мазмуни ва вазифалари психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш модели асосида такомиллаштирилган; психологик маслаҳат беришда хотирага хос мнемоник усуллардан самарали фойдаланиш, маълумотларни эслаб қолишда мнемоник методларга таяниш, сонларни хотирада мустаҳкам сақлаб қолиш усуллари “Можор” технологияси асосида такомиллаштирилган; бўлажак педагог-психологларнинг психологик маслаҳат бериш кўникмалари рефлексия, эмпатия, тинглаш техникаси, нутқий техника каби баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасалари таълим жараёнига педагогик технологиялар жорий этилган; бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаси мезонлари ва кўникма даражалари аниқланган; “Бўлажак педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш технологияси” номли ўқув қўлланма ва “Бўлажак педагог-психологларда психологик хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” мобил илова дастури ишлаб чиқилган (№ DGU 09085.-T.:2020 (25.09.2020 й)). Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, муаммога педагогик ва психологик жиҳатдан ёндашилгани, бўлажак педагог-психологларнинг психологик маслаҳат бериш кўникмаларини такомиллаштириш методикасини мукаммаллаштиришнинг илмий-назария муаммолари, республикамизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмунига мос ҳамда хорижий тадқиқотчиларнинг педагогик-психологик ғояларига асосланганлиги билан изоҳланади. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling