Қарши давлат университети
КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Download 393 Kb.
|
автореф 10.05.2023
КИРИШ (докторлик (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурлиги. Жаҳонда шиддат билан кечаётган глобаллашув, ижтимоий жараёнларнинг мураккаблашиши ва тезлашиши жараёнида мамлакатлардаги мавжуд тарихий меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва уларни асл ҳолатича сақлаб қолиш муаммоси пайдо бўлмоқда Хусусан, IСOMOS (Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича Халқаро кенгаш), Халқаро маданият ташкилоти (International Culture Organization – ICO) ташаббуси билан ҳар йили 18 апрелни “Халқаро ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш куни” сифатида кенг нишонланиши ҳам моддий-маданий ёдгорликларга бўлган муносабатни холисона илмий тадқиқ этишни тақозо этмоқда. Дунё илм-фанида мамлакатлардаги тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш ишларининг моҳиятини очиб бериш ва илмий хусусиятларини тарих фанлари контекстида ўрганишга оид илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда. Жаҳон мамлакатларида ёдгорликлар ва уларни таъмирлаш масалалари муаммоси алоҳида илмий-тадқиқот мавзуси сифатида ҳанузгача етарлича ўрганилмаган бўлиб, бу тадқиқотчидан янгича ёндашувларни талаб этади. Тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш, таъмирлаш ва қайта тиклаш тадбирларининг моҳиятини холисона таҳлил қилиш, хусусан, масжид, мадраса, сардоба, ҳаммомлар ва тарихий шахсларнинг мақбара ва зиёратгоҳларини таъмирлаш жараёнларини ўрганиш зарурияти тобора ошиб бормоқда. Янги Ўзбекистон тараққиётининг миллий тикланиш босқичида тарихий меъморий мерос ёдгорликларни сақлаш ва таъмирлаш масалалари ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”1 деган фикрлари методологик асосга эга бўлиб, зиёратгоҳлар, мақбара ва хонақоҳлар таъмирланиши, тикланиши, обод қилинишида давлат муассасалари билан бирга нодавлат ташкилотлари ҳамда маҳаллий аҳолининг иштироки ва ташаббуслари асосида ўрганилиб, маданий мерос объектларининг тарих йўналишида хусусиятларини очиб бериш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу ушбу диссертация мавзусининг долзарблигини белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ–4038-сон “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ва 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ–4068-сон “Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги ПФ–5361-сон “Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реставрация, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6165-сон “Ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишлари ҳамда шунингдек, соҳани ривожлантиришга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. Download 393 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling