Қарши давлат университети


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 393 Kb.
bet4/16
Sana15.06.2023
Hajmi393 Kb.
#1477686
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
автореф 10.05.2023

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тарихий ёдгорликларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қурилиш лойиҳалари тарихига бағишланган муаммолар тарихшунослик фанида энг кам ўрганилган йўналишлардан бири ҳисобланади. Жумладан, Қашқадарё вилояти ҳудудидаги тарихий-меъморий ёдгорликлар, муқаддас қадамжолар, карвонсарой, масжид ва мадрасалар ҳамда қадимий маиший муассасалар тарихига бағишланган ишлар кўлами жуда ҳам кам бўлиб, тадқиқот мавзусига оид мавжуд адабиётларни даврий ва услубий ёндашув жиҳатидан қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: 1) совет даври манбалари; 2) мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар; 3) Хорижий адабиётлар.
Биринчи гуруҳга мансуб адабиётлар совет даврига мансуб бўлиб, ушбу даврда бажарилган илмий ишлар муаллифлари даврнинг етук мутахассислари ҳисобланиб, уларнинг ишлари асосан монографиялар шаклида ва илмий мақолалар, тезислар тарзида тўплам ва журналларда чоп этилган. Хусусан, М.Е.Массон2, Г.А.Пугаченкова3, Б.Н.Засипкин4, Л.И.Ремпель5, Е.В.Михайловский, Б.А.Ржаницин, И.И.Ноткин6, П.Ш.Зоҳидов7, А.Ҳаққулов8ларни киритиш мумкин. Мазкур илмий ишларда меъморчилик, таъмиршунослик, обидаларни муҳофаза қилиш, сақлаш ва бошқа соҳаларга доир собиқ Совет даврида олиб борилган тадқиқотлар натижалари мужассамлашган.
Шунингдек, Я.Ғ.Ғуломов, Х.Охунов, Ю.Р.Раҳматуллаев, Т.Н.Қори-Ниёзий тадқиқотлари9да Ўзбекистонда Совет даврида маданий ёдгорликларнинг муҳофазаси тўғрисда ҳам муҳим маълумотлар мавжуд.
Қашқадарё вилояти ҳудудида жойлашган тарихий ёдгорликлар ва меъморий обидаларни ўрганиш бўйича ҳам бу даврда бир қатор амалий ишлар олиб борилган. Жумладан, С.К.Кабанов10, Г.А.Пугаченкова, Л.И.Ремпель11, Н.С.Содиқова, Ю.Ф.Буряков12, Л.Ю.Маньковская13, Х.Т.Султонов14ларнинг асарлари ва тадқиқотларида воҳа ҳудудларида жойлашган тарихий-меъморий ёдгорликларнинг бунёд этилиш тарихи, қурилиш услублари ҳақида маълумотлар баён этилган.
Ушбу йўналишда қатор илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди. Жумладан, М.А.Мирзаев ишида15 1917 – 1941 йилларда Ўзбекистонда тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш масаласи ўрганилган бўлса, Х.С.Исломхўжаев16 эса тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий масалаларини тадқиқ этган.
Р.Абриевнинг тадқиқоти ва мақолаларида мустақиллик йилларида Ўзбекистоида тарихий-меъморий обидаларни таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихи Зарафшон воҳаси мисолида тадқиқ этилган17. М.Расуловнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси18да эса Ўзбекистоида тарихий ва маданий ёдгорликларнинг 1980 – 2019 йиллардаги ҳолати таҳлил қилинган.
Д.У.Йўлдошеванинг “Ўзбекистонда совет ҳокимиятининг моддий-маданий ёдгорликларга бўлган муносабати (1917 – 1990 йй.)” мавзусидаги диссертацияси ўрганилаётган мавзуси бўйича жиддий тадқиқот иши бўлиб, унда Совет даврида Ўзбекистонда маданий ёдгорликларга бўлган муносабат, уларнинг ҳолати ҳақида батафсил маълумот берилган19. Шунингдек, мазкур ишда Қашқадарё вилоятидаги тарихий ёдгорликларнинг Совет даридаги аҳволи, уларни таъмирлаш бўйича амалга оширилган тадбирлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.
Мустақиллик йилларида тарихий меъморий ёдгорликларни муҳофазаси ва уларнинг тарихи, шунингдек, қайта тиклаш ва асл ҳолатини сақлаш тўғрисида тўхталиб ўтилган. Г.А.Пугаченкова20, П. Зоҳидов21, Т.Ф.Қодирова22 асарларида Ўзбекистон, шунингдек, Қашқадарё воҳасида тарихий ёдгорликларининг меъморий тузилиши, ҳолати ва тарихи бўйича муҳим мулоҳазалар ёритилган.
С.Пўлатов, А.Бўтаев23, П.Турсунов24, Н.Исмоилов, О.Бўриев25, Қ.Насриддинов26, Ў.Хўжаёров, П.Равшанов, Н.Хушвақовлар27нинг асарларида, шунингдек, шаҳар тарихи ва маданиятига бағишлаб ўтказилган конференция материаллари28да Қарши шаҳри ва унинг атрофида жойлашган тарихий-меъморий ёдгорликлар ҳамда уларнинг тарихи тавсиф этилган.
Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган тарихий ёдгорликлар тўғрисида О.Бўриев29, О.Жўрақулов, А.Раҳматов30, С.Раҳматов31, М.Азизов32ларнинг асарларида тўхтатиб ўтилган.
Мустақиллик йилларида Қашқадарё вилоятида ҳудудида жойлашган тарихий-меъморий обидалар, зиёратгоҳ ва қадамжолар тўғрисида яратилган асарлар мавжуд бўлиб, уларда ўрганилаётган мавзунинг айрим жиҳатлари ёритилган. Жумладан, Ғози Раҳмон33, А.Соатов34, Ж.Халилов35, Т.Боймиров, Ш.Рустамов, Т.Тиллаев36, Ш.Рустамов37 асарларида Қамаши тумани ҳудудида жойлашган Лангар ота зиёратгоҳи ва унинг тарихи ҳақида батафсил тўхталиб ўтилган.
Бундан ташқари А.Чориев38, И.Холиёров39, Ш.Шаропов40, Р.Акбаров41, П.Равшанов42, О.Бўриев43, Ш.Ашурова44 асарларида ҳам тадқиқ этилаётган мавзунинг айрим жиҳатлари баён этилган.
Учинчи хорижий адабиётлар гуруҳига В.Коларз, А.Беннисгун, Ҳ.Роемер А.Ж.Аберрй, В.Давид, С.Усмоноваларнинг тадқиқотлари45да Совет ҳокимияти ва ундан кейинги даврларда тарихий-маданий мерос ёдгорликлари, зиёратгоҳлар ва қадамжолар ҳақида бир қатор маълумотлар берилган.
Юқоридаги манбалар таҳлили шуни кўрсатадики, Қашқадарё вилоятидаги меъморий ёдгорликларни таъмирлаш муаммоларига қаратилган қатор мақолалар, юқоридаги илмий тадқиқотлар, китобларнинг нашр этилганлигига қарамасдан, бу соҳада ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари, ёдгорликлардан самарали фойдаланиш масалаларининг ечимига қаратилган махсус диссертация тадқиқоти амалга оширилмаганлиги ушбу мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш кераклигини тақазо қилади.

Download 393 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling