Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш методикаси”
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат А.Соатов
маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш методикаси” деб
номланган иккинчи бобида педагогика-психология ихтисослиги талабаларида психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантиришнинг педагогик технологияси, педагогик фаолиятда хотирага хос мнемоник усуллардан самарали фойдаланиш, жумладан, талабаларда можор системасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириш технологияси ишлаб чиқилган. Психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш тегишли ўқув технологияларини танлаш асосида амалга оширилади. Тадқиқотнинг назарий асосига биноан, бўлғуси педагог-психологларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш такомиллаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган педагогик технологияларимиз орқали амалга оширилди, унга уч босқич киради: мўлжални олиш, амалий-фаолиятли, натижаларни коррекциялаш. Биринчи тахминий босқичда бўлғуси педагог-психологлар психолог- маслаҳат тўғрисида асосий билим ва ғояларга эга бўладилар. Мустақил равишда психологик маслаҳатнинг технологик харитасини тузиш орқали талабалар ўз билимларини амалда ўзлаштирадилар ва мустаҳкамлайдилар. 12 Талабаларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш учун ишлаб чиқилган педагогик технология қуйидаги асосий белгиларга эгадир: - Концептуаллик. Педагогик технология асосида тизимли, фаолиятли, шахсга йўналтирилган ёндашувлар ётади. - Тизимлилик. Педагогик технологиянинг босқичлари ва модулли дастур компонентлари бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, талабаларда психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш мақсадига бўйсунади. - Алгоритмлилик. Педагогик технология аниқ алгоритмга мувофиқ, маълум тартибда бажариладиган алоҳида мазмунли қисмларни ажратишни назарда тутади. Масалан, технологик харита (ҳаракатлар алгоритми) асосида психологик маслаҳатни амалга ошириш. Иккинчи - амалий-фаолиятли босқич талабанинг ҳаракат усулини амалда бажариши билан тавсифланади. Талаба фаолияти жамоавий, индивидуал ва мустақил тавсифга эга. Ўқитувчининг роли қийинчиликларга дуч келганда ўз вақтида ёрдам беришдан иборат. Ушбу ташкилий ҳолат талабаларнинг амалий ишларини таъминлайдиган лаборатория машғулотларида амалга оширилади. Мазкур босқичда талабаларнинг ҳаракатлари технологик хариталарга (йўналтириш воситаларига) таяниб, ўзлаштирилаётган фаолиятни моделлаштиришни ҳал қилиш орқали бошқарилади. Бу жараёнда талабалар ўзлаштириши лозим бўлган универсал аҳамиятга эга фазилатлар қуйидагиларни ўз ичига олади: оқилоналик, умумлаштирилганлик, танқидийлик, ўзлаштирилганлик. Оқилоналик дейилганда ҳар бир ҳаракатни ақлий нуқтаи назардан назорат қилиниши тушунилади. Ҳаракатни умумлаштириш таълим олувчида шакллантирилаётган ҳаракатлар таркибида умумий аҳамиятга эга бўлган шундай амаллар ажратиладики, улар ҳаракатнинг ўзгарувчан шароитида амалий нуқтаи назардан ўзгаришсиз қолади. Ҳаракатнинг танқидийлиги таълим олувчининг нафақат унга берилган кўрсатмаларга таянибгина қолмай, балки уларни бажарилган амаллар ва операцияларнинг тўғрилигини таъминлаш учун тўлиқлик ва етарлилик мезони билан баҳолаш кўникмасида намоён бўлади. Ўзлаштирилганлик - бирон бир ҳаракатни (фаолиятни) тез ва ишончли равишда бажаришдир. Учинчи-натижаларни коррекциялаш босқичи талаба томонидан бажарилган ишларни баҳолашга, талабанинг фаолият услубларини ўзлаштириш даражасини аниқлашга, қийинчилик ва хатоларни бартараф этишга қаратилган. Бу босқичда, психологик маслаҳат беришнинг амалий муаммолари натижалари таҳлил қилинади. Ўқитувчи рефлексияни ташкил этиш ва амалга оширишда зарурий ёрдамни кўрсатади, фаолиятни умумлаштиради. Ҳар бир босқичда талабалар психологик маслаҳат тузилмасининг таркибий қисми бўлган маълум фаолият турларини ўзлаштирадилар. Қуйидаги 1 расмда бўлажак педагог-психологларнинг психологик маслаҳат бериш кўникмаларини шакллантириш модели келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling